RU

Последние новости

07:52Суперлига. Бугун мусобақа етакчилари меҳмонда ҳаракат қилишади  0 01:00ЛаЛига старт олди! Мавсумнинг илк ўйинида ғолиб аниқланмади  6 00:46Ўзбекистон футзал термаси Анголани мағлуб қилди  1 00:25Денис Коростиченко: "Футболчилар фақатгина ўзини намойиш этиш учун эмас, балки жамоа учун ва "Олимпик" номи учун курашишмоқда"  1 00:10Иван Бошкович: "90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлубиятга учратиш"  5 23:57Максим Шацких: "Ҳар икки кунда футбол ўйнаяпмиз"   13 23:10Айбек Нурбаев: "Ўз хатоларимиз эвазига мағлуб бўлдик"   1 23:05Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятда дарвозабонни айбламаган бўлардим"  1 22:51"Акрон" ғалаба қозонди, Эсанов тўлиқ ўйнади   6 22:42Суперлига. "Олимпик" - "Сўғдиёна" 0:1  0 22:25Суперлига. "Сўғдиёна" "Олимпик" устидан тарихий ғалабага эришди  13 22:12Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" қўшимча бўлимларда пенальтидан урилган гол эвазига "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  32 22:08ПРО-Лига. "Машъал" ўз майдонида "Арал"га имконият қолдирмади  1 21:46Виталий Левченко: "Жасур Жалолиддинов ҳақидаги хабарни Championat.asia сайтида ўқидим"   8 21:40Григорий Колосовский: "Навбатдаги 2 очкони йўқотдик"   3

Суперлига. ОКМК меҳмонда "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратиб, 4-ўринга кўтарилиб олди Новости

Суперлига. ОКМК меҳмонда "Сўғдиёна"ни мағлубиятга учратиб, 4-ўринга кўтарилиб олди

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан жой олган беллашув якунига етди.

СЎҒДИЁНА – ОКМК 1:2 (ТУГАДИ)

1 июль. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00 

Голлар: Самандаржон Мавлонқулов (Станислав Андреев) 90+5' – Мартин Боакье 28', Миржаҳон Мираҳмадов (Акрамжон Комилов) 73'

Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR ҳаками: Раҳимбек Каримов

AVAR: Обид Жумаев

Назоратчи: Зокир Қодиров

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 6.Алишер Салимов (4.Элёр Орифов, 59), 8.Искандар Шайкулов (88.Самандаржон Мавлонқулов, 84), 9.Зенан Займович, 10.Жавоҳир Қаҳрамонов (с), 12.Хислат Халилов (18.Миржалол Абдумуталов, 46), 14.Бобурбек Юлдашев, 15.Тарик Исич, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов (7.Сердер Сердеров, 67).

Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 11.Жасур Ҳасанов, 20.Амирбек Файзиев, 80.Самандар Синдаров, 99.Нодиржон Орзиқулов.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов (с), 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов (4.Миржамол Қосимов, 90)22.Шоҳруҳ Гадоев (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 53), 27.Мартин Боакье (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 71)29.Виталий Денисов (2.Акрамжон Комилов, 71)88.Сияваш Ҳақназари (17.Санжар Турсунов, 90).

Захира12.Дилшод Ёқубов, 11.Иракли Рухадзе, 13.Элдорбек Бегимов, 77.Нодирбек Абдураззоқов.

ОгоҳлантиришларДилшод Аҳмадалиев (32), Шоҳруҳ Гадоев (51), Миржалол Абдумуталов (62), Хуршид Ғиёсов (69), Тарик Исич (82).


БАҲС ЯКУНЛАНДИ!  

90+5. ГООООООООООЛ! Захирадан тушган Самандаржон Мавлонқулов Андреевнинг пасидан кейин ҳисобни қисқартирмоқда – 1:2! 

90+4. Зарбаа! Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Милан Митрович эгаллашга эришди. 

Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОКМКда 2 та алмаштириш: Сияваш Ҳақназари ўрнига Санжар Турсунов, Ойбек Рустамов ўрнига Миржамол Қосимов майдонга туширилди. 

89. Зарба! Сердер Сердеровнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

84. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Шайкулов ўрнига Мавлонқулов ўйинни тугатиб қўяди. 

83. Зарба! Ғиёсовнинг жаримадан йўллаган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

82. Хуршид Ғиёсов фаол тарзда ичкарига ёриб кираётганда Тарик Исич томонидан йиқитилди, ҳимоячига сариқ берилди.

80. Зарба! Ҳасановнинг ҳаволатиб амалга оширган пасидан сўнг Раҳмонов бош билан ноаниқ зарба ижро этди. 

79. Сияваш битта пас орқали Мираҳмадовни бирга-бир ҳолатга олиб чиқди, аммо Исич ҳужумчига зарба беришга имкон қолдирмади ва тўпни тепиб юбопди, корнер. 

73. ГОООООООЛ! Акрамжон Комиловнинг узатмасидан сўнг Миржаҳон Мираҳмадов бош билан тўп киритиб, ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди!

71. ОКМКда 2 та ўзгариш: Боакье ўрнига Мираҳмадов, Денисов ўрнига Комилов ўйинга қўшилди. 

70. Зарба! Бобурбек Юлдашевнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

69. Хуршид Ғиёсов ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

68. Зарбааа! Шоаҳмедовнинг зарбаси Займовчига тегиб қолди. 

67. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Нодиржон Сойибов ўрнига Сердер Сердеров баҳсни давом эттиради.

62. Миржалол Абдумуталов қўполлик учун огоҳлантирилди. 

61. Ойбек Рустамов майдонда ётибди. У Миржалол Абдумуталов билан тўқнашиб кетганди. 

59. "Сўғдиёна"да ўзгариш: Алишер Салимов ўрнига Элёр Орифов майдонга тушди. 

56. Алишер Салимовга тиббий ёрдам зарур. У ўзини алмаштиришларини сўрамоқда. 

53. ОКМКда ўзгариш: Шоҳруҳ Гадоев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов ўйинга қўшилди. 

51. Шоҳруҳ Гадоев огоҳлантириш олди. 

50. Зарбаа! Виталий Денисовнинг зарбаси озгина ноаниқ кўриниш олди. 

47. Виталий Денисов таваккал қилмади ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, мезбонларда бурчак зарбаси.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Сўғдиёна"да алмаштириш: Хислат Халилов ўрнига Миржалол Абдумуталов тушди. 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:1. Танаффус! 

45+1. Қаҳрамоновнинг ерлатиб узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди. 

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.

44. Иван Бошкович ҳакам билан кичик суҳбатга киришиб, ўз эътирозларини билдирди. 

42. Зарбааа! Зенан Займовичнинг чамаси 13 метрдан йўллаган зарбаси сал ноаниқ кетди. 

41. Займовичнинг узатмасидан сўнг Андреевни тўпни ичкарига оширди, Эргашев ўз ўрнида. 

36. Шоҳруҳ Гадоев яна бурчак зарбаси орқали тўпни майдон ташқарисига йўналтирди. 

34. Жавоҳир Қаҳрамонов ҳужум вақтида Сардор Раҳмоновни йиқитди ва ҳакам ўйинни тўхтатди. 

32. Дилшод Аҳмадалиев ҳаводаги курашда Жавоҳир Қаҳрамоновга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.

28. ГОООООООООЛ! ОКМКнинг италиялик ҳужумчиси Мартин Боакье ҳимоячи Исичнинг хатосидан сўнг кучли зарбаси орқали ҳисобни очди – 0:1!

27. Ўйин темпи у қадар юқори эмас. Жамоалар фақат тўпни йўқотиш билан овора. Эсда қоларли зарба ҳам берилмади.  

25. Зарба! Сойибовнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Бобурбек Юлдашев бош билан ноаниқ зарба йўллади. 

24. Дилшод Аҳмадалиев чап қанотдан олдинга ўтаётган Жаҳвоҳир Қаҳрамоновга нисбатан фоль ишлатди. Ичкарига узатилган тўпни эса Ботирали Эргашев қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

21. Анзур Исмоилов майдон марказида Зенан Займовичга нисбатан қўпол ҳаракат қилди. 

17. Зарба! Андреевнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

15. Гадоев Ҳақназарининг чиройли финтидан сўнг зарба беришга уринди, бироқ ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

13. Боакьенинг фаоллигидан сўнг ОКМК яхши ҳужум ташкил қилди. Гадоев-Аҳмадалиев комбинациясидан кейин эса олмалиқликлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. 

11. Салимовнинг пасидан кейин Қаҳрамонов дарвозани нишонга олиб кўрмоқчи бўлди, бироқ тўп Сардор Раҳмоновга тегиб қайтди. 

9. Хислат Халиловнинг пасидан кейин Жавоҳир Қаҳрамонов сирпаниб кетди ва тўп йўқотилди. Негадир футболчилар кўп сирпаниб кетишмоқда. Майдоннинг ҳолати у қадар яхши эмас.  

7. Шоҳруҳ Гадоев бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритди, аниқроғи, бира тўла "аут"га йўналтириб қўя қолди. 

4. "Сўғдиёна" тўпга эгалик қилмоқда, Қаҳрамонов қанотда қийинчилик билан бўлса-да, Андреевнинг узатмасини тўхтата олди ва тўпни ўзида сақлаб қолди.  

1. Ўйин бошланди! 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 

- Учрашув 20:00 да старт олади. 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика