Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"
19 окт 16:50
Новости


Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"
Мураббий ВАРдан норози.
Диего Симеоне Ла Лиганинг 9-турида "Атлетико"нинг "Осасуна"ни (1:0) ҳисобида енгганини баҳолади.
"Дарвозамизни қуруқ сақлаганимиздан жуда хурсандмиз. Жамоа жуда яхши бошлади - Баэнанинг голи бекор қилингунча. Кейин эҳтиётсизроқ ва секинроқ ўйнай бошлашди, аммо Гризманда бир неча, Хулианда эса яна бир имконият бўлди.
Сўнгра ҳужумда омад излай бошладик, бўш зоналарни қолдириб, таваккал қилдик ва натижада Жулианонинг яхши ҳаракати ҳамда Алмаданинг якунловчи зарбаси гол билан якунланди."
ВАР да тушуниб бўлмайдиган нарсалар бор. ВАРнинг аралашуви? Мен ҳам худди сиз каби ўйлайман. Саволингизга ўзингиз жавоб бердингиз. Уч киши буни кўриб, барчамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда," - деди "Атлетико" мураббийи.
Похожие новости

Комментарии