RU

Последние новости

20:01Ўзбекистон кубоги. "Насаф" "ўлим гуруҳи"дан омон чиқмади, "Андижон" кейинги босқичда ва бошқа натижалар  18 19:54Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" "Динамо" билан баҳсда ғалабани қўлдан бой берди  52 19:35"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Де Брюйне асосий таркибда, Холанд эса захирада  0 18:38Кунде АПЛ клубига ўтиши мумкин  2 18:14Осиё Кубоги. Ўзбекистон Индонезияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  4 18:09Футзал бўйича Осиё кубоги. Ярим финалда пенальтилар серияси орқали Ўзбекистондан ўтган Эрон финалда Таиландни қийинчиликсиз мағлуб этди ва 13-бор ғолибликни қўлга киритди  3 18:00Туркия Суперлигаси. "Кайсериспор" "Пендикспор" меҳмони бўлмоқда, Шукуров илк дақиқалардан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 18:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Арсенал" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  10 17:30А Серия. Чалханоглунинг дубли "Интер"га "Торино" устидан ғалабани тақдим этди  4 16:49Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим. Мен бу жамоага ютқазмаганман"  35 16:43Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Тожикистонга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?  7 16:08ҚПЛ. "Ордабаси" меҳмонда "Елимай" билан дуранг ўйнади, Яхшибоев ва Умаров эса...  1 15:40"Бавария" — "Реал" ўйинини ким бошқариб боради?  14 15:15Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  25 15:08"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси учун 80 млн евродан ортиқ таклиф қилади  1

Суперлига. Марказий баҳсда "Нефтчи" ва ОКМК жанговар дуранг қайд этди Новости

Суперлига. Марказий баҳсда "Нефтчи" ва ОКМК жанговар дуранг қайд этди

Бугун мамлакатимиз яшил майдонларида Coca-Cola Суперлигасининг 4-тур беллашувларига старт берилди.

Турнинг марказий тўқнашуви Фарғонада бўлиб ўтмди. "Нефтчи" ўз майдонида ОКМКни қабул қилди. Учрашувда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди.

Нефтчи

Алексей Ларин - 31', Нурилло Тухтасинов - 66'

Суперлига. Тур 4

31/03/2023, 18:00

2
:
2
Завершен

OKMK

Мартин Боаке - 15', Хуршид Гиясов - 40'

45'
90'
31'  Алексей Ларин
31'  Нурилло Тухтасинов
46'  Анвар Гофуров (Зоир Джурабаев)
47'  Муҳсин Убайдуллаев
59'  Тома Табатадзе
63'  Умар Адхамзода (Аббос Гуломов)
63'  Улугбек Хошимов (Иззат Абдуллаев)
66'  Нурилло Тухтасинов
66'  Аббос Гуломов
84'  Тома Табатадзе (Мурод Бободжанов)
87'  Диер Турапов (Фозил Мусаев)
15'  Мартин Боаке
15'  Сардор Рахманов
40'  Хуршид Гиясов
40'  Шохрух Гадоев
78'  Санжар Турсунов (Рубен Санчез)
78'  Сияваш Хакназарий (Ойбек Рустамов)
84'  Шохрух Гадоев (Иракли Рухадзе)
84'  Мартин Боаке (Мирджахон Мирахмадов)
89'  Хуршид Гиясов (Мухаммаданас Хасанов)
90'  Ойбек Рустамов
90'  Сардор Рахманов


Суперлига, 4-тур

31.03.2023, 18:00

Фарғона. "Истиқлол" стадиони.

"Нефтчи" – ОКМК 2:2

Голлар: О.Ларин (Н.Тўхтасинов) 31, Н.Тўхтасинов (А.Ғуломов) 66 - М.Боаке (С.Раҳмонов) 15, Х.Ғиёсов (Ш.Гадоев) 40

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Андрей Цапенко, Темур Гайнуллин, Лочин Долимов

VAR ҳаками: Ильгиз Танташев

AVAR: Анвар Маражабов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 7.Умар Адҳамзода (70.Аббосжон Ғуломов 63), 8.Нурилло Тўхтасинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (11.Иззатилла Абдуллаев, 63), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров (2.Зоир Жўрабоев, 46), 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Тома Табатадзе (35.Муродбек Бобожонов 84), 23.Диёржон Туропов (28.Фозил Мусаев, 87), 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 26.Олексей Ларин.

Захира: 12.Владимир Назаров, 4.Андрей Мишченко, 5.Юрий Батюшин, 10.Суннатилла Абдуллажонов.

ОКМК: 25.Валижон Раҳимов, 2.Акром Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 8.Абдулла Абдуллаев, 10.Хуршид Ғиёсов (19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 89), 17.Санжар Турсунов (9.Рубен Санчес, 78), 22.Шоҳрух Гадоев (11.Иракли Рухадзе, 84), 27.Мартин Боаке (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 84), 88.Сиаваш Хақназарий (15.Ойбек Рустамов, 78).

Захира: 1.Ботирали Эргашев, 13.Элдор Бегимов, 44.Муҳаммадали Салем, 77.Нодир Абдураззоқов.

Огоҳлантиришлар: М.Убайдуллаев 47, Т.Табатадзе 59, Д.Тропов 73 - О.Рустамов 90, С.раҳмонов 90+7


Учрашув ўз ниҳоясига етди. Ажойиб баҳс учун жамоаларга раҳмат.

90+4 - М.Ғофуров бирга бир югуриб кетиши мумкин эди, лекин Вали Раҳимов марказга югуриб чиқди ва хавфни бартараф этди.

90+3 - А.Комиловнинг узоқдан тепган тўпи ноаниқ кетди.

Асосий вақтга 7 дақиқа қўшиб берилди.

87 - Н.Тўхтасиновнинг навбатдаги кучли ва аниқ зарбасини В.Раҳимов ушлаб олди.

84 - Гадоев ўрнига Рухадзе, Боаке ўрнига Мираҳмадов туширилди. "Нефтчи" таркибида эса Тбатадзе ўрнига Мурод Бобожонов тушди.

80 - Зарбааа, Гадоевнинг 30-35 метрлардан тепган кучли ва аниқ зарбасини А.Тўраев қайтариб қолди.

78 - ОКМК таркибида С.Турсунов ўрнига Рубен Санчес туширилди.

Бош ҳакам вазият пенальтига тортмайди деб ҳисоблади.

74 - Акобир Шукуруллаев ВАРга мурожаат қилмоқда. Тўраев С.Раҳмоновга нисбатан қўпол ўйнаган бўлиши мумкин деб ўйлаяпти ҳакамлар...

66 - ГОООЛЛЛ!!! Нурилла Тўхтасиновдан супер гол - 2:2. Ўйин қизигандан қизиб бормоқда.

63 - "Нефтчи" таркибида У.Адҳамзода ҳамда У.Ҳошимов ўрнига Аббос Ғуломов ва Иззатилла Абдуллаев туширилди.

62 - Габоевнинг пасидан кейин Ғиёсов тўпни тўхтатмай зарба берди, кучсиз зарбани Тўраев ушлаб олди.

60 - Зарбааа, Х.Ғиёсовнинг узоқ бурчакка берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

59 - Анзурга ҳаводаги кураш пайти тирсак билан зарба бериб юборгани учун Табатадзе огоҳлантирилди.

50 - Д.Туроповнинг бош билан берган зарбасини В.Раҳимов ушлаб олди.

47 - Огоҳлантириш, Муҳсин Убайдуллаев. Муҳсин ва Акром Комилов жўжахўрозлик қилишди ва Акром йиқилди.

Иккинчи бўлимга старт берилди. Кеттик.

Танаффус!

45+4 - Зарбааа, С.Турсуновнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ ва хавфли зарбасини А.Тўраев қайтариб қолди.

45+1 - Зарбааа, Диёр Туропов бирга бир вазиятдан гол ура олмади. Валижон Раҳимов ОКМКни голдан қутқарди. Ҳимоячилар пешонасидан ўпиб қўйишсаям бўлади.

40 - ГОООЛЛЛ!!! Хуршид Ғиёсов ОКМКни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Гадоевнинг пасидан кейин Хуршид бош билан гол урди. Кутилганидек қизиқарли ўйин кўряпмиз.

31 - ГОООЛЛЛ!!! Алексей Ларин ҳисобни тенглаштирди. Тўхтасиновнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Ларин олмалиқликлар дарвозасига жойлаб қўйди. Боя ёздикку бугун бурчаклар қарама-қаршилиги бўляпти деб) Бош ҳакам ВАРга мурожаат қилди ва голни инобатга олди.

30 - Зарбааа, Д.Туроповнинг бош иблан зарбаси дарвозага кириб кетаётганда Боаке тўпни қайтариб юборди.

28 - "Нефтчи" аста секин олдинга кўпроқ бормоқда. Лекин, ҳозирча ўйин назорати ОКМКда.

23 - Эҳҳ, Табатадзе дарвозага зарба бериш ўрнига уни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Тома дарвоза бу томонда эди...

15 - ГОООЛЛЛ!!! Турсунов бурчакни ижро этди, С.Раҳмонов зарба бермоқчи бўлди ва Боакега голли пас берди. Мартин ҳисобни очди. ОКМК бешинчи бурчакдан кейин ниҳоят гол урди.

9 - Тўққиз дақиқада ўйиндаги тўртинчи бурчак зарбаси. Бўлдида энди, гол урселар урилар бурчакдан) Анзур Исмоиловнинг бош билан зарбаси бироз юқоридан кетди.

7 - Бурчаклар қарама-қаршилиги бўляпти бу ўйин. Энди "Нефтчи"нинг бурчак тўпи хавфли кўриниш олди. М.Убайдуллаевнинг бош билан зарбаси бироз ноаниқ.

5 - Зарбааа, Турсуновнинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Боакенинг бош билан берган зарбасини устун қайтарди. Акбар Тўраев устунни ўқиб қўйса ҳам бўлаверади)

4 - Гадоев бурчакдан тўғри дарвозага зарба йўллади, ноаниқ.

- Учрашувга старт берилди.

- Айни пайтда фарғоналиклар 9 очко билан жадвални бошқариб туришибди, олмалиқликлар эса 6 очко билан 4-поғонада боришмоқда.

Бугун Миржалол Қосимов турнир жадвали пешқадамига қарши энг идеал таркибни майдонга туширган. Виталий Левченко ҳам худди шундай айни пайтдаги энг яхши таркибни туширган. "Истиқлол"да ажойиб тўқнашув гувоҳи бўлишимизга умид катта.


Coca-Cola Суперлига турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика