RU

Последние новости

16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  0 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  6 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  0 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  1 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  8 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6

Турнинг марказий баҳсида АГМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Турнинг марказий баҳсида АГМК "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви якунланди.


АГМК – НАВБАҲОР 2:1

2 апрель 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Акмалжон Раҳимов
Назоратчи: Константин Смирнов
VAR ҳаками: Илгиз Танташев
VAR ассистентлари: Александр Сидоров, Тимур Гайнулин
VAR назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Жаҳонгир Саидов
Технис мутахассис: Отабек Содиқов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Гол: 26 - Санжар Турсунов 1:0, 44 - Славиша Стоянович 1:1, 71 - Шоҳруҳ Гадоев 2:1

АГМК: 35. Валижон Раҳимов - 77.Дилшод Аҳмадалиев, 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов - 94.Элвин Фортес, 18.Александр Касьян, 11.Мурод Тошматов.
Захира: 32.Суҳроб Султонов - 8.Бобур Йўлдошев, 9.Зафар Полвонов, 10.Ҳусниддин Ғофуров, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Шоҳруҳ Гадоев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 24.Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббос Ғуломов, 88.Славиша Стоянович.
Захира:  35.Раҳимжон Давронов, 5.Хушнудбек Авилов, 8.Сардор Теляков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 28.Никола Тасич, 95.Забиҳилло Ўринбоев


ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. Забиҳилло Ўринбоевнинг бош билан дарвозага йўналтирган зарбасидан сўнг, тўпни АГМК посбони Валижон Раҳимов ушлаб олди.

Ҳакам иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берди

87. ОГОҲЛАНТИРИШ: Исломбек Исоқжонов огоҳлантирилди.

86. УХХХХХХ. "Навбаҳор" навбатдаги ҳужумидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди

85. ОГОҲЛАНТИРИШ: Сардор Раҳмонов огоҳалнтирилди

82. ЎЗГАРИШ: Забихилло Ўрунбоев Славиша Стояновичнинг ўрнига майдонга тушди

80. УХХХХХХ. Ҳусниддин Ғофуров жарима зарбасини амалга оширди, бироқ мезбонларнинг ҳеч бир футболчиси етиб кела олмади

79. ЎЗГАРИШ: Аббос Ғуломов ўрнига Никола Тасич майдонга тушди

78. ОГОҲЛАНТИРИШ: Санжар Турсунов огоҳлантирилди

75. ЗАРБААА. Шоаҳмедовнинг зарбасини меҳмонлар дарвозабони қайтариб юборди

74. ЎЗГАРИШ: Пайшанбенинг ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев майдонга тушди

73. ОГОҲЛАНТИРИШ: Пайшанбе огоҳлантирилди

72. Ўзгариш: Миржамол Қосимовнинг ўрнига Санжар Шоаҳмедов майдонга тушди

Ғофуров тўпни ажойиб тарзда узатмани амалга оширди ва Шоҳруҳ битта зарба билан тўпни дарвозага жойлади



71. ГООООООООООООООООЛ. Гадоев ҳисобни ўзгартирмоқда

69. ЗАРБАА. Исоқжоновдан навбатдаги зарба, аммо яна қийшиқ

67. ЎЗГАРИШ: Муроджон Тошматовнинг ўрнига Шоҳруҳ Гадоев майдонга тушди

Ҳакам яна ВАРни кўрмоқдаа...

58. ЗАРБАААА. Исоқжоновда навбатдаги қулай вазият бўлди, аммо унинг зарбаси яна ноаниқ

54. Ғофуровнинг узоқдан белгиланган жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди

Йўқ ҳакам видеотакрорни кўрди ва қизил йўқ деб ҳисоблади

Ҳакам ВАРни кўрмоқда ва катта эҳтимол билан Хошимов четлатилади

51. ОГОҲЛАНТИРИШ. Даврон Ҳошимов Жокичга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

49. УХХХХХ. Меҳмонлар қанотдан ажойиб ҳужум ташкил қилишди, бироқ наманганликлардан ҳеч бир футболчи тўпга етиб келмади

48. ЗАРБАААА.  Бурчак зарбасидан кейин Турсуновда гол уриш учун имконият туғилди. Бироқ унинг зарбаси ноаниқ кетди.

46. Ўзгариш: Элвин Фортеснинг ўрнига Хусниддин Ғофуров майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

45+2. Игорь Голбаннинг қўполлиги туфайли ҳакам жарима зарбаси белгилади. АГМК бўлимдаги сўнгги имкониятдан фойдаланди, аммо Ўткир Юсупов тўпни эгаллаб олди ва шу паллада ҳакам ҳуштак чалиб, жамоаларни танаффусга таклиф қилди.  

45. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

44. ГОООООООЛ! Славиша Стоянович ҳисобни тенглаштирди 1:1. 


44. Ҳакам такрорий лавҳани кўрди ва нуқтани кўрсатди, пенальти!!!


43. Ана холооос! Акром Комилов ўз жарима майдончасида тўпни қўли билан ўйнаб юборди... Ҳакам шошмасликни сўрамоқда.   

39. "Навбаҳор" тўпни эгаллаб, ҳужумга ўтишга уринмоқда, лекин чинакамига хавфли вазият ярата олмаяпти.

34. "Навбаҳор" футболчилари дарвозаларидан тўп олиб чиққанларидан сўнг ҳужумлар сонини оширишди, бироқ ҳозирча дарвозабон яхши ҳаракат қилмоқда

32. ЗАРБАААА. РАХИМООООВ. Голбанинг зарбасини Валижон қайтармоқда

31. УХХХХ. Исоқжонов дарвозабон билан деярли бирга бир чиқиб борди, бироқ узарба йўллашни ўрнига узатмани амалга оширди



28. Ғуломов жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллади, аммо тўп ҳимоячиларга тегиб бурчакка чиқиб кетди


26. ГОООООООООООООЛ. Санжар Турсунов ҳисобни очди


25. ПEНАЛТИИИ. Аҳмедов Касьянни жарима майдончасининг ичида йиқитди

21. ЗАРБА. Исоқжоновнинг узатмасини Славиша Стоянович боши билан зарба йўллади, аммо ноаниқ



19. ЗАРБАА. Учрашувнинг ўн бешинчи дақиқасида давом этмоқда. Ҳозирча тўп асосан майдон марказида ҳаракатланмоқда

15. Учрашувнинг ўн бешинчи дақиқасида давом этмоқда. Ҳозирча тўп асосан майдон марказида ҳаракатланмоқда

9. ЗАРБААА. Жокичнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 18:30да бошланади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика