RU

Последние новости

14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  0 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  0 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  2 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  2 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  9 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  20 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  6 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  8 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4

Суперлига. "Локомотив" ўз майдонида "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйди Новости

Суперлига. "Локомотив" ўз майдонида "Қўқон-1912"га ютқазиб қўйди

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди.


Coca-Cola Суперлига. 10-тур
20 июнь, якшанба
ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912 0:1

Гол: Ҳасанов 44.


Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Рустам Чориев
Назоратчи: Марат Исмоилов
VAR ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев
VAR ассистент: Тимур Галеев
VAR назоратчи: Валентин Коваленко
Оператор: Шерали Жоналиев
Комиссар: Шоҳруҳ Саид

"Локомотив": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Исломжон Қобилов, 4.Дилшоджон Комилов (10.Марат Бикмаев 46), 7.Садриддин Абдуллаев (17.Санжар Қодирқулов 50) , 8.Жавоҳир Сидиқов (18.Иброҳим Ғанихонов 70) , 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 14.Азизбек Амонов, 27.Ислом Рашидхонов (5.Кахи Махарадзе 70), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев (9.Жавоҳир Алижонов 89), 37.Шерзод Файзиев, 77.Диёржон Туропов.
Захира: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 20.Жалолиддин Жумабоев, 45.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 94.Хуршидбек Мухторов.

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 8.Фарҳодбек Бекмуротов ( 91.Якуба Бамба 73), 10.Шохназар Норбеков, 13.Сардорбек Азимов (19.Суҳроб Бердиев 88), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов ( 7.Асадбек Собиржонов 80), 23.Александр Мерзляков, 70.Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 46.Хуршид Ходжаев, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 5.Славко Лукич, 9.Ҳамидулло Абдуҳамидов, 18.Анвар Ҳожимирзаев, 99.Андрей Сидоров.
Огоҳлантиришлар: Рустамов 68, Маликжонов 90, Бамба 90+2.



Ушбу саҳифа орқали ўйин матнли трансляция қилинди. 

ЯНГИЛАШ


90+6. Учрашув якунланди! Қўқонликлар "Локо" майдонидан уч очко билан қайтиб кетишмоқда!

90+4. Мураббий Ашурматов эътироз учун огоҳлантирилди. 

90+2. Бамба рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Сариқ карточка. 

90. Иқбол Маликжонов эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

89. Мезбонлар сафида Муҳаммадиев ўрнига Алижонов ўйинни тугатиб қўяди. 

88. "Қўқон-1912" сафида Азимов ўрнига Бердиев майдонга тушди.

84. "Локомотив" олдинга бормоқда. 

80. Муҳаммаданас Ҳасанов ўрнига Собиржонов майдонга тушди. Ўйиндаги ҳозирча ягона бўлиб турган гол муаллифи. 

73. Қўқонликлар сафида Бекмуротов ўрнига Бамба ўйинни давом эттиради.

70. "Локомотив"да иккита ўзгариш: Рашидхонов ўрнига Махарадзе, Сидиқов ўрнига Ғанихонов майдонга тушди. 

68. Ойбек Рустамовга сариқ карточка.

62. Қарши ҳужумда эса Абдуҳолиқовга омад етишмади. 

60. Қўқонликлар олдинга ўтишди. Хавфли вазият юзага келганди. Бироқ, Илёсов яхши ҳаракат қилди. 

55. Мезбонларнинг жаримадан берган зарбаси жонли деворга тегди. Қайтган тўпни эса Шуҳрат Муҳаммадиев дарвозага йўллади. Бироз ноаниқ. 

50. "Локо" сафида Абдуллаев ўрнига Қодирқулов майдонга туширилди. 

46. "Локомотив"да ўзгариш: Комилов ўрнига Бикмаев майдонга тушди. 

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

ТАНАФФУС

45+1. Биринчи бўлим якунланди!

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 



44. ГОООЛ! Муҳаммаданас Ҳасанов! Меҳмонлар футболчиси жарима зарбасидан чап оёғида дарвозани ишғол қилди ва ҳисобни очди - 0:1!

41. Туропоооов! Диёрда ажойиб имконият юзага келганди. Орқалатиб тепилган тўп бироз ноаниқ бўлди. 

38. "Локо" футболчилари олдинга ўтишмоқда.

30. Жамоалар навбатма-навбат ҳужум қилиб туришибди. Ўйин темпи яхши. 

23. Муҳаммаданас Ҳасановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

21. "Қўқон-1912"дан яна бир ҳужум. Сўнгги дақиқалар меҳмонлар босими остида ўтмоқда.

18. Қўқонликлар футболчиси ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Ушбу вазиятда "Локо" посбони ўзини кўрсатди ва жамоасини голдан сақлаб қолди!

10. Энди навбат меҳмонларгааа! Холмуҳаммедовнинг бурчакдан берган зарбасини Илёсов қийинчилик билан бартараф этди!

4. Мезбонларда дастлабки хавфли вазият! Амоновнинг боши билан берган зарбаси бироз ноаниқ!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. "Локомотив" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика