RU

Последние новости

18:09Қувватовдан сўнг энди Цигер "Навбаҳор"га йўл олмоқда. "Нефтчи" пойгадан чиқяптими?  1 17:56Шаҳбоз Жўрабеков: "Бир жамоага ишониб "Қизилқум" билан хайрлашгандим. Клубсиз қолишим мумкин эди. "Бунёдкор"ни қутқариш учун келдик"  1 17:23Кантона Ямалга тан берди  1 16:59"Реал" янги мавсум учун меҳмон либосини тақдим этди  1 16:36Роналдо Эндрикнинг "Реал"даги истиқболига баҳо берди  2 16:11"Испания Еврони ҳақли равишда ютди" — Бензема  3 15:49Бонуччи Калафьорининг "Арсенал"га ўтаётганидан афсусда  2 15:27"Бавария"нинг молиявий аҳволи оғирми?  6 15:00ПСЖ Санчо бўйича таклиф билан чиқди  1 14:37"Навбаҳор" Александр Лобанов билан хайрлашди  21 14:11Меринонинг келажаги яқин орада ҳал бўлади  2 13:47"Барселона" Фати билан хайрлашмоқчи эмас  5 13:23"Арсенал"нинг икки ҳимоячиси мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборади  1 12:58Расман: "Арсенал" "Аякс" дарвозабони билан шартнома имзолади  1 12:33"Сурхон" назорат ўйинида "Олимпик"дан устун келди  4

Суперлига. "Қўқон-1912" Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади Новости

Суперлига. "Қўқон-1912" Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятлари ва натижасини кузатиб бориш мумкин.


ЯНГИЛАШ


90+3. Учрашув якунига етди. "Пахтакор" - "Қўқон-1912" 1:1

90+2. Жавоб ҳужуми, Машарипов рақиб жарима майдони ичига кириб бориб йиқилиб тушди

90+1. ЗАРБААА! Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди!

90. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Милан Спремо ўрнига Баҳодир Пардаев тушди

90. ЗАРБААААААААААА! Ўткир Юсупов яна бир бор жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

89. ЗАРБАААААА! Андреев жарима тўпини амалга оширди, дарвозабон қайтарган тўпни Яхшибоев дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўрига ташқи томонан тегди

88. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Сидиқов ўрнига Комилов туширилди

85. ЗАРБА! Безерранинг хавфли зарбаси ноаниқ чиқди

83. Ўзгариш. "Пахтакор". Раҳматуллаев ўрнига Искандеров туширилди

83. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Марко Симич

81. Ўзгариш. "Қўқон-1912". Жамшид Ҳасанов ўрнига Суҳроб Бердиев туширилди

78. Ўзгариш. "Пахтакор". Гонсалвеш ўрнига Яхшибоев туширилди

71. Хавфли вазият! Машариповнинг жаримадан оширган тўпига ҳеч ким етиб кела олмади

64. ГООООООООООЛ! БЕЗЕРРА! 1:1. Бурчакдан узатилган тўпни Тиаго Безерра боши билан дарвозага йўллади.

62. Ўзгариш. "Пахтакор". Баҳром Абдураҳимов ўрнига Жасур Ҳакимов туширилди

59. ЗАРБАА! Меҳмонларнинг ҳужуми, Гожковичнинг зарбаси ноаниқ кетди

51. ЗАРБА! Бурчакдан узатилган тўпни Исмоил Гонсалвеш боши билан ноаниқ йўллади

50. ЗАРБА! Яна Козакнинг кучли зарбаси, бу сафар ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлди

48. Владимир Козакнинг узоқ масофадан тепган тўпи ноаниқ кетди

46. Иккинчи тайм бошланди.

45+1. Биринчи бўлим тугади

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

45. ЗАРБААААААА! Безерранинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб кейин Юсуповнинг қўлларига борди! 

43. ЗАРБА! Ойбек Рустамовнинг кутилмаган зарбаси бироз ноаниқ кетди

41. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Исмоил Гонсалвеш

37. ЗАРБА! Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбасини Юсупов осонгина ушлаб олди

36. Огоҳлантириш. "Қўқон-1912". Марко Милич

33. Безерра гол урди, аммо қанот ҳаками оффсайд қайд этиб голни бекор қилди. Такрорий лавҳалар ҳақиқатдан ҳам ўйиндан ташқари ҳолат борлигини кўрсатди

26. Хавфли вазият! Безерра рақиб жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, ноаниқ

23. ЗАРБАААААА! Тиаго Безерранинг жаримадан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади

20. Гол ўтказгач мезбонлар кетма-кет ҳужумлар қилишни бошлашди.

16. Жавоҳир майдон марказида Тожиевдан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 0:1. Эътиборлиси Сидиқов собиқ клубига гол ургач уни нишонламади.

16. ГОООООООООООООЛ! Жавоҳир Сидиқов 0:1

11. ЗАРБАА! Мурод Холмуҳаммедов тўпни дарвозага йўллади, Суюнов дастлаб тўпни қўлидан чиқариб юборди, аммо барибир ушлаб олди

7. Машарипов жарима тўпини амалга оширди, Холмуҳаммедов тўпни қайтарди!

3. ЗАРБААААААААА! Меҳмонлар ҳисобни очишлари мумкин эди! Ўнг қанотдан Жавоҳир Сидиқов жарима майдони ичига ёриб кирди ва тўпни шерикларига узатди, Жамшид Ҳасановнинг зарбаси даровза тўсинига тегиб қайтди!!

1. Ўйин бошланади.

- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Пахтакор

Тиаго Безерра - 64'

Суперлига. Тур 10

06/05/2018, 18:00

1
:
1
Завершен

Коканд-1912

Жавохир Сидиков - 16'

45'
90'
41'  Исмоил Гонсалвеш
62'  Баҳром Абдураҳимов (Джасур Ҳакимов)
64'  Тиаго Безерра
64'  Станислав Андреев
78'  Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибаев)
83'  Марко Симич
83'  Дильшод Рахматуллаев (Джамшид Искандеров)
16'  Жавохир Сидиков
36'  Марко Милич
82'  Жамшид Ҳасанов (Сухроб Бердыев)
88'  Жавохир Сидиков (Гияс Комилов)
90'  Милан Спремо (Баходир Пардаев)
90'  Уткир Юсупов

18:00 - “Пахтакор” – “Қўқон-1912” 1:1 LIVE
6 май 2018. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), А.Пўлатов (Тошкент), Д.Акмалов (Тошкент).
Назоратчи – А.Хотамов (Тошкент).
Комиссар – Ш.Ражабов.

Голлар: Жавоҳир Сидиқов 16, - 0:1. Тиаго Безерра 64, - 1:1.

“Пахтакор”: 25. Элдор Суюнов, 2. Акмал Шораҳмедов, 21. Камолиддин Тожиев, 8. Дилшод Раҳматуллаев (10. Жамшид Искандеров, 83), 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Исмоил Гонсалвеш (22. Жасур Яхшибоев, 78), 18. Баҳром Абдураҳимов (20. Жасур Ҳакимов, 62), 28. Станислав Андреев, 29. Владимир Козак, 55. Марко Симич, 77. Тиаго Безерра.
Захира: 12. Александр Лобанов, 4. Шерзод Аъзамов, 7. Азим Аҳмедов, 27. Жасур Ибрагимов, 34. Фаррух Сайфиев, 80. Ростин Гриффитс.

“Қўқон-1912: 1. Ўткир Юсупов, 7. Жамшид Ҳасанов (19. Суҳроб Бердиев, 81), 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов (5. Ғиёс Комилов, 88), 15. Ойбек Рустамов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 65. Марко Милич, 95. Милан Спремо (18. Баҳодир Пардаев, 90).
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 14. Аваз Маматхўжаев, 29. Игорь Таран, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Огоҳлантиришлар: Марко Милич 36, Исмоил Гонсалвеш 41, Марко Симич 83,

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика