"Спартак" президенти РПЛдан эртагаёқ чиқиб кетмоқчи: "Масхарабозлар чемпионатида ўйнамоқчи эмасмиз"
10 авг 2020 00:32
Новости
"Спартак" президенти РПЛдан эртагаёқ чиқиб кетмоқчи: "Масхарабозлар чемпионатида ўйнамоқчи эмасмиз"
Бироз аввал "Спартак" ва "Сочи" жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Ўйиндан кейин Москва клуби хўжайини Леонид Федун чемпионатдан чиқиб кетмоқчилигини билдирди.
Учрашувни бошқарган ҳакам Василий Казарцев мезбонлар дарвозаси томон 2 та пенальти белгилади. Иккинчиси – 90-дақиқада ва "Спартак"ни 2 очкодан маҳрум қилди.
– Мени қўллаб-қувватлаш шарт эмас. Эртага чемпионатни тарк этишимизни эълон қиламан. Бизсиз ўйнашларига қўйиб берамиз.
– Жиддий айтяпсизми?
– Ҳа, ёзишингиз мумкин.
Мен бундай саҳналаштирилган масхарабозликда иштирок этишниям, пул сарфлашниям хоҳламайман", – деди Федун.
Комментарии