Сингапурдан ОФК Кубоги ўйинларига мезбонлик олиб қўйилди
27 мая 2021 20:56
Новости
Сингапурдан ОФК Кубоги ўйинларига мезбонлик олиб қўйилди
ОФК Кубогининг бу йилги мавсуми жамоаларни 10та гуруҳга бўлган ҳолда ўтказиляпти.
"H" ва "I" гуруҳлари мезбонлигини Сингапур ўзида қабул қилиши керак эди. Бироқ мамлакатда пандемия кучаяётгани туфайли ОФК ўз қарорини ўзгартирди ва мезбонликни Сингапурдан олиб қўйди.
"H" гуруҳи: "Кедаҳ Дарул Аман" (Малайзия), "Лион Сити" (Сингапур), "Сайгон" (Вьетнам), "Персипура Жаяпура" (Индонезия).
Гуруҳ ўйинлари 29 июнь - 5 июль оралиғида ўтказилиши керак.
"I" гуруҳи: "Кая Илойло" (Филиппин), "Теренггану" (Малайзия), "Гейланг Интернешнл" (Сингапур).
Гуруҳ ўйинлари 30 июнь - 6 июль оралиғида ўтказилиши керак.
Тез орада бу борада янги қарор қабул қилинади, дейилади ОФК баёнотида.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии