RU

Последние новости

01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  3 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  10 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" сафарда "Сурхон"ни енгди ва охирги ўриндан юқорилади Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" сафарда "Сурхон"ни енгди ва охирги ўриндан юқорилади

Ўйин соат Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказилди.

22.09.2023 
Тошкент, "Пахтакор" стадиони
"Сурхон" - "Қизилқум" 1:2
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар:Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Давронбек Акмалов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
АVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Игор Худоятов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.
Бошланиш вақти: 18:30

Голлар: 0:1 — 43, Акаки Шулая, 1:1 — 62, Сильванус Нимели, 1:2 — 72, Ислом Кенжабоев.

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 2. Бобиржон Асқаров (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 4. Шаҳзод Тоиров (19. Нуриддин Ҳасанов, 73), 6. Артём Сокал, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 15. Диёр Рамазонов (99. Комрон Саидазимов, 84), 18. Сильванус Нимели, 27. Асилбек Жумаев (3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 53), 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 46).
Захира: 35. Шохрухжон Эшбўтаев, 9. Муҳаммад-али Абдураҳмонов, 10. Тамирлан Жамалутдинов, 28. Абдуқодир Амирқулов.

"Қизилқум": 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 6. Муродбек Раҳматов, 10. Ислом Кенжабоев (7. Даврон Анваров, 86), 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов (92. Марко Симоновски, 86), 24. Ифеани Ифеани, 25. Азизбек Усмонов, 44. Жўрабек Маннонов (79. Диёр Раҳматиллоев, 53), 77. Гиорги Кухианидзе (87. Алишер Саноев, 71).
Захира: 16. Дилшод Йўлдошев, 5. Самандар Шукуриллаев, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 28. Акмалжон Музафаров, 30. Исломжон Тошпўлатов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+5. Шулаянинг ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади, акс ҳолда тур голига гувоҳ бўлардик.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Рамазоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

81. Ғиёсовнинг зарбаси кўниглдагидек чиқмади.

79. "Сурхон" футболчиларида иккита вазият бўлди, аммо аниқлик етишмади.

72. ГОЛ! Кенжабоев катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда яқин бурчакни аниқ нишонга олди!

71. "Қизилқум"да даҳшатли икки ҳужум содир бўлди, афсуски, навоийликлар бундан унумли фойдалана олмади.

69. Ҳамиджоновнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.

68. Кенжабоевнинг зарбаси кучли чиқмагани учун Потапов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

62. ГОЛ! Нимели майдон марказига яқин нуқтада турган Рамазоновнинг ажойиб узатмасидан сўнг юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди! 

59. Ғиёсов жуда қулай вазиятни кўкка совурди.

58. Хавфли вазият! Кухианидзенинг жаримадан узатмаси рақиб ҳимоячисига тегиб, "Сурхон" дарвозасидан ўрин олишига бир баҳя қолди.

52. Меҳмонларнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

48. "Сурхон" ҳужуми муваффақиятли якунга етмади. Нимели зарба беролмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Мезбонларда икки ўзгариш юз берди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. ГОЛ! Акаки Шулая Ифеанининг узатмасидан сўнг бош билан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди!

37. Кенжабоев ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади.

36. Меҳмонлар яна бир қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ғиёсов стандартдан сўнг зарба беришга улгурмади. 

32. Кухианидзенинг зарбасини Потапов эгаллаб олди.

31. Кенжабоев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

29. Раҳматов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, бироз аниқлик етишмади.

24. Жумаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

21. Кенжабоевнинг зарбаси Тоировга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

18. Икки 77-рақамли футболчи тўқнашиб кетди. Кейинги вазиятда мезбонларнинг зарбаси дарвоза устунига тегди.

15. Ғиёсов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, аммо яна Сокол зарбага имкон қолдирмай, хавфни бартараф этди.

9. Кенжабоевнинг хавфли узатмасини Сокол қайтарди.

8. Кухианидзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

4. Хавфли вазият! Нимели рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасини Илёсов қайтарди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика