Стерлинг PUMA билан 100 миллион фунтлик келишувга эришиш арафасида
03 мая 2020 07:57
Новости
Стерлинг PUMA билан 100 миллион фунтлик келишувга эришиш арафасида
“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлинг Германииянинг жаҳонга машҳур бренди – Puma компанияси билан келишувга эришишга яқин турибди.
Sky Sports хабарига кўра, англиялик футболчи Nike билан келишувини узайтирмаса, у Puma таклифини қабул қилади ва 10 йил давомида германиялик ишлаб чиқарувчи Стерлингга 100 миллион фунт тўлаб беради.
Келишувга кўра, Стерлинг “Puma”нинг глобал маркетинг стратегияси юзига ва энг кўп маош оладиган футболчига айланади.
Германиялик ушбу гигант компания “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномага эга бўлиб, келишув 10 йилга мўлжалланган ва бу “шаҳарликлар” бундан 650 миллион фунт даромад келтиради.
Puma шунингдек, «Сити» устози Пеп Гвардиола, форвард Серхио Агуэро, ярим ҳимоячи Давид Силва, ҳимоячи Александр Зинченко билан ҳам ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Комментарии