Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди
21 ноя 20:08
Новости
Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди
Суперлига
29-тур
"Андижон" – "Хоразм" 3:2
Андижон. "Бобур Арена". 18:15
Гол: Дониёр Абдуманноров (Бектемир Абдуманнонов) 25', Исмоил Акинаде (Усмонали Исмоналиев) 28', Абдулвоҳид Ғуломов (Бектемир Абдуманнонов) 43' – Асадбек Саитхонов (Диёрбек Ортиқбоев) 45', Хазрат Турсунқулов (Аброр Хўсинов) 65'
Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳруҳ Мақсудов, Шерзод Аъзамов
Захира ҳаками: Алишер Абдуваҳидов
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
VAR: Ғайрат Жўраев
AVAR: Максим Нехочин
Комиссар: Қудрат Мадраимов
"Андижон": 12.Моҳирбек Комилов, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (4.Ислом Маматказин, 85), 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 7.Исмоил Акинаде (11.Отабек Жўрақўзиев, 71), 8.Шаҳзод Азмиддинов, 18.Дамир Темиров (10.Илҳом Абдиғаниев, 58), 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Дониёр Абдуманнопов (28.Бекзод Сулаймонов, 71), 27.Кристиан Новак, 70. Аббосбек Абдуғаффоров, 71.Бектемир Абдуманнонов.
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 9.Саидумархон Саиднуруллаев, 14.Абдураҳмон Комилов, 33.Олег Зотеев, 99.Муҳаммадали Усмонов.
"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов (1.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 46), 2.Диёрбек Ортиқбоев, 3.Равшанбек Султанов, 4.Фарруҳжон Иброҳимов, 7.Темурбек Исмаилов (77.Суннатулла Абдуллажонов, 67), 8.Хазрат Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (79.Азизжон Ахроров, 69), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев, 46), 18.Искандар Шайқулов, 22.Асадбек Саитхонов (11.Ҳумоюнмирзо Иминов, 46), 88.Аброр Хўсинов.
Захира: 15.Владимир Бубанья, 20.Данила Ежов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 30.Одамбой Олимов.
Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов (66), Искандар Шайқулов (90+4).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Шайқулов Исмоналиевни йиқитди ва огоҳлантирилди.
90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Зарбааа! Ғуломовнинг бош билан берган зарбасини дарвозабон Муҳаммаджонов тўпни оёқлари билан қайтарди.
85. "Андижон"да ўзгариш: Ҳамиджонов ўрнига Маматказин туширилди.
84. Меҳмонлар омадини ҳужумдан излаяпти, аммо мезбонлар ўз мухлисларини ранжитгиси йўқ.
81. Зарбаа! Ортиқбоевнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
77. Тўп учун кураш чоғида Ортиқбоевга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бугун "Хоразм" ҳимоячиси кўп бор жабр чекди.
75. Иминов тўпни ўзига бўйсундириш чоғида қўл билан ўйнади, ҳакам буни пайқаб қолди ва ўйинни тўхтатди.
73. "Хоразм" қарши ҳужумдан хавфли вазият ҳосил қилишига бир бахя қолди, Комилов ўз вақтида дарвозасидан чиқиб келиб тўпни тепиб юборди.
71. "Андижон"да 2 та алмаштириш: Абдуманнопов ўрнига Сулаймонов, Акинаде ўрнига Жўрақўзиев баҳсни давом эттиради.
69. "Хоразм"да алмаштириш: Азимов ўрнига Ахроров майдонга тушди.
67. "Хоразм"да ўзгариш: Исмаилов ўрнига Абдуллажонов ўйинга қўшилди.
66. Абдуманнопов Турсунқуловга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди.
65. ГОЛ! Турсунқуловнинг кучли зарбасидан кейин Комилов ожиз қолди — 3:2!
63. Исмоналиевнинг пасидан кейин Абдуманнопов катта масофани босиб ўтганига қарамай, тўп якунда барибир хоразмликлар ихтиёрига ўтди.
60. Исмаилов Акинаденинг юзига тепиб юборди — шифокорлар легионер ҳужумчига ёрдам кўрсатди.
58. "Андижон"да алмаштириш: Темиров ўрнига Абдиғаниев баҳсни давом эттиради.
56. Бу гал Темиров ҳужум вақтида Иброҳимовни йиқитишга мажбур бўлди ва ҳуштак чалинди.
54. Жасур Азимов тўп учун кураш чоғида Ғуломовни итариб юборди ва ҳужумда фоль қайд этилди.
52. Зарбаа! Турсунқуловнинг чап оёқдаги кучли зарбасига аниқлик етишмади.
48. Зарба! Исмаиловнинг жарима зарбасидан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кетди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. "Хоразм"да 3 та ўзгариш: Қобулжонов ўрнига Муҳаммаджонов, Бобожонов ўрнига Самиев, Саитхонов ўрнига Иминов туширилди.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб – 3:1. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
45. ГОЛ! Ортиқбоевнинг қанотдан ошириб берган тўпини Саитхонов дарвозага киритди — 3:1!
43. ГОЛ! Абдуманноновнинг пасидан кейин Ғуломов деярли пенальти нуқтасидан чап оёқда зарба бериб, ҳисобни йириклаштирди — 3:0!
38. Бобожонов ичкарида тўпни қабул қилиб олиб қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ тўп форвардга бўйсунмади...
32. Мезбонлар ҳисобда олдинда бораётганига қарамай, меҳмонлар тўп назорати бўйича устун экан: 40% га 60%
28. ГОЛ! Исмоналиевнинг пасидан кейин Акинаде дарвоза чап томонини пойлади ва ҳисобни оширди — 2:0!
27. VAR голни ўрганиб чиқди ва уни ҳисобга олди.
25. ГОЛ! "Андижон" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди: Абдуманнонов Абдуманноповни қулай пас билан таъминлади, у эса тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўйди — 1:0!
22. Зарба! Ортиқбоевнинг зарбасидан кейин тўп жамоадоши Турсунқуловга теккан ҳолда дарвозабонга етиб борди.
21. Азмиддиновнинг ҳаводан ошириб берган тўпини хоразмлик ҳимоячилар узоқлаштирди.
18. Ууух! Абдуманнопов жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва Ҳамиджоновни қулай пас билан таъминлади, ҳимоячининг зарбаси ўта муваффақиятсиз чиқди, бу ёқда дарвозабон Қобулжонов сакраб ҳам бўлганди...
17. Абдуманнонов ўзига хос финт орқали шеригини олдинга бошлашга уринди, аммо шериги Абдуманнопов уни тушунмади ва тўп ҳам майдондан чиқиб кетди.
15. Ууух! Дарвозабон Моҳирбек Комилов тўпни қабул қилиб олиш чоғида ҳужумчини алдади, хавфли, аммо моҳирона алдаш.
11. "Андижон"нинг олдиндаги ишлари юришмаяпти, сўнгги пасни узатишда хатоликлар кўп.
7. Зарба! Бобожоновдан тўпни қабул қилиб олган Турсунқулов бироз ичкарига кирди ва зарба берди, Комилов ўз ўрнида!
5. Хўсинов Акинаде билан ҳаводаги курашда бироз жабрланди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатди.
3. "Андижон"нинг вақтинчалик бош мураббийи Акмал Шораҳмедов жамоадан шошмасдан ўйнашни сўрамоқда.
1. Ўйин бошланди!
- Учрашув 18:15 да бошланади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии
Шукур.хоразм.колади.олий.лигада.1лига.вакилини.еб.кояди.Бубаня.тушганда.анжон.ютолмасди