RU

Последние новости

16:06Бразилия футбол конфедерацияси Мадридда Анчелотти билан музокаралар олиб бормоқда  0 15:38Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи, футболчилари ва икки нафар шарҳловчи фахрий унвон ва медалларга эга бўлди  14 15:20Манба: "Рома" Шомуродов билан шартномани узайтирди  5 14:53Ҳакамга эътироз билдираётган Хайрулла Каримов, ўйинни кузатаётган Рўзиқул Бердиев — ОКМКнинг "Сўғдиёна" билан баҳсдаги камбэкидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:30"Манчестер Сити" "Астон Вилла" билан ўйинга ҳозирлик кўрмоқда  2 14:02Расман: А Сериянинг бугунги ўйинлари Рим папаси вафоти сабабли қолдирилди  3 13:35Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Осиё чемпионлиги билан муборакбод этди  8 13:14Хорватия терма жамоасининг собиқ футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 12:50​Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит ОЧЛ финал босқичида ишлайди  2 12:32Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади  44 12:19Аарон Рэмзи "Кардифф Сити"нинг ўйновчи мураббийи бўлади  1 11:51"Ливерпуль" "Ньюкасл"нинг нарх оширишидан чўчимади. Мерсисайдликлар Исакни сотиб олишни хоҳлаяпти  3 11:20"Лестер" бир мавсумдан кейин яна Чемпионшипга қайтмоқда  1 10:25Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 09:50«Манчестер Сити» испаниялик футболчига 200 миллион фунт тўлашга тайёр  13

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca-Cola Суперлига. 18-тур
14 сентябрь, сешанба
ҚЎҚОН-1912 – МАШЪАЛ 2:2 (ТУГАДИ)
Ҳакамлар:
Элёр Турсунов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Лочинбек Долимов
Назоратчи: Рашид Айтеков
VAR ҳаками: Аскер Нажафалиев
VAR ассистенти: Тимур Галеев
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Шерзод Ражабов 

Гол: Анвар Хожимирзаев 12, 1:0, Жамолиддин Убайдуллаев 22, 1:1, Мўмин Мелиев 35, 2:1, Жамолиддин Убайдуллаев, 90+2 2:2

"Қўқон-1912": 46. Ҳуршид Ҳожаев, 3. Бобиржон Акбаров, 4. Илҳом Ваҳобов, 5. Славко Лукич, 7. Асадбек Собиржонов (14. Авазхон Маматхўжаев, 89), 11. Мўмин Мелиев (, 99. Андрей Сидоров, 65), 15. Ойбек Рустамов, 18. Анвар Хожимирзаев (91. Якуба Бамба 69), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов, 69), 33. Иван Йосович

Захира: 1. Музаффар Абдуллаев, 8. Фарҳод Бекмуратов, 9. Ҳамидулло Абдуҳамидов, 10. Шоҳназар Норбеков, 19. Суҳроб Бердиев, 

"Машъал": 1.Ботир Носиров, 5. Нажмиддин Нормуродов, 7. Ифеани Ифеани (13. Шаҳзод Шайманов 46), 9. Ойбек Нурматов , 11. Самуэль Чигозе, 72) 10. Чика Оквара, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Қаҳрамон Баҳодиров (33. Сирожиддин Аллаев, 86), 20. Ҳудоёрхон Сагдуллаев ( 97. Руслан Хожиев, 80), 22. Сирожиддин Қўзиев, 23. Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Юлдашев ( 2. Зафарбек Акрамов, 71)

Захира: 8. Микаэль Ибе Окоро, 18. Аббос Шодмонов, 99. Жаҳонгирбек Абдусаломов

P.S:  Шоҳруҳ Эшбўтаев машғулот вақтида жароҳат олгани сабаб унинг ўрнига Ботир Носиров майдонга тушади

Огоҳлантириш: Ифеани Ифеани ("Машъал") 17, Ойбек Рустамов ("Қўқон-1912") 56

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИ

ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. 



90+2. ГООООООООООООООООООЛ. "Машъал" учрашувда ҳисобни тенглаштирмоқда. Бурчак зарбасидан сўнг Жамолиддин Убайдуллаев боши билан олис бурчакни аниқ нишонга олди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

88. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Асадбек Собиржонов ўрнига Авазхон Маматхўжаев майдонга тушди. 

86. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Қаҳрамон Баҳодиров ўрнига Сирожиддин Аллаев майдонга тушди. 

80. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Худоёрхон Сагдуллаев ўрнига Руслан Хожиев майдонга тушди. 

74. УХХХХХХХХХ. Чика Окваранинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

72. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ойбек Нурматов ўрнига Самуэль Чигозе майдонга тушди. 

71. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Муҳаммад Юлдашев ўрнига Зафарбек Акрамов майдонга туширилди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Анвар Хожимирзаев ўрнига Якуба Бамба, Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Сардор Азимов майдонга тушди. 

69. УХХХХХХХХ. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Ботир Носиров тўпни қўлидан чиқариб юборди. 

65. ЎЗГАРИШ. "Қўқон-1912", Мўмин Мелиев ўрнига Андрей Сидоров майдонга тушди. 

64. ЗАРБАААААААААААААА. Иқбол Маликжоновнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

63. Мезбонлар тўпни яхши назорат қилмоқда. "Қўқон-1912"да жарима зарбаси. 

60. ЗАРБАААААААААА. Бу сафар чап қанотдан. "Машъал" футболчиси қулай вазиятда дарвозага ноаниқ зарба йўллади. 

58. УХХХХХХХХ. ЗАРБАААААААААА. "Машъал" футболчиси ўнг қанотдан кириб бориб зарба берди. Ноаниқ лекин хавфли. 

56. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Қўқон-1912", Ойбек Рустамовга сариқ карточка кўрсатилди. 

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ифеани Ифеани ўрнига Шаҳзод Шайманов майдонга тушди. 

46. ЗАРБАААААААААААА. Асадбек Собиржонов жарима майдончасига кириб бориб зарба йўллади. Хавфли. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 



35. ЗАРБААААААААААААА. ГОООООООООООООООООЛ. Ўнг қанотдан тепадан узатилган тўпдан сўнг Мўмин Мелиев боши билан дарвозанинг пастки бурчагига йўллади. Ҳаводаги устунликда Мелиев ютиб чиқди ва гол урди. Ажойиб гол. 

30. Учрашувда темп пастлади. 

26. Асадбек Собиржоновнинг зарбаси хавфли чиқди. 



20. ГООООООООООООООЛ. "Машъал" учрашувда ҳисобни тенглаштирди. Сирожиддин Қўзиев тўпни юқоридан оширди. Муҳаммад Юлдашев боши билан тўпни жарима майдончаси ичига қайтарди. Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Бўш қолган дарвозани Жамолиддин Убайдуллаев ишғол қилди. 

18. ЗАРБААААААААААААААААААА. "Қўқон-1912" футболчиси Иқбол Маликжоновнинг олис масофдан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

17. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Машъал", Ифеани Ифеанига сариқ карточка кўрсатилди. 

17. УХХХХХХХХХХХХХ. Аутдан жарима майдончасига ошириб берилган тўпдан сўнг Чигозе боши билан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Бобир Акбаров тўпни дарвоза чизиғи устидан қайтарди. 

14. ЗАРБАААААААААААА. УХХХХХХ. "Машъал"дан жавоб ҳужуми. Сирожиддин Қўзиевнинг юқоридан етказиб берган тўпидан сўнг Чика Оквара боши билан зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. 

12. ГОООООООООЛ. Анвар Хожимирзаев узоқдан ажойиб тарзда зарба йўллади ва гол. Чиройли гол. 

10. "Машъал" ҳимояда тартибли ҳаракат қилмоқда. 

9. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширмоқда. Лекин самарасиз. 

6. Славко Лукичнинг бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув 16:15да старт олади

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика