RU

Последние новости

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  1 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

"Локомотив" ўз уйида "Сурхон"ни тор-мор этди Новости

"Локомотив" ўз уйида "Сурхон"ни тор-мор этди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 4-дақиқасида Жамшид Искандаров зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага киритди лекин ўйиндан ташқари ҳолат туфайли гол инобатга олинмади.

10-дақиқада Шавкат Саломовнинг эркин жарима зарбасидан кейин йўллаган тўпи жуда хавфли чиқди. 15-дақиқада Арсланмират Амановнинг кучли зарбасини Асилбек Амонов қайтаришга эришди.

16-дақиқада Ислом Тўхтахўжаев бурчакдан узатилган тўпни дарвозага йўллади - 1:0. 

25-дақиқада Арсланмурат Амановнинг 25 метрлардан берган зарбаси ноаниқ кетди. Кейинги дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

27-дақиқада Йован Жокич деярли 30 метрлардан гол урди - 2:0.

Биринчи таймда бошқа гол урилмади. 

67-дақиқада Абдухолиқовнинг тўп узатишидан кейин Арсланмират Аманов гол урди - 3:0.

73-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов жарима майдони ичидан гол урди - 4:0.  

79-дақиқада Аббосбек Махсталиев яқин масофадан гол уриб ҳисобни қисқартирди - 4:1.

88-дақиқада Азизбек Омонов ўз акаси қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди - 5:1. 

Учрашув 5:1 ҳисобида "Локомотив"нинг ғалабаси билан тугади.


Локомотив

Ислом Тухтаходжаев - 16', Йован Жокич - 27', Арсланмират Аманов - 67', Темурходжа Абдухаликов - 73', Азизбек Амонов - 88'

Суперлига. Тур 11

15/06/2019, 19:30

1
:
5
Завершен

Сурхон

Аббосбек Махсаталиев - 79'

45'
90'
16'  Ислом Тухтаходжаев
27'  Йован Жокич
67'  Арсланмират Аманов
73'  Темурходжа Абдухаликов
88'  Азизбек Амонов
79'  Аббосбек Махсаталиев


ЛОКОМОТИВ – СУРХОН 5:1
15 июнь 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 3158 томошабин.
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Жасур Мухторов
Назоратчи: Артём Арутюнов
Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Ислом Тўхтахўжаев 16, - 1:0. Йован Жокич 27, - 2:0. Арсланмират Аманов 67, - 3:0. Темурхўжа Абдухолиқов 73, - 4:0. Аббосбек Махсталиев 79, - 4:1. Азизбек Омонов 88, - 5:1.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Йован Жокич, Игорь Йелич, Азизбек Ҳайдаров (Азизбек Амонов, 46), Жамшид Искандеров, Арсланмират Аманов (Диёр Туропов, 72), Темурхўжа Абдухолиқов (Жавоҳир Алижонов, 80).
Захира: Маъмур Икромв, Ҳусниддин Ғофуров, Жалолиддин Жумабоев, Умар Адҳамзода, Владислав Фомин, Бобур Эргашев.

"Сурхон": Асилбек Амонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Аюбхон Нўъмонов, Раҳматулло Бердимуродов, Шерзод Каримов (Аббосбек Махсталиев, 66), Шавкат Саломов, Абдул Азиз Юсупов (Азамат Алланиязов, 69), Аброр Исмоилов, Владимир Бубанья, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.
Захира: Азамат Аҳмедов, Нажмиддин Нормуродов, Равшанбек Хурсанов, Убайдулло Холиқулов, Мирзакамол Камолов, Суҳроб Неъматов, Шерзод Ҳакимов.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика