RU

Последние новости

16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  4 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  3 14:42Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ўзбек футболи учун ҳам фойда келтиради  33 14:20Чемпионлар Лигасининг 3 карра ғолиби "Коло-Коло"га ўтишга яқин  0 13:57Ҳусановни олаётган "Манчестер Сити" ёзда 3 нафар асосий футболчиси билан хайрлашмоқчи, улар орасида марказий ҳимоячи ҳам бор  11 13:44Аёллар футзали. Осиё кубоги саралашидан олдинги матбуот анжумани (тўлиқ)  0 13:24"Рома" ва "Милан" собиқ футболчиси Фабио Кудичини вафот этди  4 13:02Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов трансферига розилик берди!  24 12:35Расман: "Жайхун" – Про лига иштирокчиси  0 12:22"Бавария" Мюллер билан шартномани узайтириш учун шарт қўйди  1 11:58"Арсенал" футболчисини яна ижарага берди  0 11:35"Ливерпуль" собиқ дарвозабони "Шальке"га ўтиши мумкин  2 11:13Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум  8

Суннат Абдурасулов: «Олий лигада ўйнамаганим – армон» Новости

Суннат Абдурасулов: «Олий лигада ўйнамаганим – армон»

Юртимизда истеъдодли ёшлар жуда кўп. Мураббийлардан шу истеъдодларни вақтида кашф қилиш талаб этилади.

 Бунинг учун табиийки, алоҳида малака керак. Суннат Абдурасуловни шундай иқтидорга эга мутахассислар сафига қўшсак арзийди. Вақтида мамлакат ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида фаолият юритган бу мураббий айни пайт «Локомотив» футбол мактабида иш олиб боряпти. Хуллас, бугунги суҳбатдошимиз - Сергей Прохоров, Сарвар Каримов, Суннат Эрматов каби ёшларни кашф қилган мураббий.

- Суннат ака, аввало одатий савол: сизда футболга қизиқиш қачон ва ким туфайли юзага келган?


- Аксарият ёшлар каби болалигимда маҳалладаги дўстлар даврасида тўп ортидан югуриб, шу орқали миллионлар ўйинига меҳр қўйганман. Сафдошларимдан бири футбол жамоасига қатнарди. Шу дўстим қистови билан «Инструментальшик» номли жамоага борганман. Биринчи мураббийим - раҳматли Владимир Фахриддинов. 2 йил мобайнида у кишидан футбол сир-асрорларини қунт билан ўрганганман.

- Бошланишига қайси чизиқда ўйнагансиз? Кейинчалик қайси клубларда тўп сурдингиз?


- Аввалига ҳужум чизиғидан жой олдим. Вақт ўтиши билан мурабби-йимнинг тавсияси билан ҳимояга сурилдим. 13 ёшимда «Пахтакор» мактабига ўтганман. У ерда машғулотларни Сайфиддин Эрматов қўл остида давом эттирдим. Равшан Эрматовнинг отаси раҳбарлигида 3 йил ўйнадим. Бу орада  «Пахтакор»нинг ёшлар жамоасида тўп сурдим. Афсуски, менга олий лига жамоаларида ўйнаш насиб этмади. 2001 йил академия жамоасида, 2002-2003 йилларда эса «Шайхонтоҳур» клубида фаолият юритдим. Олий ўқув юртини тамомлаганимдан сўнг ҳарбий хизматга жўнаб кетдим. Ана шу узилиш даврида футболчиликка якун ясадим ва мураббийлик ишини бошладим.

- Олий лига клубларида ўйнамаганингиз сиз учун армонми ёки барчасини қандай бўлса, шундайлигича қабул қилгансиз?


- Албатта, ҳар бир футболчи камида олий лигада ўйнашни орзу қилади. Лекин футбол мактабида тахсил олган барча йигитларга футболчи сифатида ном қозониш насиб этмайди. Шундай бўлсада, олий лига жамоаларида ўйнамаганим - менинг армоним.

- Мураббийлик фаолиятингиз қандай бошланди? Бошида иккиланмадингизми?


- Бу соҳага 2004 йили қўл урдим. Яъни мураббийим Сайфиддин ака билан маслаҳатлашгач, ихтисослаштирилган Республика футбол мактабида иш бошладим. Бу ерда тажрибали, ўз ишининг уста мураббийларидан кўп нарса ўргандим. 2009 йилга келиб, Дилшод Нураллиев бошчилигида 1996 йилда туғилган болалар бошқарувини қўлга олдик.

- Футболчилик даврида ҳамма ҳам устоз ва мураббийларига унча  эътибор қаратмайди. Ўзингиз ишлаб кўрганингиздан кейин мураббийлик қийин эканлигини тушуниб етгандирсиз...


- Дарҳақиқат, мураббийлик мураккаб соҳалардан бири ҳисобланади. Футболчилик фаолиятим мақтанарли даражада бўлмагани учун бор эътиборимни истеъдодли ёшларни тарбиялаш, уларни юзага чиқаришга қаратдим. Қисқаси, ўз олдимга аниқ мақсад ва вазифаларни қўйганман.

- Сизни яқиндан билганлар қаттиққўл мураббий сифатида таърифлашади. Ўзингиз бунга қандай муносабат билдирасиз?


- Биласизми, ҳаммасида меъёрни билиш керак. Лекин айрим болаларга қаттиққўллик қилишга тўғри келади. Зеро, улар турли характерга эгалар.

- Кўпроқ қайси мураббийлар иш услубини кузатиб борасиз?


- Мураббийнинг мавқеи, маҳорати ёки билими унинг ёшига қараб белгиланмайди. Ҳар бир мутахассисдан ниманидир ўрганиш мумкин.

- Шу пайтгача ўзингиз тарбиялаган қайси шогирдларингизни алоҳида тилга оласиз?


- Бундай ёшлар кўп. Дейлик, Сергей Прохоров, Сарвар Каримов, Суннат Эрматов... Прохоров Англиянинг «Флитвут Таун» клубида бир неча ой маҳоратини ошириб қайтди. Сарвар эса ўсмирлар терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлиб, жаҳон чемпионатида иштирок этди. Бу икки футболчи жорий йил «Локомотив» сафида Ўзбекистон чемпиони мақомига ҳам эришди.

- «Локомотив»да болалар футболи бироз оқсаётганди. Бугунги кунда бу масалада қандай ишлар олиб бориляпти?


- Ижобий ўзгаришлар бор. Клуб раҳбарияти зарур ёрдамни аямаяпти. Умумий инфратузилмани яхшилаш, футбол мактабига янада кўпроқ эътибор қаратиш кун мавзусига айланган. Тез орада бу масалада ҳам «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клубларига яхшигина рақобат тақдим этамиз.

- Ҳозиргача асосан болалар футболида ишлаяпсиз. Кейинчалик катталар доирасига чиқиш, яъни олий ёки биринчи лига клубларини бошқариш ниятингиз ҳам борми?


- Очиғи, айни пайтдаги ишимдан қониқиш ҳосил қиляпман. Қолганини вақт кўрсатади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика