RU

Последние новости

11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  16 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2

Сингапур билан ўйинлар тарихи. 7:3 ва бошқа натижалар Новости

Сингапур билан ўйинлар тарихи. 7:3 ва бошқа натижалар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичини Сингапурга қарши баҳс билан давом эттиради.

Одатда аутсайдер жамоалар ўз майдонидан кўра, сафарда ишончлироқ тўп суради. Бу босим билан боғлиқ ҳолат бўлса керак. Лекин энди бу борадаги вазият икки жамоада ҳам тенг, десак янглишмаган бўламиз. Учрашув нейтрал майдона ўтказилади. Масъулият ва босим ниҳоятда юқори. Лекин биз навбатдаги босқичга йўлланма оладиган бўлсак, бундай рақибларни муаммосиз ютишимиз керак. Аммо футболда рақибни менсимаслик ёмон оқибатларга олиб келиши барчамизга маълум. Биз эса футболчиларимизга омад тилаган ҳолда, Сингапур билан учрашувлар тарихига назар соламиз.

ЖЧ-2022 йўлидаги яна бир рақибимиз - Сингапур термаси билан дастлабки тўқнашув 2010 йилги мундиал саралашига тўғри келади.  Жумладан, сингапурликлар Ўзбекистон термаси билан бўлган уй учрашувида катта муаммларга учрашади, аммо Тошкентдаги жавоб баҳсида барчанинг асабини синовдан ўтказишади. 2007 йилги футбол мавсумининг охирида миллий жамоамиз ўз тарихида 4-марта жаҳон чемпионати финал босқичига чиқиш ҳуқуқини берадиган йўлланма учун кураш бошлайди. Қуръа натижасига кўра, бош жамоамиз "Д" гуруҳидан жой олади. Келаси йилнинг 2 июнь куни Сингапурда бўлиб ўтган учрашувда футболчиларимиз ўта эркин тўп суриб, якунда 7:3 ҳисобида ғалаба қозонишади. Голларга Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Сервер Жепаров (2та), Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов ва Максим Шацких муаллифлик қилишганди. Қизиқ факт: Азиз Ибрагимов, Виталий Денисовнинг терма жамоа либосидаги ягона ва охирги голини Сингапурга уришган. Пойтахтимиздаги жавоб учрашувида эса сингапурликлар чуқур ҳимояда ўйнаб, анчагача ўз дарвозаларини дахслиз сақлашади. Фақат Александр Гейнрих 81-дақиқада ғалаба тўпини киритиб Рауф Инилеев жамоаси томон ютуқни оғдирганди.

Кейинчалик Сингапур термаси таркибида ўйнаш ҳуқуқига эга бўлмаган футболчи майдонга тушгани аниқланади ва ўйин натижаси бекор қилиниб, вакилларимизга техник ғалаба (3:0) ёзилади. Орадан 11 йил ўтиб яна мундиал саралашида Сингапур билан тўқнаш келдик. Қийинчиликсиз ғалаба қозониши кутилган ўйинда мезбонлар биринчи бўлимда вакилларимизга етарлича қаршилик кўрсатганди. Одил Аҳмедовнинг 15-дақиқада жарима зарбасидан урган ажойиб голига, 45+1 дақиқада Ихсан Фанди боши билан Элдор Суюнов турган дарвозани ишғол қилганди. Иккинчи бўлимда эса маҳорат ўз сўзини айтган, Элдор Шомуродов иккита тўпи билан 3:1 ҳисобидағи ғалабани таъминлаганди.  

Умумий статистика: 3та ўйин, 3та ғалаба, урилган гол: 11, ўтказиб юброрилган гол: 4та 

Сервер Жепаров ва Элдор Шомуродов 2тадан гол муаллифига айланган. Тимур Кападзе, Виктор Карпенко, Виталий Денисов, Азиз Ибрагимов, Максим Шацких, Александр Гейнрих, Одил Аҳмедов 1тадан тўп киритган


1. ЖЧ-2010 саралаши 

СИНГАПУР - ЎЗБЕКИСТОН - 3:7

02.07.2008. Сингапур. "Миллий" стадиони. 28750 томошабин.

Голлар: Темур Кападзе (10), Виктор Карпенко (22), Сервер Жепаров (34, 44), Виталий Денисов (42), Азиз Ибрагимов (62), Максим Шацких (88).


2. ЖЧ-2010 саралаши 

ЎЗБЕКИСТОН - СИНГАПУР - 1:0

07.06.2008. Тошкент. МҲСК стадиони. 12867 томошабин.

Гол: Александр Гейнрих (81).

Изоҳ: бу ўйин натижаси кейинчалик бекор қилинган ва Ўзбекистон термасига 3:0 ҳисобида техник ғалаба ёзилган.


3. ЖЧ-2022 саралаши 

СИНГАПУР - ЎЗБЕКИСТОН  - 1:3

15.10.2019. Сингапур. "Миллий" стадион. 12547 томошабин.

Голлар: Ихсон Фанди 45+1 - Одил Аҳмедов 15, Элдор Шомуродов 51, 90+3.


Эртанги ўйинда футболчиларимиздан фақат ва фақат ғалаба кутиб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика