RU

Последние новости

02:58ЛаЛига. Антони "Бетис"даги дебютидаёқ энг яхши футболчи бўлди  1 02:40А Серия. "Рома" 90+2-дақиқадаги гол эвазига "Наполи" билан муроса кўчасини танлади, Шомуродов 80 дақиқа ўйнади  33 00:33Пеп Гвардиола йирик мағлубиятдан сўнг: "Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик"  9 00:05А Серия. "Интер" "Милан"га қарши ўйиннинг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  12 23:46"Рома" – "Наполи". Шомуродов асосий таркибда!  37 23:22АПЛ. "Арсенал" ўз майдонида "Манчестер Сити"га 5та гол урди, Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушмади  230 22:49МЮ бош мураббийи Мартинеснинг жароҳати жиддий эканини тасдиқлади  1 22:22Гавининг ҳолати бўйича маълумот берилди  2 21:50"Орзулар театри"? МЮ "Олд Траффорд"даги охирги олтита ўйиннинг бештасида мағлуб бўлди  17 20:58АПЛ. "Ман Юнайтед" бу сафар ўз уйида "Кристал Пэлас"га ютқазди. Лисандро Мартинес жароҳат олди  14 20:48Туркия. "Фенербахче" – "Ризеспор": Алиқулов сариқ карточкалари йиғилиб қолгани сабаб бу ўйинни ўтказиб юборади  0 20:16АПЛ. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов захирада  69 19:58Ла Лига. "Барселона" ўз уйида минимал ҳисобда "Алавес"ни таслим этди  63 19:33Гави жароҳат олди  5 18:55«Ал Насср» яна бир ТОП футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилди  16

Суҳроб Неъматов: "Бухоро" билан оғзаки келишувга эришганман" Новости

Суҳроб Неъматов: "Бухоро" билан оғзаки келишувга эришганман"

Бухоролик таниқли футболчи Суҳроб Неъматов бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна қадрдон жамоасига қайтди.
Охирги йилларда "Насаф"нинг захира ўйинчисига айланиб қолган Неъматов бу йил жамоасини ўзгартиришга қарор қилди ва "Бухорог"а қайтиш имконияти туғилгач, уни рад этмади. Яқинда ушбу футболчи билан суҳбатлашдик.

- Суҳроб, "Насаф" мамлакатимизнинг гранд клубларидан бири бўлишига қарамай жамоани тарк этишга қарор қилдингиз. Афтидан бу сизнинг охирги пайтларда захирада қолиб кетаётганингиз билан боғлиқ бўлса керак. Шундайми?
- Ҳа, албатта мен Қарши жамоасида кўп вақтимни захирада ўтказдим. Бунда бирор кимни айблаш ноўрин. Лекин ҳар бир футболчи кўпроқ ўйнашга интилгани каби мен ҳам етарлича ўйин амалиётига эга бўлишни истадим. Шунинг учун "Насаф" билан хайрлашишга қарор қилдим.

- "Аждарлар" раҳбарияти кетишингизга қаршилик қилмадими?
- Амалдаги шартномам ўз кучини йўқотганди. Лекин шунга қарамай улар мени яна жамоада олиб қолиш учун, янги шартнома таклиф этишди. Шунда мен бош мураббий Рўзиқул ака Бердиев билан гаплашиб, бу йил ўзимни бошқа жамоада синаб кўришни хоҳлаётганимни айтдим. У киши менинг истагимни инобатга олди ва кетишимга қаршилик қилмади. Шу тариқа Насаф билан дўстона хайрлашдим. Жамоанинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

- Айни пайтда "Бухоро" йиғинидасиз. Нима учун айнан бу клубни танладингиз?

- Яширмайман, олдимда бундан бошқа вариантлар ҳам бор эди. Лекин мен уйимга яқинроқ жойда ўйнашни маъқул кўрдим. Қолаверса Бухоронинг таклифи жиддий эди.

- Жамоа билан битим имзоладингизми?   
- Ҳозирча расмий равишда шартномага имзо чекилгани йўқ. Раҳбарият билан оғзаки келишувга эришганмиз. Насиб қилса бу йил Бухоро учун ўйнайман.

- Жамоангизнинг мавсумга кўраётган ҳозирлик ишлари тўғрисида нима дейсиз?

- Айни пайтда Тошкентдамиз. Кунига икки маҳал, баъзида бир маҳалдан машғулот ўтказилмоқда. Об-ҳавонинг ноқулайлиги натижасида режадаги бир нечта синов-ўйинлари бекор қилинди. Насиб қилса энди февраль ойининг ўрталарида Туркияга жўнаб кетамиз. У ерда кўнгилдагидек йиғин ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё этилган.

- Эдгар Гесс ҳақида қандай фикрдасиз? У билан ишлаш сизга ёқяптими?
- Нима десам бўлади, Эдгар Яковлевич қаттиққўл ва талабчан мураббийлар тоифасига киради. Унинг ўтказаётган машғулотлари ҳам асосан жисмоний тайёргарлик борасида бўлади.

- Бир неча йилдан сўнг яна Бухорога қайтиб қандай ўзгаришларни кўрдингиз?

- Айтарли ҳеч нарса ўзгармаган. Фақат бу борада бош мураббий ўзгарганини янгилик деб айтиш мумкин. Шунингдек таркибда ҳам янгилар пайдо бўлмоқда.

- Сир эмаски, охирги йилларда "Бухоро"да мураббийларнинг тез-тез алмашинуви юз бермоқда. Шахсан сиз мураббийларнинг кўнимсизлигини нима билан изоҳлаган бўлардингиз?
- Чиндан ҳам шундай. Лекин бу саволингизга жавоб бергани қийналаман. Мураббийнинг ўзгариши кўпинча жамоа қайд этадиган натижага боғлиқ бўлади. Очиғи, буни раҳбариятдан сўраш керак.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика