Суперлига-2018. "Насаф" энг ёш жамоа, "Қизилқум" эса...
08 дек 2018 17:21
Новости
Суперлига-2018. "Насаф" энг ёш жамоа, "Қизилқум" эса...
2018 йилги Суперлигага оид статистик маълумотларни беришда давом этамиз.
Ушбу мавсумда Қаршининг "Насаф" клуби энг ёш жамоага айланди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар"нинг ўртача ёши 23,8ни ташкил этди. Ундан кейинги ёш жамоалар "Нефтчи" ва "Бунёдкор" бўлишди.
Навоийнинг "Қизилқум" клубининг ўртача ёши энг катта - 29,3га тенг бўлди. "Бухоро", "Локомотив" ва АГМК жамоаларининг ҳам ўртача ёши 28дан баланд бўлганини таъкидлаш лозим.
Суперлига-2018. Жамоаларнинг ўртача ёши:
"Насаф" - 23,8
"Нефтчи" - 25,1
"Бунёдкор" - 25,4
"Сўғдиёна" - 25,5
"Металлург" - 25,9
"Қўқон-1912" - 27,3
"Навбаҳор" - 27,4
"Пахтакор" - 27,6
"Бухоро" - 28,3
"Локомотив" - 28,4
АГМК - 28,6
"Қизилқум" - 29,3

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии