RU

Последние новости

00:13ПСЖ — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  1 23:56"Бавария" — "Байер" ва "Бенфика" — "Барселона" ўйинларининг таркиблари маълум  2 23:14Эндрик "Реал"ни тарк этиши мумкин  3 22:45ЕЧЛ. "Фейеноорд" ва "Интер" Нидерландияда ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:10"Барселона" Эл Ҳилалини мақсад қилган  1 21:21ЖЧ саралаши. БАА КХДР билан ўйинни ўзига қулай бўлган майдонга кўчира олди  19 21:00"Ҳусановни биринчи марта кўрганимда, "Янги ван Дейк ўсиб бормоқда" деб айтганман"  8 20:45"Манчестер Сити" 401 хонали янги меҳмонхона барпо этади  1 20:21"Ливерпуль" Команни "Бавария"дан сотиб олмоқчи  1 19:55Анри "Арсенал" ЕЧЛни ютиши мумкин деб ҳисоблайди  5 19:36Аморим Европа Лигаси ҳақида: "МЮда қурмоқчи бўлган нарсамиз ҳозир соврин ютишдан анча муҳимроқдир"  2 19:13"Манчестер Юнайтед" Онананинг ўрнига бошқа дарвозабон олиб келмоқчи  3 18:31ПСЖ Киммихга ёздаги трансфер борасида таклиф берди  0 17:59"Барселона" янги дарвозабон изламоқда - рўйхатда уч номзод бор  7 17:32Футзал. Ўзбекистон кубогида иштирок этувчи барча 16 та клубнинг қайдномаси битта саҳифада  0

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери Новости

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери

Жамоалар қишки трансфер ойнасида таркибга жалб қилган футболчилар биринчи давра давомида ўзидан турлича таассурот қолдирди.

Айримлари кутилганидандан яхши тўп тепди ва жамоасининг асосий етакчиси сифатида гавдаланди. Бу борада сайтимиз ижодкорлари билан келишган ҳолда муваффақиятли 5 трансферни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Рубин Хебай - Сўнгги йилларда Черандан ташқари лигамизга айтарли унга тенглаша оладиган голеадор келмаётган эди. Бу йил эса клублар селекция ишларида пухта ва аниқ ҳаракат қилишаётганини айтиш жоиз. Рубин Хебай биринчи даврада "Андижон"нинг 15та голидан 9тасига яъни 73 фоизига муаллифлик қилди. Агар албаниялик снайпер иккинчи даврада ҳам шу темпни сақлаб қола олса, ниҳоят Черан гегемонлигига барҳам бериши мумкин. Шубҳасиз "бургутлар"нинг биринчи даврадаги энг яхши трансфери Хебай бўлди, дея оламиз. 


Остон Ўрунов - Самвел Бабаян томонидан мавсумнинг илк қисмида трансферларда ажойиб юриш амалга оширилди. Россияда барқарор ўйнаб кета олмаётган Остон Ўруновни "Навбаҳор"га олиб келди. Жамоанинг ўйини ўтган йили Жамшид Искандеров атрофида қурилган бўлса, бу йил Остон Ўрунов орқали ҳужумлар янада кескинроқ тус оляпти. Жисмонан бақувват ва яхши дриблингга эга ярим ҳимоячи 12та ўйинда 5та гол урди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Клубдаги ўйинлари натижасида Катанец ҳам унга терма жамоада эркин ўйнаш, керакли паллада ҳужумчи ролидан ҳам фойдаланди. 


Ғулом Ҳайдар Гулямов - Айтишингиз мумкин, бу рўйхатда Тома Табатадзе ёки Нурилло Тўхтасинов бўлиши керак эди-ку? Ҳа, улар ҳам жамоанинг муҳим фигураси сифатида муваффақиятларга кўп ҳисса қўшди. Аммо Ғулом Ҳайдар Гулямов деярли барча учрашувларда таянч зонасида "қора" ишни маромига етказиб бажарди. Айниқса "Навбаҳор" билан ўйиндаги меҳнатини айтиш жоиз. У "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги 13та учрашувида 1096 дақиқа тўп тепди. 

Силванус Нимели - "Сурхон" бу йил қишда катта трансферларни амалга оширмади, лекин керакли ва фойдали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Буни чемпионат баҳслари давомида ҳам сездик. Ҳужумчи Силванус Нимели эса термизликларнинг бош қаҳрамони сифатида танилди. Либериялик форвад ортда қолган даврда 13та ўйинда тўп тепди ва 6та гол урди. Тўпурарлар пойгасида Черан, Хебайдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали давра тугамасиданоқ унга Суперлиганинг етакчиларидан қизиқиш пайдо бўла бошлади. Аммо у иккинчи даврада ҳам "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишда давом этади. 


Игорь Иванович - "Бунёдкор" томонидан қишки трансферлар вақтида амалга оширилган ягона яхши трансфер, дея оламиз. Иванович нисбатан кутилган ўйинни намойиш қилди. Биринчи давра экваторигача деярли ҳар бир ўйинда фойдали ҳаракатни амалга ошираётганди. Кейинчалик жамоанинг омадсизликлари уни ҳам четлаб ўтмади. Аммо Иванович ўзининг ностандарт қарорлари, ўткир паслари, ҳужумда хавфли вазият ҳосил қилишдаги ҳаракатлари "қалдирғочлар"га Суперлига стартида бир қанча очколарни тақдим қилди. Футболчи 11та учрашувда 2та гол урди ва 3та ассистни амалга оширди. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика