RU

Последние новости

11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  0 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  2 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  5 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  1 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  5 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  3 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1

Суперлига. Алиқулов ва Норчаевнинг голлари "Насаф"га "Турон" устидан ғалаба келтирди Новости

Суперлига. Алиқулов ва Норчаевнинг голлари "Насаф"га "Турон" устидан ғалаба келтирди

Теги :  ТуронНасаф
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.

ТУРОН – НАСАФ 0:2 (ТУГАДИ)

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Акмал Раҳимов

Назоратчи: Олег Дачев

VAR ҳаками: Элёр Турсунов

VAR ассистент: Максим Нехочин

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Аббос Аҳроров

Бошланиш вақти: 19:00

Гол: Ҳусниддин Алиқулов 21,  0:1, Ҳусайн Норчаев 83, 0:2

"Турон": 1.Низомиддин Зиёвутдинов, 5.Ғиёсжон Комилов, 6.Сардор Абдураимов (, 43.Ким Бо Ёнг, 66), 7.Суннатилла Абдуллажонов, 9.Ҳумоюн Муртозаев (10.Ихтиёр Тошпўлатов, 74), 17.Музаффаржон Музаффаров, 18.Фозил Мусаев ( 8.Суннатилла Эрматов, 66), , 22.Абдулазизхон Абдурашидов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55.Даян Поньевич, 77.Билолхон Тошмирзаев.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 3.Даврон Умиров, 14.Дониёр Исмоилов, 19.Владислав Касминин, 20.Фирдавс Чакалов, 30.Синиша Бабич.

"Насаф": 1.Умиджон Эргашев, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 8.Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 90+1), 18.Баҳром Абдураҳимов (50.Шоҳмалик Комилов, 90+1), 19.Ҳусайн Норчаев, 20.Суҳроб Нуруллоев, 22.Акмал Мозговой (28.Сардор Садуллаев, 90+1), 34.Шерзод Насруллаев, 88.Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов, 99.Андрия Калудерович ( 7.Дониёр Нарзуллаев, 81)
Захира: 13.Азамат Сойибов,  71.Жасур Жумаев.

Огоҳлантириш: Шерзод Насруллаев ("Насаф") 87, 


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. 

90+2. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Баҳром Абдураҳимов ўрнига Шоҳмалик Комилов, Дилшод Саитов ўрнига Жўрабек Маннонов, Акмал Мозговой ўрнига Сардор Сагдуллаев майдонга тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. 

87. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Шерзод Насруллаевга сариқ карточка кўрсатилди. 


83. ГОООООООООЛ. Ҳусайн Норчаев бирга-бир вазиятда рақибидан қочиб кетди ва гол урди. 

82. УХХХХХХХХХХХХ. "Турон" жаримадан зарба йўллади, Умиджон Эргашев тўпни қайтарди. Қайтган тўпни жамоа футболчиси боши билан дарвозага йўллади. Дарвозбон ўрнида. 

81. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Андрия Калудерович ўрнига Дониёр Нарзуллаев майдонга тушди. 

76. ЗАРБААААААААА. "Турон" катта куч билан олдинга ўтди. Суннатилла Эрматовнинг бурама зарбасини Умиджон Эргашев ушлаб олди. 

74. ЎЗГАРИШ. "Турон", Ҳумоюн Муртазоев ўрнига Ихтиёр Тошпўлатов майдонга туширилди. 

73. УХХХХХХХХ. Марко Станоевичнинг жаримадан узатган тўпидан сўнг жамоадоши боши билан зарба йўллади. Низомиддин Зиёвутдинов ишончли ҳаракат қилди. 

67. ЎЗГАРИШ. "Турон", Сардор Абдураимов ўрнига Ким Бо Ёнг, Фозил Мусаев ўрнига Суннатилла Эрматов майдонга тушди. 

66. Майдон эгаларидан яхши ташкил қилинган ҳужум. Якуний зарба йўқ. 

63. "Насаф"нинг ажойиб комбинациясини мезбон жамоа ҳимоячилари қайтарди. Паслар билан яхши кириб боришганди. 

62. Ўйин тизгини "Насаф" томонига ўтди. 

59. Суннатилла Абдуллажонов иккинчи бўлимда анча фаол ҳаракат қилмоқда. 

58. "Турон" футболчиси Суннатилла Абдуллажоновга қўполлик ишатилди. Пенальти белгиланмади. 

55. "Насаф"да жарима зарбаси. Тўп қулай нуқтада. Суҳроб Нуруллоевнинг зарбаси ҳеч кимга тегмай майдондан чиқиб кетди. 

53. "Турон" футболчилари қаршиликлар посбони Умиджон Эргашевга босим қилди. Посбон тўпни узатишда хато қилди. Ҳимоячилар олдинга қараб кетаётган "Турон" футболчисини йиқитишди. Лекин бош ҳакам пенальти белгиламасликни маъқул топди. Дарвозабонга нисбатан қўполлик, деб топилди. 

51. "Насаф"дан навбатдаги ҳужум. Шерзод Насруллаевнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

50. ВАХХХХХХХХХ. "Насаф" ҳужум қилди. Баҳром Абдураҳимовнинг жарима майдончасида яқин масофадан берган зарбасини Низомиддин Зиёвутдинов қайтарди. 

48. "Турон"дан навбатдаги ҳужум, Умиджон Эргашев ўз ўрнида. 

47. Умиджон Эргашев рақиб жамоа ҳужумини қайтарди. "Турон" вакиллари яхшигина прессинг уюштиришганди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди. Танаффус

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

35. Низомиддин Зиёвутдинов тўпни узоқлаштиришда хато қилди. Натижада "Насаф" бурчак тўпини ишлади. 

28. УХХХХХХХХ."Турон"нинг бурчак тўпини Умиджон Эргашев қайтариб қолди. 

21. ГОООООООООООООЛ. Бурчакдан узатилган тўпдан сўнг Ҳусниддин Алиқулов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 

18. ЗАРБААААААААААААААА. УХХХХХХХХХХХХ. Акмал Мозгавойнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Низомиддин Зиёвутдинов қийинчилик билан бартараф этди. Кипердан яхши сейв. 

17. ЗАРБААААААААА. Ҳусайн Норчаевнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. 

12. ЗАРБАААААААААА. "Турон" футболчиларининг девор услубидаги ҳужумини рақиб ҳимоячилари қайтарди. Қайтган тўпга Фозил Мусаев келиб зарба йўллади. Ўта кучли ва ноаниқ. 

3. "Насаф"да жарима тўпи. "Турон" ҳимоячилар ҳужумни зарарсизлантиришди ва қарши ҳужумга ўтишди. Илк дақиқалардан очиқ футбол кўрмоқдамиз. 

Ўйин бошланди. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика