"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди
28 ноя 2025 18:32
Новости
"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди
Жиззахликлар қалбида алоҳида ўрин эгаллаган легионер дарвозабон Милан Митрович жамоа билан дўстона тарзда хайрлашди.
"Сўнгги етти ярим йил давомида у дарвозамиз мустаҳкамлиги учун барқарор ўйин кўрсатиб келди. 2021 йилги Суперлига мавсумида жамоамиз кумуш медални қўлга киритишида, ОФК Кубогидаги муваффақиятли иштирокимизда ва бир қатор муҳим учрашувларда Милан ўз ҳиссасини қўшди. Унинг меҳнати, фидойилиги ва профессионаллиги учун жамоамиз ҳамда мухлисларимиз номидан миннатдорлик билдирамиз", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

34 ёшли Милан Митрович Суперлигада 147 ўйин (жами 13 189 дақиқа) майдонда ҳаракат қилди. Ўзбекистон Кубогида 15 ўйин, ОФК Кубогида эса 6 ўйинда қатнашди, жамоа билан бирга ярим финалгача етиб борди.
Похожие новости
11:50
"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар 1
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии