RU

Последние новости

16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  8 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Асосий урғуни ёш футболчиларга қаратганмиз" Новости

"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Асосий урғуни ёш футболчиларга қаратганмиз"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Металлург" - "Сирдарё ФА" (5:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Ҳакимқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугун таркибимизда 18-19 ёшли футболчилар ҳаракат қилишди. Суперлига жамоаси билан учрашув биз учун катта тажриба бўлди. Навбатда "Нефтчи"га қарши ўйнаймиз. Бу ўйин ҳам биз учун, ёш футболчилар учун тажриба мактаби бўлишини кутаяпмиз. Ўйиндан-ўйинга кучайиб борамиз. 18-19 ёшли футболчилардан иборат жамоани Биринчи лигага қўйдик. Мақсадимиз ёш футболчиларни муносиб тарбиялаб, Суперлига клубларига трансфер қилиш.

- Кучли рақибга қарши жамоани қандай руҳлантирдингиз?

- Биз ўйиндан олдин йигитларга бу каби имконият доим ҳам бўлмаслиги ҳақида айтиб ўтдик. Йигитлар ўзлари ҳам тушуниб туришганди. 18-19 ёшда бирданига Суперлига клубига қарши ўйин ўтказдик.

- Аббосбек Махситалиев нега майдонга туширилмади?

- Ёш футболчиларга майдонда ўзларини йўқотиб қўймасликлари учун 3-4 та тажрибали футболчиларни ҳам жалб этганмиз. Бугунги ўйин ёш йигитлар учун ўзларини кўрсатишлари учун яхши имконият эди. Биз асосий урғуни ёшларга қаратганмиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика