RU

Последние новости

18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  4 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  59 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  2 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  5 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14

"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззах шаҳрида ўтказмайди Новости

"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззах шаҳрида ўтказмайди

Жиззах шаҳрида жойлашган "Сўғдиёна" стадионида таъмирлаш ишлари бошланди.

Клуб раҳбарияти ташриф буюрувчи мухлисларга яқин келажакда қулайлик ҳозирлаш мақсадида "Сўғдиёна" стадионида уч йўналишда иш олиб боришни режалаштирган:

• трибуналар сонини кўпайтириш;

• трибуналар устини қуёш ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилувчи том билан ёпиш;

• трибуналар устини ёпиб турувчи том бўйлаб стадион ёриткичларини ўрнатиш. 

Лига мухлислар комфорти учун амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, трибуналар устини ёпиш тенденцияси старт олаётганлигини мамнуният билан қабул қилади. 

Қайд этиш керак, аввалроқ "Сўғдиёна" стадионининг дренаж, суғориш ва ёритиш тизими, шунингдек, майдон майсаси янгиланганди. Айни вақтда чим парвариши юзасидан айрим камчиликлар мавжудлиги Лигага маълум. Келажакда мазкур масала "Стадионлар регламенти" билан қайта тартибга солиниши режалаштирилган. Бундан ташқари, аввалроқ "Сўғдиёна" клуби учун алоҳида база бунёд қилинган бўлиб, 2025 йилдан эътиборан клуб ўз академиясини шакллантиришни бошлади. Яъни, "Сўғдиёна" Лига талаблари асосида босқичма-босқич том маънода профессионал клубга айланиб бормоқда. 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига "Сўғдиёна" клубининг сўнгги икки уй учрашуви Зоминда бўлиб ўтишига рухсат берди. Беллашувлар шанба ва якшанба кунларига тўғри келаётгани бу борада муҳим роль ўйнади. Ноябрь ойида бу кунларда учрашувларни эртароқ бошлаш имконияти мавжуд. 

Бироқ "Зомин" стадиони 2026 йилги мавсумга рўйхатдан ўтказилиши учун яна бир қатор талаблар амалга оширилиши лозим. Зеро "Сўғдиёна" стадионидаги таъмирлаш ишлари ишчи режа бўйича 2026 йилнинг иккинчи даврасига қадар давом этиши катта эҳтимол. Зоминдаги стадионни 2026 йилги мавсумга қабул қилиш масаласида Лига кейинроқ қўшимча маълумот беради.  

Маълумот учун, "Сўғдиёна" 2 ноябрь куни Суперлига доирасида "Қизилқум" клубини, 22 ноябрда эса "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

   
28 окт 02:55:47
Abdulbosit Maxmudov
Tomi yopilsa zamonawiy qilib yopish kk shortanni stadionidek eski toyxona tomiday qilmasdan
   
27 окт 17:49:49
Soccerland777
Zoʻr yangilik!
   
27 окт 17:28:02
rustam
Молодцы Джизакцы! Пусть Бухарские руководство примет такие же меры комфорта для фк Бухоро. Успехов вам!
   
27 окт 16:55:01
Mahmud Ttww
Сўғдиёнада пул бор экан, жамоани ҳам кучайтириш керак.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика