RU

Последние новости

17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  0 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  4 17:16Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна". Таркиблар маълум   1 17:15Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо". Таркиблар маълум  3 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  8 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  1 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  10 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  1

Суҳроб Нуруллоев: “Суперлигага чиқишимиз учун ҳар қандай жамоага қарши ўйнай олишимиз лозим” Новости

Суҳроб Нуруллоев: “Суперлигага чиқишимиз учун ҳар қандай жамоага қарши ўйнай олишимиз лозим”

Сергей Лушчан бошчилигидаги “Динамо” жамоаси Про лиганинг 13-турида “Турон” меҳмони бўлди ва сафарда қимматли бир очкога эга чиқди.

Ёзги трансферлар ойнасида жамоага келиб қўшилган маҳоратли футболчи Суҳроб Нуруллоев ушбу учрашувда захирадан майдонга тушди ва жамоасининг ўйинини кучайтиришга эришди. Биз эса мазкур баҳсдан сўнг Суҳроб Нуруллоевга бир нечта саволлар билан юзландик.

 - “Турон” майдонида тўп тепиш ҳеч бир жамоага осон эмас. Рақибнинг кучидан келиб чиқиб айтадиган бўлсак жамоалар бу ерга икки ҳисса куч билан келишади. Шундай бўлсада, “Динамо” оғир кечган учрашувда бир очко олишни уддасидан чиқа олди. Нима деб ўйлайсиз жамоа иккинчи бўлимдаги ўйини ҳисобига дуранг қайд этдими ёки...

- Аслида ким билан ўйнашимиздан қатъий назар ғалаба учун майдонга чиқамиз ва мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиламиз. “Турон” билан ўйинда жамоамизга фақат ғалаба керак эди. Бунинг учун бизда етарлича вазиятлар ҳам юзага келди. Афсуски, якунда ўйин дуранг билан тугади.

- Мезбонларнинг кучли прессинг ва ҳужумига қарши қандай режа ишлаб чиқилган эди?

- “Динамо”нинг ўз ўйин услуби бор. Мана шу услубда тўп тепишга ва рақибга қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик.

- Бир неча турдан бери кузатиб келмоқдамиз, аксарият учрашувларда сизнинг жарима ёки стандарт вазиятлардан узатган тўпларингиз хавфли тус олмоқда ва самара келтирмоқда...

- Бизда бундай вазиятлар ҳар бир ўйинда бўлади. Машғулотларда стандарт вазиятлардан фойдаланиш хусусида ишлаймиз. Буни эса ўйинда амалга оширишга ҳаракат қиламиз.

- Кўряпмиз, “Динамо” жамоасида яна аввалги даражангизга қайтмоқдасиз. Бу жамоада олдингизга яна қандай мақсадларни қўйгансиз?

- Тўғрисини айтсам, менда ўйин амалиёти камлиги боис “Динамо” сафига келиб қўшилдим. Аввалги даражамга қайтишим лозим эди. Мени бу жамоага Сергей Иванович Лушчан таклиф қилди.  Клубда аҳил жамоа йиғилган десам муболаға бўлмайди. Суперлигага чиқишимиз учун бор кучимиз билан охиригача ҳаракат қиламиз.

- Жамоа Сергей Лушчаннинг услубига тўлиқ мослашиб улгурдими?

- Қайсидир маънода тўлиқ мослашиб олдик дея олмайман. Янги жамоа 2 ойда мураббийнинг услубига кўникиб кетиши қийин. Бизга маълум вақт керак бўлади. Лекин, ҳозирда жамоамиз учун натижа муҳим ҳисобланади. Ўйиндан-ўйинга ҳар томонлама кучайиб борамиз.

- “Динамо” кучли тўртликдан ўрин олса “Турон” “Нефтчи” “Шўртан” каби жамоалар билан яна бир бор куч синашишига тўғри келади...

- Ҳа, кучли тўртликда бу жамоаларга қарши баҳслар жуда қизиқарли кечиши шубҳасиз. Суперлигага йўлланмани қўлга киритишимиз учун барча жамоаларга қарши ўйнай олишмиз зарур.

- Ўз вақтида Александр Мочинов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси шарафини ҳимоя қилгансиз. Нима деб ўйлайсиз, сўнгги йилларда бу ёшдаги терма жамоамизнинг натижаларини пасайишига нима сабаб бўлмоқда? Ўшанда Мочинов жамоанинг мусобақага оз фурсат қолганда қабул қилиб олганди ва етарли даражада тайёрлай олмаган эди. Шунга қарамай гуруҳ босқичида ҳужумкор ва чиройли ўйин кўрсатгансизлар...

-  Бу ёшда мураббийнинг тажрибаси кўпроқ керак бўлади деб ўйлайман. Тўғри, Александр Мочинов бизга кеч мураббий бўлган. Қўлидан келганча кўп нарсаларни ўргатган дея оламан. Ўшанда Сурия билан ўйинда бизнинг омадимиз келмаганди.

- Таиланддаги Осиё чемпионати сизни мухлисларга танитган десак тўғри бўладими? Қувайт ва КХДР дарвозасига ажойиб голларни урганингиз ёдимизда...

- Ҳа, шундай десак ҳам бўлади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика