RU

Последние новости

23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  15 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  59 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  8 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  4 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  92

“Спартак” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак? Новости

“Спартак” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

Бугун, анъанамизга мувофиқ, Жаҳон Чемпионати-2018 ўйинлари ўтказиладиган стадионлардан бири “Спартак” ҳақида маълумот берамиз.

•Жаҳон Чемпионатининг 4та ўйини “Спартак” стадионида бўлиб ўтади.
•Арена “Спартак” футбол клуби уй ўйинларини ўтказадиган стадион ҳисобланади. У ерда ФИФА Конфедерация Кубоги-2017 учрашувлари ҳам бўлиб ўтган.

Ўйинлар
“Спартак” стадиони гуруҳ босқичининг 4та баҳсини ва 1та 1/8 финал учрашувини қабул қилади.
Имкониятлари
Мундиал вақтида 45 000 томошабин стадионга ташриф буюриб, учрашувлардан баҳраманд бўлиши мумкин.

Жойлашган ўрни
“Спартак” стадиони Россия пойтахтида бунёд этилган ареналардан бири бўлиб, Москванинг шимоли-ғарбида, Тушино туманида жойлашган. У 2014 йил собиқ Тушин аэродроми ўрнида қурилган. Москва марказидан “Спартак” стадионигача бўлган йўл 40 дақиқани ташкил этади.


Биласизми?
“Спартак” 2014 йилгача турли стадионларда машғулот олиб борар, уй ўйинлари ҳам ҳар хил ареналарда ўтар эди. Ҳозирги кунда стадион “қизил-кўклар” аренаси ҳисобланади. Арена худди “Спартак”нинг логотипи сингари оқ ва қизил рангларга бўялган.  

Дастлабки ўйинлар
“Спартак” бу стадионда 2014 йилдан бери турли мусобақаларда баҳс олиб бормоқда. Айнан шу стадионда Россия Премьер-Лигаси, Россия Кубоги, Европа Лигаси ва УЕФА Чемпионлар Лигаси ўйинларидан ташқари, Россия миллий терма жамоасининг Литва, Молдавия, Швеция ва Австрия термалари билан ўртоқлик ва расмий учрашувлари бўлиб ўтган. Ўтган йили стадионда ФИФА Конфедерациялар Кубогининг 4та ўйинини бўлиб ўтган эди.


Мерос
Жаҳон Чемпионати-2018дан сўнг, стадион “Спартак” клубининг асосий аренаси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, мундиалдан сўнг, арена атрофида қурилиши бошланган аҳоли учун дам олиш ва кўнгилочар масканлар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.    


"Лужники" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Ростов Арена” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Екатеринбург Аренa” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

"Қозон Арена" стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Калининград” стадиони ҳақида нималарни билишимиз керак?

“Нижний Новгород стадиони” ҳақида нималарни билишимиз керак?


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика