RU

Последние новости

22:10"Ренн" — ПСЖ. Таркиблар маълум  1 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  5 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  1 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  7 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   2 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  5 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1 17:56Абдурауф Бўриев: "Ўртоқлик учрашувида ҳам майдонга ғалаба учун чиқиш керак"  2 17:32Кэррик — АПЛда январь ойининг энг яхши мураббийи  10 17:15"Брентфорд" форварди АПЛда январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди  2 17:01Эшитдик-да! "Ғазалкент" Лазизбек Мирзаевни 70 минг еврога сотиб олди ва ижарага берди   16 16:43Достон Ҳамдамов: "Суперлиганинг янги мавсуми осон ўтади"  8

“Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат Новости

“Сукунат”. ЎФА мутасаддиларига мурожаат

Ўзбек футболининг тақдири учун муҳим саналган кунлар сукунат остида ўтмоқда.

Хабарингиз бор, 28 ноябрь куни ЎФА матбуот хизмати ташкилот Этика қўмитаси томонидан қабул қилинган 04/2020, 05/2020 – сонли қарорларни эълон қилди — Жасур Мухторов, Аскер Наджафалиев ва Темур Тўхтасинов жазога тортилди (аниқроғи, жазоланганлар орасида фақат шуларнинг номи оммага ошкор қилинди ва урғу “сотилган” ҳакамларга қаратилди).

Ушбу баёнот бизда норизолик ҳиссини уйғотди ва шахсий қарашларимизни мақола шаклида эътиборингизга ҳавола қилдик.

Ўзбек футболининг адолатга аллергияси борми?

Ўша материалнинг охирида Этика қўмитасининг матбуот учун ёпиқлиги қораланган, “Кальчополи” воқеаси мисол сифатида келтирилган эди. Шундан кейин улар билан суҳбат қилиб, позициясини билиб олиш фикри туғилди. Аммо, масъул томон сукут сақлаб келди ва  бу иш ҳозирча уддаланмаган вазифалар рўйхатини бойитиб турадиган бўлди. Шу ўринда ЎФА мутасаддиларига 2 дона савол билан мурожаат қилмоқчимиз.

1.    “Ҳакамларни футболдан четлатиб, буюртмачиларни жаримага тортиш билан чекланган “сирли қўмита” таркиби кимлардан иборат?

Юқорида айтилганидек, ЎФА Этика қўмитасининг таркиби билан қизиқдик. Бундай маълумотни оммага ошкор қилиш ЎФА матбуот хизматининг ваколатлари доирасига кирмас экан. Ташкилот юристи билан боғланиб, жавоб ола билмадик. Қизиқ, фитна назариясида дунёни бошқариши айтиладиган Масонлар махфий ташкилотининг таркиби ҳам ортиқ сир бўлмай қолган даврда Этика қўмитасидагилар шахсини яшириш нега керак экан?

Эҳтимол, уларнинг асосли сабаби бордир. Лекин, шу ҳақда қайсидир расмий ҳужжатда ёзилган бўлиши керак-ку. Балки, шундай ҳужжат ҳам бордир. Бироқ, уни қаердан топамиз? Шу саволга кимдир жавоб бера оладими?

Тўғри, ташкилот расмий сайтида меъёрий ҳужжатлар деган бўлим бор, унда бир қатор ҳужжатларнинг номлари ҳам ёзилган.

 

Шу ҳужжатлардан бирига киришни истасангиз, қуйидаги ҳолатга дуч келасиз.

 

2.    Нега қўмитанинг фаолияти ҳақида маълумотлар етарли эмас?

Шу ўринда биринчи савол ўз-ўзидан кейингиларини келтириб чиқарди. Этика қўмитаси қачон, қандай фаолият юритади? Уларнинг фаолияти нега матбуот орқали ёритилмайди? 

Масалан, ҳакамлар четлатилишини олайлик. ЎФА матбуот хизмати фақат якуний қарорни эълон қилди, воқеалар ривожидан бехабармиз. Билганимиз шу: бир қатор кишилар жазоланган, улардан фақат 3 нафарининг шахси очиқланди. Асосий маълумотлар оммадан яширилмоқда, нега?

Бизга номаълум одамлар бугун катта саҳнада. Мана шу “сирли қўмита” бугун футболимиз келажагини ҳал қиляпти. Ўзбек футболидаги энг катта иллатни фош қилиш, жазолаш борасида амалий ишларни бажариш уларнинг зиммасига юкланган. Бизнингча, мазкур қўмита тўғри фаолият юритиши учун уларнинг устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш керак.  

Ҳеч ким хатолардан кафолатланмаган. Шундай экан, Этика қўмитаси фаолиятида ошкораликка амал қилиниши керак. Агар сизга адолат, шаффофлик керак бўлса, “сирли қўмита” устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш учун шароит яратиб беринг, улар ОАВга очилсин. Бизда ташкилотнинг қарорлари юзасидан саволлар кўпайиб кетди, лекин кимнинг манзилига йўллашни билмаяпмиз. Яна бир карра илтимос қиламиз: парда ортидаги кишилар ОАВ учун очилсин, футбол тақдири тўғри қўлларда эканига ишонч ҳосил қилайлик!

Фахриддин Рўзиев, ЎзЖОКУ талабаси

Автор :
Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика