RU

Последние новости

02:27ЛаЛига. "Барселона" "Реал Овьедо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  19 02:04Европа лигаси. "Астон Вилла", "Лион", "Порту"дан кичик ҳисобдаги ғалабалар ва бошқа натижалар  0 01:40"Арсенал" футболчиси вафот этди  0 01:05Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" Қарши сафари олдидан ишончли ғалаба қайд этди  2 00:49Эрон. "Трактор"да дуранг, Ҳамробеков 79 дақиқа ўйнади  0 00:27Рўзиқул Бердиев: "Рақиб толиқиб қолгач, устунлик биз томонга ўтди ва гол уриб ғалабага эришдик"  6 00:11Ҳаким Фузайлов: "Агар ўрнимга бошқа мураббий топилса, ишдан бўшашга тайёрман"  3 23:54Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"  8 23:25Камолиддин Тожиев: "Финалда фаворит бўлмайди"  1 23:12Александр Хомяков: "Келинглар, саволларни қисқа қиламиз ва байрам нишонлаймиз"  13 22:48Иван Бошкович: "Шогирдларимга ҳеч қандай эътироз йўқ, "Бухоро"ни финалга чиққани билан табриклайман"  6 22:29Садриддин Ҳасанов ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод!  3 22:11Суперлига. "Насаф" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  69 21:54"Бухоро" ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги финалига чиқди  17 21:42ЖЧ-2026 тимсоллари намойиш қилинди  3

«Сўғдиёна» ўз сафига икки легионерни қўшиб олди Новости

«Сўғдиёна» ўз сафига икки легионерни қўшиб олди

Теги :  Сўғдиёна
«Сўғдиёна» Зоминда йиғиннинг биринчи босқичини якунлади. Бугун жамоа ўз майдонларида машғулот ўтказди.

Таркибида  бир қатор ўзгаришлар бўлди. Машғулотларда ҳам  янги футболчилар иштирок этмоқда .

Жиззах вилояти тарбияланувчиси, мавсумни «Насаф» таркибида бошлаган Санжар Рашидов яна жамоа билан бирга. Бир муддат «Машъал» жамоасида ҳаракат қилган хужумчи Ихтиёр Тошпўлатов ҳам таркибга келиб қўшилди. “Бунёдкор” жамоаси тарбияланувчилари Нуриддин ва Шохжаҳон Хасановлар  Сергей Иванович қўл остида машғулотларда иштирок этмоқда. Ўзбекистон ёшлар ва миллий терма жамоасида ҳаракат қилган, “Пахтакор”даги ўйинлари билан барчага таниш бўлган Жавоҳир Сохибов ҳам «Сўғдиёна» билан бирга.  Вилоят бош жамоаси қолган ўйинларда керакли очколарни тўплаб, мавсумни юқори ўринларда якунлаш мақсадида бир қатор тажрибали легионерларни ўз сафига қўшиб олмоқда.


Россиянинг «Москва», «Химки», «Луч Энергия», «Ротор»,  Беларуссиянинг  “Динамо” Минск,  “Шахтёр”  жамоаларида фаолият олиб борган дарвозабон Илья Гаврилов, “Напредок”, “Бюлис” Скопье, «Металлург» Скопье, 2016—2017  йилларда «Пембрук Атлета», 2017 йилда Белоруссия клуби «Торпедо-БелАЗ», македон жамоаси «Шкендию» да тўп сўрган ва мавсумни Муборакнинг «Машъал» жамоасида бошлаган ҳимоячи Жалил Асанилар ҳам жамоа машғулотларида иштирок этишмоқда.


Эртадан жамоанинг йиғинни пойтахтда давом эттиради. Тошкентдаги йиғин давомида ҳам жамоа таркибига бир қатор тажрибали футболчилар ва легионерлар қўшилиши кутилмоқда. Бизни кузатиб боринг ва барча ишончли маълумотлар «Сўғдиёна»нинг расмий саҳифалари орқали тақдим этиб борилади.

 

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика