RU

Последние новости

02:02Валижон Раҳимов: "Андижон" ўз ўйинини топиб олади"  2 01:50Жавоҳир Сиддиқов: "Насаф" доимий соврин ютмоқда, бу ҳам ёқимли ҳолат"  1 01:32Илҳом Абдуғаниев: "Биргина пенальти барчасини ҳал қилди"  0 01:10Максим Шацких: "Насаф"дан қўрққанимиз йўқ. Истасангиз мени Хави деб атанг, менга фарқи йўқ"  3 00:42Усмонали Исмоналиев: "Иккинчи бўлимда ҳакамлар қандай ишлаганини тушунмадик. Пенальти йўқ эди"  16 00:27Рўзиқул Бердиев: "Биз Суперкубок ва Кубокда хет-трик қилибмиз-ку. Роналду катта эҳтимол билан бизни сотиб олса керак, биз уни эмас"  5 00:14Расман: "Барселона" ва Ямал шартномани узайтирди  2 23:44Абдувоҳид Неъматов: "Кимдир имконият берганида балки, пенальтини тепган бўлардим"  1 23:30Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" - "Андижон" 1:0  0 23:15Бектемир Абдуманнонов: "Омад биз томонда бўлмади"  7 22:55Шерзод Насруллаев: "Бу ҳали бошланиши, бундай ғалабалар кўпроқ бўлишига ҳаракат қиламиз"  12 22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  8 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  239 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  10

Славче Войнески: "Навбаҳор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик" Новости

Славче Войнески: "Навбаҳор" билан ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик"

"Пахтакор" - "Навбаҳор" (1:0) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Энг аввало футболчиларимни табриклайман. Ўйин қийин ўтди. Ҳар томонлама чарчадим. Ҳаяжонли баҳс бўлди. 

Бугунги учрашувни назорат қилиб бордик. Тўп назорати биз томонда бўлди. Якунда киритилган гол орқали ғалаба қозондик. 

Ихтиёримизда 12-13 нафар футболчи бор эди. Улар терма жамоа сафида эди. "Навбаҳор"га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан тайёрлана олмадик. Бу бизга панд бериши мумкин эди. Қишки йиғинларда олиб борган тактик машғулотларимиз иш берди. Биз ғалабани истагандик ва якунда буни уддалай олдик. Бундан хурсандман. 

Ўйин охирида юз берган ҳолатлар дилимни ҳира қилди. Бундай жанжаллар, муштлашувлар профессионал футболчиларга хос бўлмаган жиҳат ҳисобланади. Ғалаба қозондингми, мағлуб бўлдингми - буни қабул қила олишинг керак. 

Биламан, биз ҳам ҳали Наманганга борамиз ва у ерда бошни тик тутган ҳолда боришимиз керак. Умид қиламанки, бундай вазиятларга федерация ҳам муносабатини билдиради. Ўйин ажойиб бўлди, атмосфера ҳам юқори эди. Фақатгина, ўйин тугагач бундай ҳолатлар қоидаларга тўғри келмайди.

- Захирадан футболчиларни фақатгина 70-дақиқадан кейин туширдингиз. Ваҳоланки, захирада бошқа кучли футболчиларингиз ҳам бор эди. Сиз бу салбий натижага олиб келиши мумкинлигидан қўрқмадингизми?

- Бу бизнинг стратегиямиз. Биз ғалаба қозондик. Демак, бу тўғри қарор эди. Масалан ўйин якунида барча 5 та ўзгаришни амалга оширишим ҳам мумкин эди. 

- "Пахтакор" "Насаф" билан ҳам, "Навбаҳор" билан ҳам ўйнаб улгурди. Қайси ўйин сиз учун қийинроқ бўлди? 

- Умуман жамоаларни таққослашни тўғри деб ҳисобламайман. "Насаф"га қарши фақатгина битта ўйиндан иборат баҳсда ўйнадик. Жамоа балки чемпионат ўйинида бошқачароқ ўйнаган бўларди. Шунинг учун бу саволга тўлиқ жавоб бера олмайман. 


Азиз Тўхтамуродов ёзиб олди

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика