RU

Последние новости

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  32 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  169 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш Новости

Суперлига 25-тур фактлари. "Бунёдкор"да тарихий ғалаба, ОКМК 11 йилдан сўнг Тошкентда "Пахтакор"ни ютди, "Навбаҳор"нинг ишлари беш

Суперлиганинг 25-тури бир қатор қизиқарли натижалар, вазиятларга бой бўлди.

Жамоалар бир қатор кўрскткичлари, ўзаро ўйинлардаги серияларни янгилашди.


- ОКМК 11 йилдан сўнг меҳмонда "Пахтакор"ни мағлуб этди. Олмалиқликлар сўнгги маротаба 2013 йил Игорь Шквирин бошчилигида Тошкентда "шерлар"дан устун келган эди. 

- ОКМК Миржалол Қосимов бошқарувида илк бор бир мавсумда икки маротаба "Пахтакор"ни таслим қилди. 

- Олмалиқ клубининг япониялик легионери Арихиро Сентоку бу мавсумда 3 та гол урди. У гол урган ўйинларда жамоаси мағлуб бўлмади ("Бунёдкор" 1:0, "Пахтакор" 4:2, 2:0). 

- Нодир Абдураззоқов кетма-кет 3 та турдан буён рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. Бу ўйинларда ОКМК 2 та дуранг, 1 та ғалаба қайд этди.

- "Пахтакор" бу мағлубиятдан сўнг 2024 йилни медалсиз якунлаши аниқ бўлди. Бундай ҳолат сўнгги бор 2016 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда жамоа 5-ўринни банд этганди. 

- "Насаф" кетма-кет бешинчи маротаба Фарғонадан ғалабасиз қайтди. "Нефтчи" сўнгги бор 2017 йил ўз майдонида бу рақибга ютқазган эди.

- "Нефтчи"да мағлубиятсиз серия 11 та ўйинга етди. Фарғоналиклар охирги маротаба 14-турда ўз майдонида "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди.

- "Аждарлар" 5 ойдан сўнг меҳмонда мағлубиятга учради. Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда охирги мартта 11-турда Жиззахда "Сўғдиёна"га 3 очко улашганди. 

- Ҳусайн Норчаев "Нефтчи" таркибида 4 ойдан сўнг гол урди. Ҳужумчи охирги тўпини 13-турда "Локомотив" дарвозасига киритганди.

- "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Навбаҳор"ни енгишнинг уддасидан чиқаётгани йўқ. Навоий жамоасининг сўнгги ғалабаси 2019 йилги мавсумда қайд этилган.

- "Лочинлар"нинг Суперлигадаги мағлубиятсиз серияси 5 та ўйинга етди. Жамоани ютиш 20-турда "Сўғдиёна"га насиб қилган. 

- Жамшид Искандеров Суперлигадаги охирги 2 та ўйинда 3 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди. 

- "Бунёдкор" ўз тарихида биринчи маротаба "Олимпик"ни ютди. Бундан аввалги 4 та ўйинда дуранг қайд этилган, 1 та ўйинда "Олимпик" 3 очко қўлга киритган.

- "Динамо" 10 йилдан буён меҳмонда "Андижон"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқаётгани йўқ.

- "Металлург"нинг 5 ўйиндан иборат ғалабасиз серияси якунига етди. Бекободликлар сўнгги бор 19-турда ғалабани ўзиники қилган эди.

- "Локомотив" 7 йилдан буён Жиззахдан ортга ғалабасиз қайтмоқда. Бу ҳолат жорий мавсумда ҳам давом этди. "Темирйўлчилар" сўнгги мартта 2017 йил "Сўғдиёна" майдонида зафар қучган (4:0).

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика