Сон Хён Минни ҳақорат қилган "Челси" мухлисига 3 йил стадионларга кириш тақиқланди
03 мар 2023 11:21
Новости
Сон Хён Минни ҳақорат қилган "Челси" мухлисига 3 йил стадионларга кириш тақиқланди
"Челси" мухлиси "Тоттенхэм" футболчиси Сон Хён Мин манзилига ҳақоратомус сўзларни айтгани учун 3 йил муддатга футбол учрашувларини стадиондан томоша қила олмайди.
Воқеа 2022 йил 14 август куни АПЛ 2-тури доирасидаги баҳсда, кореялик футболчи майдон бурчагига келганида юз берган. Аввалроқ футболчи ирқчилик қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Шунингдек, мухлисга 726 фунт миқдорида жарима пули ҳам белгиланган.
Комментарии