RU

Последние новости

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  4 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  24 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси! Новости

Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси!

Станислав Андреев "Навбаҳор"га ўтди.

Тажрибали ҳимоячи Станислав Андреев жамоамиз билан шартнома имзолади. Андреев 1988 йил 6 майда  Тошкент шаҳрида туғилган. 

Футболчилик фаолиятини 2006 йили Сариосиёнинг “Тўпаланг” жамоасида бошлаб, мазкур клуб таркибида 2 та ўйинда майдонга тушган. 

Станислав 2007-2018 йиллар давомида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасида ўйнаб, “шерлар” таркибида 210 та баҳсда майдонга тушиб, 25 та гол урган ҳамда пойтахтликларнинг ўша мавсумлардаги муваффақиятларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. 

2018 йилнинг 2-даврасида Бекободнинг “Металлург” клуби таркибига қўшилган Андреев ушбу клуб таркибида ўтган мавсум якунигача тўп тепиб, бекободликлар таркибида 90 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 12 та гол урди. 

Станислав Андреев 2009-2017 йиллар давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўйнаб, бош жамоамиз таркибида 39 та баҳсда  майдонга тушиб, 2 та гол урган.

Станислав Андреевга янги мавсумда жамоамиз таркибида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, “лочинлар”нинг зафарларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

2021 йилнинг 11 декабрь кунида Станислав Андреевнинг "Навбаҳор"га ўтиши мумкинлиги борасида маълумот бергандик.

Эшитдик-да! Андреев "Навбаҳор"га ўтмоқда

Рейтинг: -26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика