RU

Последние новости

03:57Иван Бошкович: "Ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлиш аламли, мен кўпроғини кутгандим"  0 03:36"Манчестер Юнайтед"нинг "Орзулар театри": "Олд Траффорд" тарихи (мутолаа учун)  0 03:20Сергей Лушан: "Ўйиннинг сўнгги қисмида фаоллашишимиз тактика билан боғлиқ ҳолат эди"  1 03:04АПЛ. "Манчестер Юнайтед" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди  8 03:02Ла Лига. "Барселона" "Атлетико"ни даҳшатли камбэк эвазига мағлуб этди  171 01:39Педру Морейра: "Бизнинг ўйин услубимизни яхшироқ тушунадиган футболчиларга кўпроқ имконият берамиз"  4 00:31Иско АПЛга йўл олиши мумкин  5 23:48Журналист Элиас: "Бюджети 1,1 млрд евро бўлган "Реал" устози Анчелотти 72 соатлик танаффуссиз ўйиндан шикоят қилди. Бюджети 200 млн евродан кам бўлган "Бетис" ҳозиргача 11та шундай ўйин ўтказди"  18 23:33Миржалол Қосимов: "Рақибимиз баҳсни уч нафар марказий ҳимоячи билан бошлашимизни кутмаган эди"  8 23:31Англия лига кубоги. "Ньюкасл" финалда "Ливерпуль"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  32 22:36Эрон Про лигаси. "Истиқлол" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди, Машарипов тўлиқ ҳаракат қилди  1 22:20Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" сафарда ғалаба қозонди, "Пахтакор" эса Олмалиқда ютқазди  7 21:58А Серия. "Рома" Довбикнинг голи эвазига "Кальяри"ни мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди  20 21:55"Ризеспор" баёноти: Ҳусниддин Алиқуловнинг бурни ва яноқ суягида синиш аниқланди  26 21:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Пахтакор"дан устун келди  85

Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. Голларга бой ўйинда "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" — "Навбаҳор" учрашуви якунланди.

"Сўғдиёна" — "Навбаҳор" 2:3

16.03.2025

Бош ҳакам: Аҳрол Русқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Буров, Акмал Гиёсов

Захира ҳаками: Умиджон Нутфуллоев

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

ВАР: Никита Мустафин

АВАР: Хайринисо Эркинова

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Голлар: 0:1 — 2, Пўлатхўжа Холдорхонов (Мирзоҳид Ғофуров), 1:1 — 14, Люпчо Дориев, 1:2 — 66, Руслан Жиянов (Алишер Одилов), 2:2 — 76, Люпчо Дориев (Суҳроб Иззатов), 2:3 — 90, Педро (Алишер Одилов).

"Сўғдиёна": 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 2.Зоир Жўрабоев, 8.Суҳроб Иззатов, 4.Отабек Аҳадов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 3.Ислом Қобилов, 17.Эҳсоне Паншанбе (28.Станислав Андреев, 77), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 32.Нодир Сойибов, 9.Самандар Мавлонқулов (77.Лука Дордевич, 88), 14.Люпчо Дориев.

Захира: 27.Милан Митрович, 5.Беҳруз Жуматов, 6.Самандар Синдаров, 11.Саҳоб Рашидов, 20.Фазлиддин Омонкелдиев, 23.Сардор Ҳошимов, 99.Умид Султонов.

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 33.Сергей Карпович, 36.Гильерме Гедеш, 19.Мирзоҳид Ғофуров (15.Жавоҳир Абдужабборов, 46), 99.Игорь Габриел, 8.Шоҳмалик Комилов, 13.Бенжамин Теиди, 70.Аббос Ғуломов (17.Руслан Жиянов, 64), 7.Азим Аҳмедов (12.Саидазамат Мирсаидов, 46), 10.Шаҳзод Убайдуллаев (37.Алишер Одилов, 64), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов (29.Педро Аугусто, 81).

Захира: 1.Умид Эргашев, 4.Шаҳзод Тоиров, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 71.Наврўз Иминжонов.

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов (22), Эҳсоне Паншанбе (58), Шаҳзод Убайдуллаев (61), Жавоҳир Абдужабборов (67), Отабек Аҳадов (90+5).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГОЛ! Захирадан майдонга тушган Педро рақиб жарима майдонида "Сўғдиёна" дарвозабонини алдаб ўтиб, тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

88. "Сўғдиёна" яна бир ўзгариш амалга оширди.

87. Зарба! Андреевнинг аутдан узатмаси натижасида Қобилов зарба йўллади, Йўлдошев тўпни эгаллаб олди.

83. Зарба! Абдужабборовнинг олисдан йўллаган кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

81. "Навбаҳор" таркибида ўзгаришга қўл урилди.

77. "Сўғдиёна" таркибида ўзгариш рўй берди.

76. ГОЛ! Рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Дориев ўгирилиб олиб, чап оёқда "Навбаҳор" дарвозасининг пастки олис бурчагини аниқ нишонга олди!

73. Хавфли вазият! Мавлонқуловнинг зарбасидан сўнг Габриэль дарвозасига кириб кетаётган тўпни қайтарди.

70. "Сўғдиёна" ҳимоячисига ўз жарима майдонида тўп қўлига тегиб кетди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини билдирди.

69. Дориевнинг узатмасидан сўнг Қобилов бош билан зарба йўллади, ноаниқ.

67. Абдужабборов рақибни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

66. ГОЛ! Ҳозиргина майдонга тушган Жиянов чап оёқда "Сўғдиёна" дарвозасининг яқин пастки бурчагани аниқ нишонга олди!

64. "Навбаҳор" таркибида яна икки ўзгариш амалга оширилди.

61. Убайдуллаев "Сўғдиёна" дарвозабони тўпни ўйинга киритаётган пайт унга халақит бергани учун огоҳлантирилди.

60. Аҳадов Комиловга нисбатан қўполлик ишлатди. Жарима зарбасини эса ҳимоячилар қайтарди.

58. Паншанбе ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

56. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси муаффақиятсиз якунланди.

53. Қаҳрамонов "Навбаҳор" жарима майдонида рақиб ҳимоячиси билан курашда йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттириш лозимлигини таъкидлади.

50. "Навбаҳор" футболчисининг кучли бўлмаган зарбасини Собиров эгаллаб олди.

48. "Сўғдиёна"нинг икки бурчак узатмаси қайтарилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

"Навбаҳор" таркибида иккки ўзгариш амалга оширилди. Абдужабборов ва Мирсадов майдонга тушди. Ғофуров ва Аҳмедов захирага олинди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

40. Хавфли вазият! "Сўғдиёна"нинг бурчак узатмаси зарба билан якунланди, Йўлдошев қийинчилик билан тўпни қайтарди.

38. Стандарт вазият "Навбаҳор" ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

37. Паншанбега нисбатан фол ишлатилди. Жарима зарбаси.

35. "Сўғдиёна" кетма-кет иккита бурчак зарбасига эга бўлди. "Навбаҳор" ҳимоячилари қийинчилик билан хавфни бартараф этишди.

31. Охирги 10 дақиқада "Сўғдиёна" хавфли вазиятлар ташкил этмоқда.

26. Хавфли вазият! Бурчакдан узатилган тўпга Игорь Габриел бош билан зарба йўллади, тўп рақиб дарвозаси устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

26. Ғофуровнинг чап қанотдан узатган тўпини Собиров қийинчилик билан қайтарди.

Сариқ карточка ўз кучида қолди. Ўйин давом этади.

ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий четлатиш бўйича вазият кўриб чиқилмоқда.

22. Аҳмедов рақиб ҳужуми чоғида тўпга қўл билан ўйнагани учун огоҳлантирилди.

20. Қаҳрамонов чап қанотдан жарима майдонига кириб борди, аммо унинг пасини рақиб ҳимоячилари қайтарди.

18. Жўрабоев рақиб жарима майдонига кириб борди, аммо унинг шериги томон узатмаси ноаниқ кўриниш олди.

17. Холдорхонов Паншанбега нисбатан фол ишлатди.

14. ГОЛ! Люпчо Дориев ўнг оёқда йўллаган кучли зарбаси билан тўпни "Навбаҳор" дарвозасига жойлаб қўйди!



14. Зарба! Аҳадовнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Йўлдошев қайтарди.

11. Комиловнинг бурчак узатмаси қайтарилди, қайтган тўп "Навбаҳор" футболчиларининг кучсиз зарбаси билан якунланди.

7.Хавфли вазият! Чап қанотдан узатилган тўпга Мавлонқулов бош билан зарба йўллади, аммо аниқлик етишмади.

6. Убайдуллаевнинг олисдан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

2. ГОЛ! Холдорхонов рақиб жарима майдонида чап оёқда кучли зарба йўллаб, тўпни "Сўғдиёна" дарвозасига жойлаб қўйди!

1. Ўйин бошланди.



Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Сўғдиёна" қора-оқ, "Навбаҳор" кўк рангли либосда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +19   

Комментарии

+16   
16 мар 19:40:23
Лацио Пахтакор
Ҳодорҳонов гол уруши учун, клубини ўзгартириш керак экан. Омад Навбахорга.
+12   
16 мар 21:31:32
Barcamania_2016
Э қойил! Драматик ўйинда ғалаба қозондик. Давомли бўлсин! Газини бос Навбаҳор!
+12   
16 мар 21:25:45
Xan
қойил Навбахор 3чи голни хам урди,мана қандай уйнаш керак,урганиб олларинг,қурқиб уйнаганлар риск қилмаганлар хеч қачон мехмонда 3 талаб гол уришолмайди,юровуришади тупи назорат қилишга интилдек деб судралиб
+11   
16 мар 19:19:19
NavBars
OMAD, NAVBAHOR!!!
+11   
16 мар 19:18:10
Bobur Hamidullayev
Olgʼa Navbahor
+11   
16 мар 19:06:04
Shaxzodbek Yusupov
Xudo xohlasa Navbahor gʻalaba qozonadi. Jamoani tarkibi yaxshi
+10   
16 мар 22:34:34
Абдугаффор . N
Левченко атака клишни хам урган ярамас. Керакмас 1-0га ютиб хисобни ушлаб уйнашинг. Навбахорга койил. Табриклаймиз галаба Билан.
+10   
16 мар 21:38:12
Saidjahon
Кушниларимизни галабасидан хурсандман гарчи баъзи Навбахор мухлислари бизни жамоага карши мухлислик килса хам.Биз узаро уйинда ракибмиз холос бошка жамоалар билан уйинда водий жамоаларига мухлисмиз
+10   
16 мар 21:35:36
uzbfcn
Буюк номларга қараганда хозирги таркиб мазмунли ўйнаяпти. Бу йил нефтчи адашдиёв
+10   
16 мар 21:00:15
Odilbèk0177
Шохмаликдака боладан 3та булганда Навбахор аник чемпион буларди хакикий жангчи экан
+10   
16 мар 20:45:14
Xan
Ответ на комментарий пользователя Akmal
Нагли Кизил бермади Азим га Одил Ахмедов еффекти яшасин Супер лига
навбахори мухлиси эмасман,нейтрал мухисламан,биринчидан Азим тупга уйнади,иккинчидан йиқилаётиб любой одам биринчи қулини ерга тераб узини узи химоя қилишга интилади,Азимшер хам қулини ерга тираш учин қулини пастга узатди,туп суличайней қулига тегди,аслида бу ерда сариқ хам ортиқча эди
+9   
16 мар 21:40:43
Job Ir
Ответ на комментарий пользователя Poʻlatov Faridun
Yaxshi oʻynab turgan ehsoni oʻrniga nega andrev tushirildi tushinish qiyin
2-2 ни ушлаб колиш учун химоячи тушурди. Яна бази навбахорни душманлари Навбахор химояга етиб ютиб кетди дейди
+9   
16 мар 20:45:01
Job Ir
Мана экспертлар жавоб беринглар 52 минутда сугдиена уйинчиси нагли оркадан чопяпти яхши хужум ташкил килиниши мумкин эди сарик хам бермадику хакаам
+9   
16 мар 19:52:26
Olg'a
Olg'a Navbahor
+8   
16 мар 22:27:01
CHAQMOQ
Ана сенга Лушшану мана сенга Лушан, ана сенга топқирлигу мана сенга омадли замена.
Олға Лушан !!!
Олға Навбахор !!!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика