Сульшер - Санчесга: "Сен менинг жамоамга лойиқ эмассан"
03 мая 2020 14:25
Новости
Сульшер - Санчесга: "Сен менинг жамоамга лойиқ эмассан"
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер футболчи Алексис Санчеснинг жамоадан кетишини бошиданоқ истаган.
Чилилик футболчи машғулотларда Мейсон Гринвуд билан жанжаллашиб қолган. "the Athletic" журналисти Энди Миттеннинг ёзишига кўра, ўшанда Алексиснинг МЮдаги тақдири ҳал бўлган.
"Оленинг ўша пайтдаги қарорларини тўғри тушуниш керак. У ўз йўлини танлади.
Алексис Санчесга қаранг. У машғулотда Гринвуд билан жанжаллашиб қолди ва ўшанда Сульшер унга қараб қаттиқ бақирганди: "Сен менинг жамоамга лойиқ эмассан, келаси мавсумда бу ерда бўлмайсан". Шундан кейин Санчес "Интер"га ижарага бериб юборилди, Гринвуд эса таркибда қолди", - деб ёзади журналист.
Комментарии