RU

Последние новости

14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  2 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  0 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  7 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  32 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26

Суперлига. Иккинчи давранинг суперстартида "Турон" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди Новости

Суперлига. Иккинчи давранинг суперстартида "Турон" мавсумдаги илк ғалабасини "Бухоро" устидан қўлга киритди

Теги :  ТуронБухоро
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Турон" учрашуви бўлиб ўтди.

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур

27 июль, пайшанба

БУХОРО – ТУРОН 2:3

Ҳакамлар: Найим Қосимов, Элнур Дониёров, Артём Калинин, Жаҳонгир Норалиев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Зилола Раҳматова

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Диёр Хотамқулов

Гол: Файзуллобек Жуманқўзиев (Шаҳзод Раҳматуллаев) 20, Шоҳмалик Комилов (Абдулазизхон Абдурашидов) 63, Маҳмуд Жўрабоев (Муҳаммаджон Раҳимов) 80, Шоҳруз Норхонов (пенальти) 83, Асадбек Саитхонов 90+6

"Бухоро": 50. Лука Кукич, 2. Изатилло Пўлатов (7. Муҳаммаджон Раҳимов, 56) 5. Дилшод Жўраев, 9. Жасур Холтўраев  77. Асилбек Қаюмов 22) 10. Ҳумоюнмирзо Иминов, 11. Шоҳруз Норхонов, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 70. Александар Станисавлевич, 88. Всеволод Нихаев, 99. Жавоҳир Рўзиев

"Турон": 35. Раҳимжон Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 7. Шоҳмалик Комилов (40. Абега Энянг, 70) 14. Ҳуршидбек Муҳторов, 17. Нодирбек Мукаров, 18. Абдуғани Камолов, 22. Шаҳзод Раҳматуллаев (Аъзам Алиев,77) 44. Абубакир Ашуров, 77. Файзуллобек Жуманқўзиев, 10. Ҳумоюн Муртоаев (Асадбек Саитхонов, 70)

Четлатиш: Всеволод Нихаев ("Бухоро") 15

Огоҳлантириш: Александар Станисавлевич ("Бухоро") 43


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ 



Учрашув якунланди. 

90+6. ГОООООООООООООООООЛ. Мана буни якун дейди, мана буни гол дейди. Асадбек Саитхонов ғалаба голини урди. 

90+5. Энди эса Нодирбек Мукаров вазиятни кўкка совурди. 

90+3. Абегааааа. Ҳужумга ўтган Абега зарба йўллади, тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

87. "Бухоро"дан ажойиб камбэк. Жамоа ҳужумларни тўхтатмаяпти. 

83. ГООООООООООЛ. Шоҳруз Норхонов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. 

80. ГООООООООООЛ. "Бухоро" ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Маҳмуд Жўрабоев. 

77. ЎЗГАРИШ. "Турон", Шаҳзод Раҳматуллаев ўрнига Аъзам Алиев тушди. 

70. ЎЗГАРИШ. "Турон", Шоҳмалик Комилов ўрнига Нгу Абега Энянг, Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Асадбек Саитхонов тушди. 

63. ГОООООООООООООООЛ. "Турон" иккинчи бўлимда ҳам рақиб дарвозасига йўл топди. Абдулазизхон Абдурашидовнинг қанотдан узатиб берган тўпини Шоҳмалик Комилов боши билан голга айлантирди. 

57. ЗАРБААААА. Раҳимовнинг зарбаси хавфли чиқди. 

56. ЎЗГАРИШ. "Бухоро", Изатилло Пўлатов ўрнига Муҳаммаджон Раҳимов тушди. 

54. Шоҳмалик Комилов иккинчи бўлимда "Турон"нинг энг яхши футболчиси бўлиб турибди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

45. Танаффус. 

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Бухоро", Александар Станисавлевич. 

39. Норхоновдан зарба, ноаниқ. 

33. Ўйин темпи бироз пастлади. 

22. ЎЗГАРИШ. "Бухоро" Жасур Холтўраев ўрнига Асилбек Қаюмов тушди. 

20. ГОООООООООООООООЛ. Ҳозир айтиб турган эдим. Жуманқўзиев бугун жуда фаол. Мана шу фаоллиги эса голга олиб келди. Чамаси 20 метрлар олисдан йўлланган зарба рекошет орқали дарвозанинг юқори бурчагига бориб тушди. 

18. Яйпанликлар сафида Жуманқўзиев бугун жуда фаол. 

16. Қизил карточкадан сўнг "Турон" устунликни қўлига олди. 

15. ЧЕТЛАТИШ. "Бухоро" легионери Нихаев "Турон" футболчиси Жуманқўзиевга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам вазиятни ВАРда кўрди ва қизил карточка кўрсатди. 

9. "Бухоро" футболчиси Александар Станисавлевичнинг зарбасини Давронов муаммосиз ушлаб олди. 

4. "Турон" посбони Раҳимжон Давроновга тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида. 

2. Мезбонлар кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Самарасиз. Иминовнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

- Учрашув бошланди. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика