RU

Последние новости

08:53"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин  3 08:26АПЛда навбатдаги истеъфо рўй берди  0 07:57Суперлига. Тошкент дербиси билан тур якунланади  7 07:45Ла Лига. "Бетис" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Антони иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди  3 07:30Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" навбатдаги турини ўтказади  5 02:45А Серия. "Милан" ва Рома" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  5 01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  5 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  30 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  17 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  7 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6

Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди Новости

Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” — ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.


“Қўқон-1912” — ОКМК - 1:3
10 май 2025 йил. Қўқон, "Марказий" стадион. 18:00
Ҳакамлар: 
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Ислом Азимов, Асадбек Қосимжонов
Назоратчи: Марат Исмоилов
ВАР: Достон Раҳмонов
АВАР: Анвар Маражабов
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

Голлар: Авазбек Ўлмасалиев 38 автогол, - 1:0. Авазбек Ўлмасалиев 73, - 1:1. Асадбек Собиржонов 81, - 1:2. Асадбек Собиржонов 88, - 1:3 (Азиз Холмуродов).

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исақов, 4.Аслиддин Тоштемиров (20.Иқболжон Маликжонов, 19), 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Шота Гвазава (9.Жавоҳир Ҳусанов, 88), 8.Бахтиёржон Қосимов, 11.Шаҳзод Бешимов (18.Баҳром Абдураҳимов, 88), 14.Жасур Холтўраев (69.Егор Кондратюк, 65), 19.Шаҳзод Акрамов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 44.Андро Гиоргадзе.
Захира: 1.Рустам Нортожиев, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 15.Зафар Ҳакимов, 23.Бекжон Жўрабоев, 30.Иброҳимжон Мухторов.

ОКМК: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Миржамол Қосимов (99.Асадбек Собиржонов, 64), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшодбек Аҳмадалиев, 9.Клейди Даци (8.Азиз Холмуродов, 46), 10.Хуршид Ғиёсов, 15.Ойбек Рустамов, 19.Аҳмадулло Муқумжонов (16.Наоаки Сенага, 64), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Арихиро Сентоку (11.Рубен Санчес, 46), 77.Нодирбек Абдураззоқов.
Захира: 31.Муҳаммад Убайдуллаев, 5.Гиорги Папава, 13.Элдорбек Бегимов, 23.Ажак Риак, 90.Абубакр Ризо Турдиалиев.

Огоҳлантиришлар: Клейди Даци 34.



ЯНГИЛАШ


90+7. Учрашув якунланди, "Қўқон-1912" - ОКМК 1:3

90+6. ЗАРБА! Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

90. Ўйинга 7 дақиқа қўшилди

88. Ўзгаришлар. "Қўқон-1912". Гвазава ва Бешимов ўрнига Ҳусанов ва Абдураҳимов тушди

88. ГОЛ! Ўнг қанотдан Холмуродов узатган тўпни Собиржонов яқин масофадан дарвозага йўллади - 1:3. 




81. ГОЛ! Асадбек Собиржонов Салимовнинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олиб жарима майдони ташқарисидан супергол урди - 1:2! 

80. Хавфли вазият! Азизхон Исақовнинг тўп узатишидан кейин Бешимов бирга бир чиқиб кетаётганди, Сайётов боши билан тўпни қайтарди. Кондратюкнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди

73. ГОЛ! Хуршид Ғиёсов узатган тўпни Авазбек Ўлмасалиев дарвозага йўллади - 1:1. 




72. УХХХ! "Қўқон-1912"нинг ҳужуми, Бешимовнинг тўп узатишини Ўлмасалиев "ўқиди" ва ҳужумни қайтариб ўз жамоаси ҳужумини бошлаб берди

67. Хавфли вазият. Чап қанотдан Абдураззоқов узатган тўпни Холмуродов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

65. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Холтўраев ўрнига Кондратюк тушди 

64. Ўзгаришлар. ОКМК. Қосимов ва Муқумжонов ўрнига Собиржонов ва Сенага тушди

64. Йўқ, пенальти йўқ деб топилди

62. Бош ҳакам ВАР монитори ёнига борди, ОКМК пенальти тепиши мумкин

54. Қарши ҳужум, Бахтиёр Қосимовнинг узун тўп узатишидан кейин Муҳаммаданас Ҳасанов бирга бир вазиятга чиқиб кетаётганди, Сайётов дарвозасини тарк этиб тўпни қайтариб юборди

50. ЗАРБА! ОКМКнинг ҳужуми Хуршид Ғиёсовнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучсиз зарбасидан кейин Исақов тўпни ушлаб олди

46. Иккинчи тайм бошланди

46.Ўзгаришлар. ОКМК. Даци ва Сентоку ўрнига Холмуродов ва Санчес тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

38. ГОЛ! Ўнг қанотдан Муҳаммаданас Ҳасановнинг оширган тўпини Шаҳзод Бешимов боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Гол урилган вазиятда тўп Авазбек Ўлмасалиевга тегиб дарвозадан жой олгани учун автогол ёзилди. 




34. Огоҳлантириш. ОКМК. Клейди Даци

33. ОКМКнинг ҳужуми, Аҳмадалиевнинг узатган тўпи Ғиёсовга борди, Хуршид тўпни орқага қайтарди, Рустамовнинг зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди

30. Ҳаво иссиқлиги учун футболчиларга сув ичиб олиш учун имконият яратиб берилди.

27. Хавфли вазият! ОКМКнинг қарши ҳужуми вақтида Даци деярли бирга бир вазиятга чиқиб бораётганди, аммо финт қилишда хато қилди ва вазият чиппакка чиқди

25. ЗАРБАААА! ОКМКнинг ҳужуми бу сафар чап томондан амалга ташкил этилди, Муқумжонов узатган тўпни Даци тўхтатиб орқароқдаги шеригига узатди, Абдураззоқов зарба бера олмади, унинг ортидаги Миржамол Қосимовнинг зарбаси эса дарвоза устидан ўтиб кетди!

23. ЗАРБААААА! Бу сафар бурчак тўпидан кейин яна Гиоргадзе боши билан зарба йўллади, яна Сайётов ўз ўрнида!

22. ЗАРБАААА! Жарима тўпидан кейин Андро Гиоргадзе боши билан дарвозага аниқ зарба берди, Сайётовдан яхши сейв!

19. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Тоштемиров ўрнига Маликжонов тушди



17. Ўйинда тўхталиш, "Қўқон-1912" ҳимоячиси Аслиддин Тоштемиров жароҳат олди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда

16. Хавфли вазият! ОКМКнинг ҳужуми ўнг томондан ташкил этилди, Аҳмадалиев рақиб жарима майдонига кириб тўпни шериклари томон узатди, Аслиддин Тоштемиров тўпни қайтариб юборди

10. Дастлабки дақиқаларда кутилганидек ташаббус ва тўп назорати ОКМК томонида. Аммо бу футболда кўп нарсани англатмайди

8. ЗАРБА! Нодир Абдураззоқов жарима майдони ичига кириб яқин масофадан ноаниқ зарба берди! Қанот ҳаками бу вазиятда офсайд борлигини кўрсатди




1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика