RU

Последние новости

08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  1 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  2 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  3 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  2 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  12 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  9 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  14

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз" Новости

Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"

Ёзги селекция чоғида "Андижон" аъзосига айланган иқтидорли ҳимоячи Суннатиллоҳ Ҳамиджонов жамоа билан бирга Тожикистон йиғинида иштирок этмоқда.

Куни кеча Ҳамиджонов "Андижон" матбуот хизматига интервью берди.

- Суннатиллоҳ, "Андижон"даги илк норасмий ўйинни "Истаравшан"га қарши ўтказдингиз. Янги жамоангиздаги илк учрашув қандай таассурот қолдирди?

- Авваламбор, "Андижон" мухлисларига ассалому алайкум! Ўртоқлик учрашуви яхши ўтди ва илиқ таассурот қолдирди. Худога шукр, ютиб олдик. 

- Жамоанинг Тожикистондаги йиғинида қатнашяпсиз. Сизни қандай қабул қилишди?

- Жамоа йиғинига қўшилганимда, барча жамоадагилар, футболчилар, мураббийлар штаби яхши кутиб олишди. Бу ерда ҳеч ким менга бегона эмас. Олдин бирга ўйнаганмиз ва рақиб сифатида тўқнаш келганмиз. 2021 йили "Андижон"да тўп тепганимда кўплаб футболчилар билан бирга ўйнаганмиз. Ҳаммаси ажойиб.

- Илгари "Андижон"да ўйнагансиз. Ўша пайтдан қандай хотиралар қолганди ва энди қандай ўзгаришларни кўряпсиз?

- Ҳа, илгари "Андижон" шарафини ҳимоя қилганимда яхши хотиралар қолган. Менда кўп хотиралар сақланиб қолган ва буларни ҳеч қачон эсдан чиқармайман. Ўша пайтлар ҳалигача эсимда бор. Мухлислар фаол эди, ҳозирга келиб улар янада фаоллашишган. 4 йил ичида кўп ўзгаришлар бўлган. У пайтларда "Андижон"ни шахсий базаси бўлмаган. 2025 йилга келиб ўзини базаси қуриб битказилди. Худо хоҳласа, Тожикистон йиғинидан сўнг янги базамизга кўчиб ўтамиз. Кўп нарсалар яхши тарафга ўзгарган. 

- "Сурхон"дан "Андижон"га ўтишингиз қандай юз берди?

- Иккинчи даврада янада яхшироқ клубда ўзимни синаб кўришни режа қилиб юргандим. "Андижон" ҳам режамнинг бир қисмида бор эди, чунки ОЧЛда ўйнайди, олдига юқори мақсад қўйган.  

- "Бургутлар" оиласи аъзосига айландингиз. Ҳозирда ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Ҳа, "бургулар" жамоасига аъзо бўлдим, таассуротлар жуда ҳам яхши. Ўзимни ниҳоятда эркин ҳис қиляпман. Юқорида айтиб ўтганимиздек, 2021 йили "Андижон" клубида тўп тепганман. Бу жамоа менга бегона эмас. Жуда ҳам яқин, юрагимга яқин жамоа.

- Бу ерда олдингизга қўйган мақсадингиз қандай?

- Олдимга катта мақсад қўйганман. ОЧЛ 2 гуруҳ босқичида яхши ўйинларимизни кўрсатиб, Худо хоҳласа, кейинги босқичларга чиқиб, яхши натижалар кўрсатиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Чемпионатда ҳам муносиб ўйинлар кўрсатиб, ижобий натижалар билан ишқибозларимизни қувонтиришга бел боғлаганмиз.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика