RU

Последние новости

03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  5 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  8 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  0 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  10 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  8 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  13 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  12 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0

Ўзбекистон Суперлигаси. "Сурхон" Самарқандда, "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Яйпанда, "Олимпик" эса "Пахтакор"да ўйнайди Новости

Ўзбекистон Суперлигаси. "Сурхон" Самарқандда, "Нефтчи" ва "Қўқон-1912" Яйпанда, "Олимпик" эса "Пахтакор"да ўйнайди

Бугун Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташланади.

Унда жамоалар Бергер тизими асосида ўз рақибларини билиб олади. Ўтган мавсум ёзнинг уч ойида “Қўқон-1912”, “Сурхон”, “Машъал” ва “Андижон” жамоалари уй учрашувларини бошқа стадионда ўтказишига тўғри келди. Эндиликда “Сурхон” стадиони талаб даражасига келгунига қадар клуб ўз уй учрашувларини Самарқанддаги “Динамо” стадионида ўтказади. “Қўқон-1912” эса Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида рақибларини қабул қилади.

“Нефтчи” ва “Олимпик” жамоалари стадионида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани туфайли, улар мавсум стартида уй ўйинларини бошқа ареналарда ўтказади. “Нефтчи” Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионидан, “Олимпик” Тошкентдаги “Пахтакор” стадионидан фойдаланиб туради.

Қуръа аввалида уй ўйинларини бир стадионда ўтказадиган клублар ўзаро жуфтликларга ажратиб олинади. Шу орқали бир тур доирасида мазкур жамоаларнинг бири сафарда, иккинчиси эса уйда ўйнаши таъминланади. Демак, қуръа аввалида қуйидаги уч жуфтлик алоҳида ажратиб олинади: “Пахтакор” ва “Олимпик”, “Динамо” ва “Сурхон”, “Нефтчи” ва “Қўқон-1912”.


Қуръада шарчаларни тортиш айнан мана шу жамоалардан бошланади. Бергерга кўра, қуйидаги рақамлар ўзаро жуфт ҳисобланади:

1 ва 8;

2 ва 9;

3 ва 10;

4 ва 11;

5 ва 12;

6 ва 13;

7 ва 14.

 

Маълумот учун. Агар жуфтликка ажратиб олинган жамоаларга 4 ёки 11 рақамларидан бири тушса, ушбу икки клуб 1-турдаёқ тўқнаш келади. Қолган комбинацияларда бундай ҳолат кузатилмайди. 


Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика