UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  0 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  1 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  3 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  2 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  1 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  5 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0 10:43Грузия МТЖ собиқ футболчиси "Бухоро" билан шартнома имзолади  6 10:14"Манчестер Юнайтед" клубнинг антирекордини такрорлади  3 09:52"Челси" собиқ футболчиси ҳаёт билан видолашиш арафасида эканини маълум қилди  5 09:25Расман. "Бухоро" деярли 2 метрлик легионер футболчи билан шартнома имзолади  6

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" сафарда "Сурхон"ни енгди ва охирги ўриндан юқорилади Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" сафарда "Сурхон"ни енгди ва охирги ўриндан юқорилади

Ўйин соат Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида ўтказилди.

22.09.2023 
Тошкент, "Пахтакор" стадиони
"Сурхон" - "Қизилқум" 1:2
Бош ҳакам:
Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар:Александр Буров, Акмал Ғиёсов
Захира ҳаками: Давронбек Акмалов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
АVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Игор Худоятов
Комиссар: Диёр Хотамқулов.
Бошланиш вақти: 18:30

Голлар: 0:1 — 43, Акаки Шулая, 1:1 — 62, Сильванус Нимели, 1:2 — 72, Ислом Кенжабоев.

"Сурхон": 1. Артём Потапов, 2. Бобиржон Асқаров (17. Жаҳонгир Абдусаломов, 46), 4. Шаҳзод Тоиров (19. Нуриддин Ҳасанов, 73), 6. Артём Сокал, 7. Достонбек Турсунов, 8. Ҳумоюн Шербўтаев, 15. Диёр Рамазонов (99. Комрон Саидазимов, 84), 18. Сильванус Нимели, 27. Асилбек Жумаев (3. Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 53), 66. Беҳруз Шайдулов, 77. Асадбек Каримов (5. Азизбек Пирмуҳаммадов, 46).
Захира: 35. Шохрухжон Эшбўтаев, 9. Муҳаммад-али Абдураҳмонов, 10. Тамирлан Жамалутдинов, 28. Абдуқодир Амирқулов.

"Қизилқум": 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Илҳомжон Ваҳобов, 6. Муродбек Раҳматов, 10. Ислом Кенжабоев (7. Даврон Анваров, 86), 11. Акаки Шулая, 13. Николай Тарасов, 17. Муҳаммадали Ғиёсов (92. Марко Симоновски, 86), 24. Ифеани Ифеани, 25. Азизбек Усмонов, 44. Жўрабек Маннонов (79. Диёр Раҳматиллоев, 53), 77. Гиорги Кухианидзе (87. Алишер Саноев, 71).
Захира: 16. Дилшод Йўлдошев, 5. Самандар Шукуриллаев, 9. Ҳумоюн Абдуалимов, 28. Акмалжон Музафаров, 30. Исломжон Тошпўлатов

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+5. Шулаянинг ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади, акс ҳолда тур голига гувоҳ бўлардик.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

84. Рамазоновнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

81. Ғиёсовнинг зарбаси кўниглдагидек чиқмади.

79. "Сурхон" футболчиларида иккита вазият бўлди, аммо аниқлик етишмади.

72. ГОЛ! Кенжабоев катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди ва чап оёқда яқин бурчакни аниқ нишонга олди!

71. "Қизилқум"да даҳшатли икки ҳужум содир бўлди, афсуски, навоийликлар бундан унумли фойдалана олмади.

69. Ҳамиджоновнинг голи офсайд сабабли инобатга олинмади.

68. Кенжабоевнинг зарбаси кучли чиқмагани учун Потапов тўпни қийинчиликсиз эгаллаб олди.

62. ГОЛ! Нимели майдон марказига яқин нуқтада турган Рамазоновнинг ажойиб узатмасидан сўнг юзага келган вазиятдан унумли фойдаланди! 

59. Ғиёсов жуда қулай вазиятни кўкка совурди.

58. Хавфли вазият! Кухианидзенинг жаримадан узатмаси рақиб ҳимоячисига тегиб, "Сурхон" дарвозасидан ўрин олишига бир баҳя қолди.

52. Меҳмонларнинг жаримадан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

48. "Сурхон" ҳужуми муваффақиятли якунга етмади. Нимели зарба беролмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Мезбонларда икки ўзгариш юз берди.

45. Биринчи бўлим якунланди.

43. ГОЛ! Акаки Шулая Ифеанининг узатмасидан сўнг бош билан чиройли зарба йўллаб, ҳисобни очди!

37. Кенжабоев ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади.

36. Меҳмонлар яна бир қулай вазиятдан фойдалана олмади. Ғиёсов стандартдан сўнг зарба беришга улгурмади. 

32. Кухианидзенинг зарбасини Потапов эгаллаб олди.

31. Кенжабоев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

29. Раҳматов узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди, бироз аниқлик етишмади.

24. Жумаевга тиббий ёрдам кўрсатилди.

21. Кенжабоевнинг зарбаси Тоировга тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди.

18. Икки 77-рақамли футболчи тўқнашиб кетди. Кейинги вазиятда мезбонларнинг зарбаси дарвоза устунига тегди.

15. Ғиёсов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борганди, аммо яна Сокол зарбага имкон қолдирмай, хавфни бартараф этди.

9. Кенжабоевнинг хавфли узатмасини Сокол қайтарди.

8. Кухианидзе ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

4. Хавфли вазият! Нимели рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо унинг зарбасини Илёсов қайтарди.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика