RU

Последние новости

10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  5 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  0 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  12 07:22Бугун ФИНАЛ  11 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  9 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2

Суперлига. АГМК ўз майдонида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди Новости

Суперлига. АГМК ўз майдонида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 4-дақиқасида Шаҳбоз Жўрабеков рақиб жарима майдони ичидан чап оёғи билан ҳисобни очди - 0:1. 

13-дақиқада Санъат Шихов рақиб жарима майдони ичидан йиқитилгани учун пенальти белгиланди. Дилшод Жўраевнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Милан Митрович қайтарди ва ҳисоб ўзгармай қолди. 

32-дақиқада Жасур Ҳасанов жарима тўпини амалга оширди, Митрович тўпни қайтарди. 

35-дақиқада Санжар Рашидов бурчак тўпидан тўғри дарвозага зарба берди, Зиёвутдинов тўпни қайтарди. 

37-дақиқада Санъат Шиховнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди. 

62-дақиқада АГМКнинг хавфли ҳужуми, Жасур Ҳасановнинг йўллаган зарбасини Митрович оёқлари билан қайтарди.

73-дақиқада мезбонларда жарима тўпи. Йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди. 

77-дақиқада АГМК ҳисобни тенглаштиришга жуда яқин келди, бироқ Жасур Ҳасанов яқин масофадан гол ура олмади.

88-дақиқада Шоҳруз Норхоновнинг кучли зарбасини Зиёвутдинов қайтарди, акс ҳолда 0:2 бўларди.

89-дақиқада жиззахликлар иккинчи голни уришди. Ўнг қанотдан Сирож Мелиев узатган тўпни Кахи Махарадзе дарвозага йўллади - 0:2. 

Учрашувда "Сўғдиёна" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 



АГМК - "Сўғдиёна" 0:2
19 май 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:45
Ҳакамлар
: Аскер Нажафалиев, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Фаррух Янсупов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Голлар: Шаҳбоз Жўрабеков 4, - 0:1. Кахи Махарадзе 89, - 0:2 (Сирож Мелиев).

Амалга оширилмаган пенальти: Дилшод Жўраев 14 (дарвозабон).

АГМК: 1. Низомиддин Зиёвутдинов, 5. Дилшод Жўраев, 8. Санъат Шихов (15. Жасурбек Ҳакимов, 65), 9. Зафар Полвонов, 19. Жасур Ҳасанов, 20. Мирғиёс Сулаймонов (17. Муроджон Тошматов, 72), 23. Акмал Шораҳмедов, 31. Сайдулло Раҳматов, 33. Сардор Раҳмонов, 44. Бобурбек Йўлдошев, 60. Комрон Сайдазимов (99 Шахзодбек Нурматов, 84).
Захирадагилар: 32. Суҳробжон Султонов, 4. Миржамол Қосимов, 10. Шохназар Норбеков, 21. Ғуломҳайдар Ғуломов, 22. Миролюб Костич, 37. Шерзод Файзиев.

"Сўғдиёна": 27. Милан Митрович, 3. Искандар Шойқулов, 4. Элёр Орифов, 5. Кахи Махарадзе, 7. Санжар Рашидов (14. Жамшид Болтабоев, 71), 9. Ойбек Нурматов (8. Сирож Мелиев, 51), 10. Шохруз Норхонов, 18. Шерзод Шакиров, 77. Даниэль Насриддинов (21. Сахоб Рашидов, 79), 91. Никола Милинкович, 97. Шахбоз Жўрабеков.
Захирадагилар: 1. Ширинбой Абдуллаев, 6. Нуриддин Ҳасанов, 11. Иззатилла Абдуллаев, 15. Мурод Ражабов, 28. Давронбек Умиров, 32. Диан Талхатов.

Огоҳлантиришлар: Ойбек Нурметов 41, Жамшид Болтабоев 84, Никола Милинкович 87, Жасур Ҳакимов 88.


OKMK

Суперлига. Тур 9

19/05/2019, 17:45

2
:
0
Завершен

Согдиана

Шахбоз Джурабеков - 4', Кахи Махарадзе - 89'

45'
90'
65'  Санат Шихов (Джасур Ҳакимов)
72'  Миргиез Сулейманов (Муроджон Тошматов)
84'  Камрон Саидазимов (Шахзодбек Нурматов)
88'  Джасур Ҳакимов
4'  Шахбоз Джурабеков
41'  Ойбек Нурматов
51'  Ойбек Нурматов (Сирож Мелиев)
71'  Санжар Рашидов (Жамшид Болтабаев)
79'  Даниэл Насриддинов (Сахоб Рашидов)
87'  Никола Милинкович
89'  Кахи Махарадзе
89'  Сирож Мелиев


Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика