RU

Последние новости

16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  0 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  2 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8

Сирож Ҳамроев: "Мавсумдаги биринчи ўйинимдан кўнглим тўлди" Новости

Сирож Ҳамроев: "Мавсумдаги биринчи ўйинимдан кўнглим тўлди"

Кеча "Машъал" Олий лигада 4-тур доирасида "Олмалиқ"қа қарши ўйинни ўтказди.
3:1 ҳисобида "газчилар" ғалабаси билан якунланган ўйиннинг бошланғич таркибида узоқ танаффусдан сўнг Сирож Ҳамроев тушди. Қишги йиғинда жароҳат олган ҳимоячи учун бу ўйин мавсумдаги биринчи расмий ўйин бўлди. Ўйиндан сўнг футболчи билан суҳбатлашдик.

"Қишги йиғин давомида жароҳат олганим боис орада кўп вақт танаффусдан сўнг бугун яна сафга қайтдим. Мавсумдаги биринчи ўйинимда кўнглим тўлди. Жисмоний ҳолатимда ҳали кичик муаммолар бўлса ҳам,  буни тез орада тўла тиклаб оламан деб умид қиламан. Кейинги ўйинларда тўла куч билан ҳаракат қилишим керак.  Кучли рақибга қарши муносиб ўйин кўрсатдик. Мураббийимизнинг ўйинга тайёрлаган тактикаси натижа олиб келди дея оламан" , - дейди ўйин ҳақида футболчи.

- Олдинда жамоани қийин ўйинлар кутиб турибди. "Нефтчи" билан ўйин борасида фикрларингиз қандай?


"Нефтчи" мағлубиятсиз келмоқда. Шуни ўзи ҳам рақиб кучини англатади. Майдонга тушгандан сўнг рақибни очкоси, турнирдаги ўрнига қарашни маъқул кўрмайман. Барча рақибларни ҳурмат қилган ҳолда ғалаба учун ҳаракат қилсак мақсадимизга етамиз.  

- Кеча бўлиб ўтган учрашувда пенальти ишладингиз  ва битта голга пас бердингиз. Бу ҳимоячи учун яхши кўрсаткич бўлса керак?

Асосийси жамоамиз ғалаба қозонди. Жарима майдончаси ичида зарбани йўлладим деб ўйлаган эдим. Симуляцияни ўйлаганим ҳам йўқ. Бош ҳакам яқин бўлгани боис бу вазиятни тўғри баҳолай олди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз ўзимизга ҳам ёқди.

- Бу йил олдингизга қўйган мақсадлар қандай ?

Биринчи навбатда жамоамиз билан кучли тўртликка киришни мақсад қилганмиз. Кейинги мавсум ОЧЛ учун бериладиган йўлланмани қўлга киритмоқчимиз. Бунинг учун кучли рақибларга қарши муносиб ўйин кўрсатиб , натижага эришишимиз керак. Ундан ташқари ўзим энг яхши ўйинларим билан  Ўзбекистон миллий терма жамоасига киришни истайман. Олдимга қўйган энг катта мақсадларимдан бири ҳам шудир.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика