RU

Последние новости

13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  2 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  5 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман" Новости

Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман"

2018 ҳамда 2019 йилларда "Насаф" ва "Навбаҳор" таркибида тўп сурган ҳимоячи Славко Лукич билан боғландик.

Олдинроқ унинг атрофида миш-мишлар урчигани ва келаси мавсумда "Навбаҳор" таркибида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ Славко ушбу миш-мишларни тасдиқламади. Лекин у "Навбаҳор"га қайтишга тайёрлигини айтди.

- Славко, эшитишимизга қараганда, келаси мавсумда "Навбаҳор"га ўтишингиз мумкин экан.
- Буни ёлғон маълумот дейишим мумкин. Агар менга қўнғироқ қилиб, "Навбаҳор"га таклиф билан чиқишса, йўқ демайман. "Навбаҳор" мухлисларини яхши кўраман. Уларнинг қаршисида футбол ўйнаш, уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис қилиб туриш доимо ёқимли. Наманган - ҳақиқий футбол шаҳри. У ерда футбол ва футболчилар қадрланади.

- Демак, "Навбаҳор"га қайтиш ниятингиз йўқ эмас.
- Албатта. Агарда кимдир қўнғироқ қилиб, таклиф билан чиқса, шундай ажойиб жамоа таркибида ўйнашдан фақатгина хурсанд бўламан.

- Менимча, Андрей Канчельскис ҳали ҳам жамоани бошқараётган бўлганида бундай демаган бўлардингиз.
- Албатта, йўқ. Деян Журжевичдан кейин жамоани Андрей Антанасович қабул қилиб олганидан кейин мен захирада қолиб кетдим. Ҳатто натижалар яхши бўлса ҳам, яхши ўйин кўрсатсам ҳам Канчельскис менга қараганида қовоғини уйиб оларди.

- Демак, Сизни Ўзбекистонга келишингизни кутсак бўладими?
- Ҳа, агар алоқага чиқишса, йўқ демайман.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика