RU

Последние новости

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  0 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  50 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  113 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

Суперлига: АГМК жорий мавсумда илк маротаба сафарда ғалаба қозонди (батафсил шарҳ) Новости

Суперлига: АГМК жорий мавсумда илк маротаба сафарда ғалаба қозонди (батафсил шарҳ)

Суперлиганинг 12-турида Андижонда турнир жадвалида ёнма-ён турган "қўшнилар" "Андижон" ва АГМК ўзаро тўқнаш келди.

Александр Хомяков қўл остига ўтган "Андижон" Суперлигада кетма-кет 6 ўйиндирки ғалабасиз серияни давом эттираётганди. Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМКнинг ғалабасиз серияси эса тўрт учрашувга етганди. Ғалабани соғиниб қолган ва ютуққа чанқоқ бўлган мазкур жамоаларнинг ўзаро қарама-қаршилиги мухлисларда катта қизиқиш уйғотаётганди.

Андижондаги "Соғлом Авлод" стадионига мазкур баҳсни томоша қилиш учун тахминан 5 мингдан зиёд томошабин ташриф буюрди.

Жамоаларнинг ҳолати, турнир жадвалидаги ўрни ва тактик мураббийларнинг ўзаро тўқнашуви ҳам беллашув афишасини янада безаб берди.

Ўйинга келадиган бўлсак, биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида мезбонлардан кўра меҳмонлар фаол ва кескин ўйнашди. Учрашувдаги илк хавфли вазият ҳам айнан АГМК томонидан содир этилди. Миржамол Қосимовнинг узатмасидан сўнг қулай вазиятга чиқиб борган Зафар Полвонов дарвозабон қаршисида бирга-бир қолишига қарамай тўпни дарвозага йўллай олмади.

Шундан сўнг Миржамол Қосимовда ҳам ҳисобни очиш имконияти вужудга келди. Чамаси 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини амалга оширган Қосимов дарвоза тўсинини нишонга олди. 

Кетма-кет ҳужумлар уюштиришга киришган АГМКнинг ўнг қанотдан бошлаган ҳужуми самара келтирди. Жасурбек Умаровнинг тўп оширмасидан сўнг Зафар Полвонов ҳимоячилар назаридан четда қолди ва тўпни боши билан дарвоза тўрига йўналтирди - 0:1.

Шундан сўнг ҳам АГМКда гол уриш учун кўплаб вазиятлар вужудга келди. Хусусан Зафар Полвонов яна камида иккита гол уриш учун қулай имкониятлардан қўлдан чиқарди.

Кетма-кет ҳужумлар ва голни қабул қилган "Андижон" ниҳоят таймнинг иккинчи қисмида "уйғонди". 

"Андижон" учрашувда ҳисобни тенглаштириш олдида Ойбек Қиличев ва Рўзимбой Аҳмедов тандеми хосил қилган комбинациядан сўнг Суҳроб Султонов дарвозада ишончли ҳаракат қилган бўлса, стандарт вазиятидан кейин мазкур тандеми ишланмаси наф келтирди. Айнан Ойбек Қосимов томонидан оширилган тўпни Рўзимбой Аҳмедов боши билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди - 1:1.

Танаффусга қадар эса учрашувдаги устунлик тўлиқлигича мезбонлар томонга ўтди. Айниқса Рўзимбой Аҳмедов ва Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг хавфли зарбалари йўлига АГМК посбони Суҳроб Султонов туғаноқ бўлди. Шу тариқа АГМК Султоновнинг хизматлари эвазига танаффусга дуранг натижаси билан чиқиб кетди. 

Биринчи таймдаги ўйиндан хулоса қиладиган бўлсак, дастлаб устунлик АГМК томонда бўлган бўлса, кейинчалик "Андижон" ташаббусни ўз қўлига олди. Биринчи таймдаги ҳисоб эса адолатли бўлди. Голдан ташқари ҳар иккала жамоаларда ҳисобни ошириш учун кўплаб вазиятлар вужудга келганди.


Иккинчи таймни ҳар иккала жамоа тезкорлик билан бошлашди. Очко кераклиги учун жамоалар катта куч билан олдинга, яъни ҳужумга интилишди. Тайм стартида нисбатан устунлик мезбонлар тарафида бўлди. АГМК эса кўпроқ қарши ҳужум тактикасига таянди. 

Бироқ "Андижон" жамоаси иккинчи бўлим стартида ташкил этган ҳужумларидан ҳа деганда наф чиқара олмади. АГМК ҳимояси эса ўз ҳудида яқинида рақибга ортиқча имконият тақдим этмади.

Мураббийлар эса ўйинга кетма-кет захира кучларини ташлашди. Ўзгаришларни амалга оширишда эса Миржалол Қосимов ҳамкасбидан кўра топқирлик қилди. Чунки захирадан ўйинга қўшилган Шаҳзодбек Нурматов Акмал Шораҳмедовнинг узатмасидан кейин боши билан дарвозани ишғол этишни уддалади - 1:2.

Шундан кейин "Андижон" жамоаси катта куч билан олдинга ўтиш режаларини ишга солди. Қосимов эса АГМКдан ҳимояда эҳтиёткор бўлишни алоҳида таъкидлади. 

Гарчи АГМК ҳисобда олдинда борган бўлсада, учрашувнинг қолган қисмларида ўйинни ўз жарима майдончаси атрофидан узоқроққа кўчиришга эришди. Позицион ҳужумларни ташкил этишда АГМК мезбонлардан кўра фаолроқ бўлди. "Андижон" таркибида эса захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ўйинни кучайтириш миссиясини тўлиқ амалга ошира олишмади.

Очко сув ва ҳаводек бўлгани учун майдондаги кескин вақт ўтиши билан тобора ошиб, футболчилар эҳтиросларни жиловлай олишмади. Натижада ўйинни бошқариб борган ёш истеъдодли ҳакам Жасур Мухторов чўнтагидаги карточкаларни олиб чиқишга мажбур бўлди.

Шу тариқа учрашувнинг қолган дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгармади ва АГМК чемпионатда жорий мавсумда илк бор сафарда очко олишни уддалади. "Андижон"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси эса 7 ўйинга етди.

Андижан

Рузимбай Ахмедов - 32'

Суперлига. Тур 12

22/06/2019, 18:00

2
:
1
Завершен

OKMK

Зафар Палванов - 19', Шахзодбек Нурматов - 73'

45'
90'
32'  Рузимбай Ахмедов
32'  Ойбек Киличев
57'  Фарход Мирахматов (Абдулло Олимов)
70'  Дильшод Рахматуллаев (Фарход Бекмурадов )
77'  Ойбек Киличев
82'  Аброр Хусинов
86'  Абдурахман Абдулхаков (Дониёр Исмаилов)
19'  Зафар Палванов
19'  Жасур Умаров
46'  Муроджон Тошматов (Шохназар Норбеков)
62'  Миргиез Сулейманов (Саидулло Рахматов)
66'  Шохназар Норбеков
73'  Шахзодбек Нурматов
73'  Акмаль Шорахмедов
73'  Миржамол Касымов (Шахзодбек Нурматов)
88'  Шахзодбек Нурматов
 

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика