Сколари: "Неймарга ишлатилган фолда ҳакам пенальти белгилаши керак эди"
15 авг 2013 11:26
Новости


Сколари: "Неймарга ишлатилган фолда ҳакам пенальти белгилаши керак эди"
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Филипе Сколари Швейцариядан қабул қилиган мағлубиятдан сўнг ўйин ҳақида фикр билдириб, жамоа камида дурангга ҳақли бўлганини таъкидлади.
"Менинг йигитларим мағлубиятга қарамай яхши ўйин намойиш этишди. улар Конфедерациялар кубогидан кейин биринчи марта бирга ўйнашяпти. Шунинг учун ҳам натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади. Рақиб узоқдан йўлланган зарбалар эвазига вазиятлар яратди. Биз танаффусгача ҳужумда яхши ўйнадик".
"Неймарга нисбатан қўполлик ишлатилган вазиятда ҳакам пенальти белгилаши керак эди деб ҳисоблайман. Қоида ҳамма жойда бир хил. Бу ерда нега бошқачалигидан ҳайронман", деди Сколари.
"Неймарга нисбатан қўполлик ишлатилган вазиятда ҳакам пенальти белгилаши керак эди деб ҳисоблайман. Қоида ҳамма жойда бир хил. Бу ерда нега бошқачалигидан ҳайронман", деди Сколари.

Комментарии