RU

Последние новости

23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  0 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  14 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  4 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  2 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  11 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  15 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0

Суперлига клублари янги мавсумда қандай мосламалардан фойдаланиши эълон қилинди Новости

Суперлига клублари янги мавсумда қандай мосламалардан фойдаланиши эълон қилинди

Бу ҳақда ЎзПФЛ хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887-сонли фармонида профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш учун уларда инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчилар жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш масаласига эътибор қаратилган.

Қарор ижроси юзасидан Лига элита клублари билан ишламоқда. 2024 йилги мавсумда Суперлиганинг 9 та клуби CATAPULT билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди. Қолган 5 та клуб ҳам ўз танловини амалга оширди. 



“Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 10.18-бандидан келиб чиқиб, Суперлига клубининг ҳар бир футболчиси расмий ўйин давомида мазкур мосламадан фойдаланади. Ўз навбатида, клуб учрашув якунидан кейин таҳлил натижаларини ЎФА учун тақдим этади. Ассоциация техник бўлими футболчи билан боғлиқ рақамларни умумлаштириб, уларнинг турли йўналишлардаги ўсиши ёки пасайишини таҳлил қилиб боради. Бу эса ўз навбатида турли ёш терма жамоалари учун асқатади.  

Маълумот учун, 2023 йилги мавсумда 8 та жамоа турли кўринишларда мазкур талаб ижросини лозим даражада бажармагани учун жазоланди. 2024 йилги мавсумда ижро янада қатъий бўлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика