RU

Последние новости

14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  2 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  3 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  6 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0

Суперлига. "Насаф" "Сурхон"ни 6:0 ҳисобида таслим этди Новости

Суперлига. "Насаф" "Сурхон"ни 6:0 ҳисобида таслим этди

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" учрашуви якунланди.

НАСАФ – СУРХОН 6:0 

Гол: Норчаев 38, Мозговой 49, Станоевич 52, Насруллаев 61. Мозговой 80, Турдалиев 87.
15 апрель 2021 йил. Қарши. "Марказий" стадион. 18:20
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Санжар Назаров
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Шоҳрух Саид

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 6. Мурод Хўжамбердиев (70.Абубакр Ризо Турдиалиев 70), 14. Шокир Йўлдошев, 15. Жўрабек Маннонов ( 8.Дилшод Саитов 70), 19. Ҳусаин Норчаев, 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 88. Марко Станоевич, 92. Умар Эшмуродов (55.Шаҳзод Акрамов 80).
Захира: 1. Умиджон Эргашев, 25.Муҳриддин Зоиров, 28.Сардор Садуллаев, 50.Шоҳмалик Комилов,

"Сурхон": 13.Акром Ходжаев, 5.Жасур Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 7.Исломжон Тошпўлатов ( 21.Жавоҳир Эсонқулов 74), 11.Зоҳир Пиримов, 14.Жасур Холтўраев (10.Муродбек Бобожонов 56), 15.Владимир Бубанья, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Ҳусниддин Ғофуров, 70.Иброҳим Йўлдошев, 77.Асрор Ғофуров (8.Жаҳонгир Аҳмадов 56).
Захира: 12.Рустам Нартаджиев, , 9.Низомжон Норов, 60.Ўрал Чориев, 66.Беҳруз Шайдулов.



ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "НАСАФ" ЙИРИК ҒАЛАБА ЭВАЗИГА НАВБАТДАГИ УЧ ОЧКОНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ!

90. Ҳакам икки дақиқа вақт қўшиб берди.



87. ГОООЛ! Насруллаевнинг пасидан сўнг Абубакр Ризо Турдалиев ҳисобни янада йирик кўринишга келтирди - 6:0!

80. Ўзгариш. "Насаф". Умар Эшмуродов ўрнига Шаҳзод Акрамов тушди



80. ГОООЛ! Акмал Мозговой боши билан гол уриб дублга эришди - 5:0. Унга Насруллаев тўп узатганди 

74. "Сурхон"да ўзгариш. Тошпўлатов ўрнига Эсонқулов майдонга тушди. 

70. "Насаф"да иккита ўзгариш. Хўжамбердиев ўрнига Турдалиев, Маннонов ўрнига Саитов майдонга туширилди. 

68. "Насаф" босимни давом эттирмоқда. Ташаббус тўлиқ мезбонлар томонда. Норчаевнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдондан ташқарига чиқиб кетди. 



61. ГОООЛ! Шерзод Насруллаев ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 4:0!

56. "Сурхон"да иккита ўзгариш. Жасур Холтўраев ўрнига Муродбек Бобожонов, Асрор Ғофуров ўрнига Жаҳонгир Аҳмадов ўйинни давом эттиради. 




52. Яна битта ГОООЛ! Марко Станоевич тахминан 30-35 метрдан жуда кучли ва аниқ зарбаси билан "Сурхон" дарвозаси тўққизлигини нишонга олди - 3:0! 



49. ГОООЛ! Акмал Мозговой! Мезбонлар футболчиси жарима майдончаси ичида ўнг қанотдан оширилган тўпни кучли зарба билан рақиб дарвозасининг яқин бурчагига йўллади.

47. Иккинчи бўлим мезбонлар фаоллиги остида бошланди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

43. Ислом Тошпўлатовнинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди. 

41. Акмал Мозговой йиқилиб ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


38. ГОООЛ! Ҳусайн Норчаев ҳисобни очди. Жарима майдони ичида юзага келган пала-партишликда Норчаев эпчил ҳаракат қилди ва тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. 

34. Шокир Йўлдошев рақиб жарима майдони ичида ажойиб имкониятга эга бўлганди. У ўзининг индивидуал маҳоратини намойиш этди. Аммо Шокирга омад етишмади.

32. Мезбонлар қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Ҳисобни очиш учун яхши вазият юзага келганди "Насаф" футболчиларида. 

27. "Сурхон" жарима майдончаси ичида Бубаньяга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

20. Зарбаа! "Насаф" футболчиси тахминан 25 метрдан жарима зарбасини амалга оширди. Бу вазиятда меҳмонлар посбони тўпни қайтариб юборди. 

18. Ҳозирча жамоалар хавфли вазият ташкил эта олишгани йўқ.

12. Тўп назорати асосан "Насаф" томонда.

6. Мезбонлар босим қилишда давом этишмоқда.

4. "Насаф" футболчилари ўнг қанот орқали олдинга интилишмоқда.

1. Ўйин бошланди. 

Ассалому алайкум. "Насаф" - "Сурхон" ўйинидан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 18:20да бошланади.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика