RU

Последние новости

12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  0 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  9 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  5 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5

"Сўғдиёна": Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди Новости

"Сўғдиёна": Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди

Куни кеча “Сўғдиёна” стадионида клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби билан биринчи давра якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишни клуб президенти Маҳмуджанов Ўктамжон Исмаилович олиб борди. У ўз сўзида клубнинг  биринчи даврадаги қониқарсиз натижалари ва дарвозабонларни тайёрлашдаги камчиликлар борасида сўз юритди.

Йиғилиш давомида дарвозабонларда етарли маҳоратни шакллантиролмаганлиги натижасида  жамоа дарвозабонлар мураббийи Шавкат Абдухўжаев истеъфога чиқарилди.

Клубнинг муваффақиятсиз натижалари ва биринчи даврани 13-ўринда якунлагани учун бош мураббий Даврон Файзиев ўз аризасига кўра вазифасидан озод қилинди.

Шу билан бирга, футболчилар Дадажон Маматқулов, Омон-биик Халилов ва дарвозабон Сарвар Каримов билан тузилган шартнома муддатидан аввал бекор қилинди.

Жамоага янги мураббий изланмоқда.


“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика