RU

Последние новости

17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  0 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  2 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  1 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  0 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  4 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  3 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  5 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  4 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  8 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  5

Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди Новости

Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди

Бугун Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувларига старт берилади.

Яшил майдон қироллари бўлмиш футболчиларнинг фикрлари доимо мухлислар учун қизиқиш уйғотади. Айниқса, Европанинг энг нуфузли турнирлардан бири – Чемпионлар лигаси финалига қайси жамоалар етиб бориши борасидаги тахминлар барчанинг диққат марказида бўлади. Ўзбекистон Суперлигасида тўп тепаётган футбол юлдузлари ҳам бу жараёндан четда қолишмади. Улар ўз тажрибалари, жамоаларнинг ҳозирги спорт формаси ва ўйин услубларига таянган ҳолда Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи баҳсида майдонга тушиши мумкин бўлган эҳтимолий жамоалар ҳақида ўз фикрларини билдиришди. Қуйида уларнинг қизиқарли ва баъзан кутилмаган тахминлари билан танишишингиз мумкин.


Темурхўжа Абдухолиқов:

- Менимча, ҳамма кутган жамоалардан бири финалга чиқа олмайди. Балки "Интер"ни финалда кўрармиз.

Асадбек Раҳимжонов:

- Менимча, "Интер" ва ПСЖ финалга йўл олади.

Алишер Салимов:

- "Барселона" ва ПСЖ финалда ўйнашини хоҳлайман, сабаби икки кучли мураббийнинг тўқнашувини кўриш қизиқроқ.

Аслиддин Тоштемиров:

- "Барселона" ва ПСЖ финалда тўқнаш келади, деб ўйлайман. Сабаби, иккаласи принципал рақиб ҳисобланади. Қолаверса, улар ажойиб ўйин намойиш этишмоқда. 

Андро Гиоргадзе:

- Ўйлашимча, ПСЖ ва "Интер" финалга йўл олади.

Йосип Томашевич:

- "Барселона" ва ПСЖ финалга йўл олса керак.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика