RU

Последние новости

20:38"Бенфика"нинг аппеляцияси рад қилинди  0 20:15"Бунёдкор" янги мавсум учун футболчилар рўйхатини маълум қилди  0 19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  7 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  6 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  4 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  11 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   11 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  2 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1

Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди Новости

Суперлига. Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан "Нефтчи"га ғалаба келтирди

Суперлига 9-тур доирасидаги "Нефтчи" — ОКМК ўйини якунланди.

"Нефтчи" – ОКМК 1:0

26 май. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Исроил Имомназаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

 VAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: 1:0 — 53, Жасур Жалолиддинов.

"Нефтчи": 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 7. Жасур Жалолиддинов (17. Санжар Қодирқулов, 90+3), 8. Каталин Карп, 9. Ҳусайн Норчаев (77. Билолхон Тошмирзаев, 68), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (23. Диёржон Туропов, 68), 20. Анваржон Ғафуров (с), 21. Муҳсинжон Убайдуллаев, 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббосжон Ғуломов (14. Хуршидбек Мухторов, 78), 99. Нсунгуси Эффионг (18. Михай-Алекхандру Роман, 90+4).

Захира: 35. Санжар Қувватов, 3. Жалолиддин Жумабоев, 4. Боян Цигер, 24. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.

ОКМК: 1. Валижон Раҳимов, 2. Акрам Комилов, 3. Сардор Раҳмонов, 4. Миржамол Қосимов (8. Бахтиёржон Қосимов, 75), 10. Хуршид Ғиёсов (11. Муроджон Тошматов, 83), 14. Азизбек Баҳромов (13. Элдорбек Бегимов, 58), 15. Ойбек Рустамов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 27. Али Абдураҳмонов (99. Иракли Рухадзе, 76), 28. Арихиро Сентоку, 77. Нодирбек Абдураззоқов (18. Азиз Холмуродов, 58).

Захира: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Гиорги Папава, 21. Саидафзалхон Аҳроров, 95. Милян Шкрбич.

Огоҳлантириш: Сардор Раҳмонов (23), Акрам Комилов (52), Муҳсинжон Убайдуллаев (59), Жасур Жалолиддинов (90+2), Анваржон Ғафуров (90+4), Муроджон Тошматов (90+4), Санжар Қодирқулов (90+10).

Голга айланмаган пенальти: Жасур Жалолиддинов (24).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+11. ОКМКнинг жаримадан сўнгги уриниши рақиб ҳимоячилари томонидан бартараф этилди.

90+4. Майдонда футболчилар ўртасида жанжал содир бўлди. Бир неча футболчи огоҳлантирилди.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Зарба! Рақиб дарима майдонида тўпни қабул қилиб олган Мухторовнинг зарбасини ОКМК дарвозабони қайтарди.

88. Рухадзега нисбатан қоидабузарлик содир этилди. Меҳмонлар жарима зарбаси амалга оширди, аммо Тошматовнинг зарбаси "жонли девор"дан қайтди. 

84. Раҳимов пас беришда тўпни рақибга бериб қўйди ва ўз дарвозасидан яна бир тўп олиб чиқишига бир баҳя қолди.

83. ОКМКда сўнгги ўзгариш  содир бўлди.

78. "Нефтчи" таркибида яна бир ўзгариш рўй берди.

75. ОКМК сафида икки ўзгариш амалга оширилди.

74. Зарба! Эффионнинг чап оёқда йўллаган зарбасини Раҳимов қайтарди.

68. "Нефтчи" таркибида иккита ўзгариш бўлди.

60. Хавфли вазият! Қосимовнинг зарбага айланган узатмаси рекошет ҳосил қилиб, дарвоза устунига тегиб қайтди.

59. Катта тезликда олдинга бораётган Рустамовни тўхтатиб қолган Убайдуллаев огоҳлантирилди.

58. ОКМК таркибида икки ўзгариш юз берди.

53. ГОЛ! Пенальтидан гол уролмаган Жалолиддинов жарима зарбасидан рақиб дарвозасини ишғол қилди! "Нефтчи" ярим ҳимоячиси 20 метрлар масофадан ОКМК дарвозабонининг яқин бурчагини аниқ нишонга олди.

52. Комилов ўз жарима майдонига кириб боришга уринаётган Жалолиддиновни тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

51. Жалолиддиновнинг олис масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

48. Мезбонларнинг ҳужумичи ОКМК дарвозабони ва ҳимоячилари томонидан қийинчилик билан бартараф этилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+5. Зарба! Норчаев чап қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, аммо йўналиш ноаниқ чиқди.

45+4. Қаҳрамонов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга борди ва марказ томон узатма амалга оширди, аммо Норчаев тўпга ета олмади.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

43. Раҳимов чаққонроқ ҳаракат қилиб, ўз вақтида тўпни қайтармаганда, Нсунгуси дарвозага тўп киритиши мумкин эди.

43. Рақибини алдаб ўтишга уринаётган Қаҳрамонов ОКМК футболчилари томонидан тўхатиб қолинди.

40. Қосимовнинг 25 метрлардан йўллаган чап оёқдаги зарбасига аниқлик етишмади.

39. ОКМКнинг бурчак зарбасидан сўнг "Нефтчи" ҳимоячилари ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига бир баҳя қолди.

37. Мезбонларнинг бурчак зарбаси самарасиз якунланди.

34. Хавфли вазият! Абдураҳмоновнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасини Эргашев қайтарди.

28. Тўхтахўжаев ва Жалолиддинов тўқнашиб кетди. "Нефтчи" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

24. Раҳимоввв!!! ОКМК дарвозабони Жалолиддиновнинг 11 метрли нуқтадан йўллаган зарбаси йўналишини топиб, тўпни ушлаб олди.

23. Пенальти! Ҳакам ОКМК дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилади ва Раҳмоновга сариқ карточка кўрсатди.

20. Қаҳрамоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. "Нефтчи" футболчиси рақиб жарима майдонида марказга пас бераётганда, Раҳмонов унинг оёғини босиб олди. Ҳакам эҳтимолий пенальти борасида ВАР билан суҳбатлашмоқда.

17. Норчаев рақиб жарима майдонида зарба беришга улгурмади, Тўхтахўжаев эпчилроқ ҳаракат қилди.

15. Ғуломов рақиб жарима майдони тўпни ўзига бўйсундира олмади.

12. Эфионг рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин бўлган паллада тўпни ўзига қулай бўйсиндира олмади. Қолаверса, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолган экан.

10. Абдураззоқов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

8. Акром Комиловнинг чап оёқда йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

7. Қаҳрамоновнинг олисдан йўллаган зарбаси рақиб дарвозасидан юқорига йўналиш олди.

4. Майдон марказида ОКМК футболчиларига нисбатан қўполлик ишлатилди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Нефтчи" футболчилари сариқ-қора, ОКМК ўйинчилари оқ-кулранг либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика