RU

Последние новости

12:07Гвардиола: "Бундай ҳолат илгари "Спортинг", "Брентфорд", "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинларда ҳам кўп марта юз берган"  2 11:49"Пахтакор"нинг собиқ мураббийи Россия клубида иш бошлади  1 11:40Жон Стоунз: "Олдинда яна 90 дақиқа бор ва биз вазиятни ўз фойдамизга тўғрилашимиз мумкин"  7 11:15«Барселона» ПСЖ футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:48«Арсенал» ёзда 7 нафар футболчиси билан хайрлашишга тайёр  5 10:35Қосимов «Қўқон-1912» жамоасига ўтишга яқин  4 10:00Осиё кубоги. U-20 терма жамоамиз эртага ўз юришини бошлайди. Яманга қарши қандай либосда ўйнашимиз маълум  5 09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  20 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  27 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  5 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  48 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  25 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  22 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  553

Сречко Катанец: "Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди" Новости

Сречко Катанец: "Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди"

Ўзбекистон Амманда Малайзияни йирик ҳисобда (5:1) таслим қилди.

Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Сречко Катанец ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи навбатда футболчиларимни ушбу ғалаба билан табрикламоқчиман. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўйинчилар рақибнинг ва учрашувнинг мақомига қарамасдан, ўйинни жуддий қабул қилишди. Айнан шу сабабли ҳам, уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Футболчиларимиз ўйин темпини ҳам яхши ушлаб туришди.

Бугун биз жамоа сифатида жуда яхши ўйин кўрсатдик. Шу сабабли ҳам, қайсидир ўйинчини алоҳижа ажратиб кўрсатиш нотўғри бўлади. Лекин, ёш ўйинчиларимиз ўзларини яхши томондан кўрсатишганини ҳам айтиб ўтиш лозим.

Мухлисларга ўйин осон ўтгандек туйилиши мумкин. Аслида эса, учрашув жуда қийин кечди. Сабаби, жамоамиз 90 дақиқа давомида прессинг амалга оширди, хушёр ўйнашга ҳаракат қилди. Майдон марказидаги тўп учун курашларни кўпини ютиб чиқдик. 

Тўғри, бугун битта гол ўтказиб юбордик. Аммо, у голда фақат ҳимоя чизиғини айблаш нотўғри бўлади. Чунки, биз биринчи бўлим сўнгига келиб нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ва майдон марказида ҳам бироз темпни туширдик, агрессив ўйин кўрсатмадик. Футболчилар биринчи бўлим тугади деган кайфиятда ҳаракат қилишди ва шунинг оқибатида гол ўтказиб юборишди. Умуман олганда эса, мен ҳимоямиз ва умман жамоавий ўйинимиздан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдим", -дейди Сречно Катанец.

Рейтинг: +59   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика