RU

Последние новости

00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  11 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  13

Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади Новости

Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади

Суперлига 7-туридан ўрин олган беллашув якунига етди.

Суперлига

7-тур

Насаф

Суперлига. Тур 7

13/05/2024, 19:00

0
:
0
Завершен

Бунедкор

45'
90'
17'  Игорь Голбан (Марко Станоевич)
55'  Ислом Кенжабоев (Виктор Да Сильва)
71'  Марко Станоевич
73'  Жамбули Жигаури (Бобир Абдихоликов)
80'  Шухрат Мухамадиев
39'  Махмуд Махамаджонов
52'  Фарход Уткиров (Музаффар Олимжонов)
60'  Мирджахон Мирахмадов (Усмонали Исмоналиев)
67'  Момчило Расо
68'  Расул Юлдашев
76'  Фране Чирьяк (Амирбек Саидов)
76'  Расул Юлдашев (Самир Желькович)
90'  Тони Йович
90'  Амирбек Саидов

"Насаф" – "Бунёдкор" 0:0 

Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Сардор Ҳакимов, Руслан Самандаров

Захира ҳаками: Маъруф Тиллоев

VAR: Ильгиз Танташев

AVAR: Акмал Ғиёсов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Шерзод Ражабов

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Акмал Мозговой, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан (88.Марко Станоевич, 17), 27.Ислом Кенжабоев (20.Виктор Да Сильва, 55), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич, 34.Шерзод Насруллаев, 70.Жамбули Жигаури (10.Бобир Абдиҳолиқов, 73), 77.Ойбек Бозоров.

Захира: 91.Зафар Сафаев, 9.Жавоҳир Сидиқов, 21.Дониёр Нарзуллаев, 25.Бекжон Раҳматов, 30.Темур Чогадзе, 44.Шаҳзод Акрамов.

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 3.Маҳмуд Маҳамаджонов, 4.Нажмиддин Нормуродов, 5.Момчило Расо, 7.Суҳроб Иззатов, 8.Франье Чиряк (25.Амирбек Саидов, 76), 10.Расул Йўлдошев (6.Самир Желкович, 76), 14.Миржаҳон Мираҳмадов (22.Усмонали Исмоналиев, 60), 45.Фарҳод Ўткиров (77.Музаффар Олимжонов, 52), 66.Азизбек Тўлқинбеков, 92.Тони Йович.

Захира: 71.Сарвар Каримов, 9.Умид Султонов, 18.Наримон Аҳмаджонов, 19.Билол Туплиев, 78.Тохирбек Тўхтасинов.

Огоҳлантиришлар: Маҳмуд Маҳамаджонов (39), Расул Йўлдошев (68), Марко Станоевич (71), Шухрат Муҳаммадиев (80), Тони Йович (90), Амирбек Саидов (90+4).

Четлатиш: Момчило Расо (67).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+10. Уууух! Бобир Абдихолиқовнинг кучли ва аниқ зарбаси Любич томонидан бартараф этилди! Даҳшат!

90+10. Суҳроб Иззатов жиддий эътирозлар учун оғзаки огоҳлантирилди. 

90+7. "Насаф" вакилларидан кетма-кет зарбалар! Ҳозирча "Бунёдкор" бу ҳужумларга дош бермоқда.

90+4. Амирбек Саидов Шуҳрат Муҳаммадиевни йиқитгани учун сариқ карточка олди. 

90+1. Зарбааа! Ойбек Бозоровнинг айланма зарбасини Марин Любич қайтарди! Чиройли зарба, чиройли сэйв!

90. Иккинчи таймга нақд 10 дақиқа қўшилди. 

90. Тони Йович Муҳаммадиевга нисбатан атайин қилган қўполлиги учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

85. Усмонали Исмоналиев майдон марказида Шерзод Насруллаевни йиқитишга мажбур бўлди.

80. Шуҳрат Муҳаммадиев қоидани бузгани учун огоҳлантириш олди. 

79. "Пахтакор" стадионида прожекторларнинг айрим чироқлари ўчиб қолгани ва ўйин тўхтаб тургани ҳақида хабар беришмоқда.

76. "Бунёдкор"да 2 та ўзгариш: Чиряк ўрнига Саидов, Йўлдошев ўрнига Желкович туширилди.  

73. "Насаф"да ўзгариш: Жигаури ўрнига Абдихолиқов майдонга тушди.

71. Бу гал Марко Станоевич огоҳлантирилди. У Музаффар Олимжоновга нисбатан фоль ишлатди. 

68. Расул Йўлдошевга эътироз учун сариқ карточка берилди. 

67. Зоран Марушичга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Момчило Расога қизил карточка кўрсатилди!

67. Тони Йович ҳимоячилардан қочиб кетиб, бирга-бир ҳолатга чиқиб кетди ва зарба йўллади, Неъматов жамоасини қутқарди. 

64. Акмал Мозговойнинг узатмасидан сўнг тшп "Бунёдкор" футболчисининг қўлига тегди, жарима зарбаси. 

62. Ууух! Шерзод Насруллаевнинг бош билан берган зарбасини Марин Любич қайтарди.   

60. "Бунёдкор"да ўзгариш: Мираҳмадов ўрнига Исмоналиев ўйинга қўшилди.

58. Мухлислар "Насаф"ни олға боришга чорлашмоқда.

55. "Насаф"да алмаштириш: Кежабоев ўрнига Да Сильва туширилди.

52. "Бунёдкор"да ўзгариш: Ўткиров ўрнига Олимжонов баҳсни давом эттиради.  

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 0:0. Танаффус! 

45+2. Ууух! Суҳроб Иззатов Абдувоҳид Неъматов дарвозасини ташлаб, анча олдинга чиқиб кетгани пайқади ва узоқ масофадан зарба бериб кўрди, ноаниқ. 

45+1. Зарба! Жигаури ижросидаги акробатик зарба муваффақиятсиз чиқди. Тўп ноаниқ кўриниш олди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Зарбааа! Зоран Марушичнинг чап оёқда берган зарбасини Марин Любич қайтаришга эришди. 

39. Маҳмуд Маҳамаджонов дарвозабонга очиқчасига халақит қилгани учун огоҳлантирилди.  

36. Шароф Муҳитдинов ўйинни давом эттира олади. У майдонга қайтди.   

34. Шароф Муҳитдинов зарба бериш чоғида ҳимоячи билан тўқнашиб, оёғидан лат еди.  

27. Зарбааа! Марко Станоевичнинг олис масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

21. Азизбек Тўлқинбеков рақибога нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун ҳакам томонидан жиддий огоҳлантирилди. 

19. Зарбааа! Фарҳод Ўткировнинг зарбаси кутилмаганда Миржаҳон Мираҳмадовга бориб тегди. 

17. "Насаф"да ўзгариш: жароҳат олган Голбан ўрнига Станоевич туширилди. 

15. Игорь Голбанга тиббий ёрдам кўрсатилди. Шу вақт оралиғида Рўзиқул Бердиев Ислом Кенжабоевга кўрсатма беришга улгурди. 

11. Шароф Муҳитдиновнинг дарвозани нишонга олишга уринди, бироқ ноаниқ.

8. Ўйин худди бир дарвозага давом этаётганга ўхшайди. "Насаф" катта устунликка эга.

4. Зарбааа! Марушич қандай имконият! Ҳужумчи яқин масофадан ноаниқ зарба берди. 

3. Суҳроб Иззатов чап қанотдан олдинга бораётган Ойбек Бозоровни йиқитди. 

1. Ўйин бошланди! 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика