RU

Последние новости

22:46Антони яна энг зўри  1 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  0 22:00А Серия. "Эмполи" "Милан" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  10 21:08БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:02Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 20:54Гвардиола Ҳусанов ҳақида гапирди  9 20:25Гвардиолага ёрдамга келган ўзбек  16 20:07Хосеп Гвардиола: "Кейинги босқичга чиққанимиздан хурсандман"  0 19:42Абдуқодир Ҳусанов — энг яхшилардан бири!  28 19:18Флик "Реал" - "Атлетико" баҳси ҳақида: "Аввал "Барселона Б", кейин кечки овқат, кейин дербини кўраман"  9 19:12Англия Кубоги. Ҳусанов ва Де Брюйненинг голлари "Сити"ни кейинги босқичга олиб чиқди  91 18:2660 млн. еврога сотиб олинган Нико 22 дақиқада алмаштирилди  2 18:11Флик: "Ҳакамларнинг иши қийин, улар кейин ўзгартириб бўлмайдиган қарорларни қабул қилишади"  0

Суперлига: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью Новости

Суперлига: “Насаф” - “Қизилқум”. Превью

Суперлиганинг қолдирилган 14-турида “Насаф” Навоий шаҳрининг “Қизилқум” жамоаси билан баҳслашади.

Учрашув 13 июль, жума куни “Марказий” стадионда бўлиб ўтади ва соат 21:00да бошланди.


Суперлига, 14-тур
“НАСАФ” – “ҚИЗИЛҚУМ”
13.07.2018. “Марказий” стадион. 21:00да
Бош ҳакам:
Олим Тўйчибоев (Фарғона)
Қанот ҳакамлари: Максим Нехочин (Наманган), Шерзод Аъзамов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхоқ Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Ноил Лутфуллин (Тошкент)
Комиссар: Бахтиёр Маметов.
 

Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташласак, “Қизилқум” ва “Насаф” жамоалари ҳозиргача 37 марта куч синашган. Ушбу баҳсларнинг 22 тасида "Насаф" нинг қўли баланд келган бўлса, 6 учрашувда навоийлик футболчилар ғалаба қозонишган. 9 учрашувда томонлар дурангга имзо чекишган.

Тўплар нисбати бўйича ҳам “Насаф” устунлик қилмоқда: 70-39.    

Энди мазкур жамоалар ўртасидаги энг йирик ҳисоблар ҳақида тўхталадиган бўлсак, "Насаф" “Қизилқум” устидан 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишида ғалабага эришган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишида.

Шу йилнинг 18 март кунида Навоийда ўтган ўзаро учрашувда, қаршиликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди.

"Насаф" Рўзиқул Бердиев бошчилигида ҳали бирон марта, ҳоҳ Қаршида бўлсин, ҳоҳ Навоийда бўлсин,  “Қизилқум” жамоасига мағлуб бўлган эмас.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувларга оид

Мазкур жамоалар Қаршида жами 17 марта ўзаро баҳслашган. Уларнинг 14тасида "Насаф" ғалаба қозонган, бир учрашувда “Қизилқум” жамоаси кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу учрашув 2008 йили бўлиб ўтган. Қолган 2 учрашувда муроса кўчаси танланган. Қаршидаги учрашувларда жами дарвозаларга 59 марта гол киритилган. Голлар нисбати бўйича ҳам устунлик “Насаф” томонида: 45-14.

Бўлажак учрашув жамоаларнинг Қаршидаги 18-учрашуви сифатида тарихга киради.

 
Қаршидаги сўнгги беш учрашув натижаси

2017 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2016 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2015 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  3:1
2014 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  2:0
2013 йил. “Насаф” – “Қизилқум”  7:1

Юқорида таъкидлаганимиздек, “Қизилқум” жамоаси сўнгги бор 2008 йили Қаршидан уч очко билан қайтган. Ушбу учрашув 23-тур доирасида бўлиб, 4 октябрь куни ўтган ва “маъданчи”лар кичик 1:0 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика